Европа университетлари ўзбекистонлик иқтидорли ёшларни чорламоқда

Яна саноқли кунлардан кейин Ўзбекистоннинг уч шаҳрида – Тошкент, Самарқанд ва Наманганда Европа Иттифоқи таълим кўргазмаси бўлиб ўтади. Бевосита учрашувлар давомида ЕИнинг 9 та мамлакатидаги 20 та нуфузли университетда ўқиш имконияти билан танишиш мумкин. Кўргазма 9 октябрь куни Алишер Навоий давоми…

Тўлқин Эшбек. Тилимиз жонкуяри

Адабиёт ихлосмандлари Пиримқул Қодировни асосан атоқли адиб сифатида биладилар. Ваҳоланки, ул улуғ истеъдод соҳиби филология фанлари номзоди, таъбир жоиз бўлса, тилшунос олим эдилар. Буни адибнинг «таржимайи ҳоли»дан ҳам билса бўлади. Яъни, 1951 йилда Тошкент давлат университети (ҳозирги Мирзо Улуғбек номидаги давоми…

Олимжон Давлатов. “Минг захм урди ханжари ишқинг бу тан аро…”

Минг захм урди ханжари ишқинг бу тан аро, Бу танни ҳажр ташлади юз минг тикан аро. Лек ул тиканлар ичра хаёлинг била кўнгул Ўйнар магар гул узраю ағнар суман аро. Жисм уйидин кўнгул тилар ул кўйни, валек Ғурбат суубатин киши давоми…

Баҳодир Каримов. Махтумқулининг отаси

Дунё тамаддунига улкан маънавий-маърифий улуш қўшган муаззам шахсиятлар шунчаки, ўз-ўзидан дунёга келмайди. Илдизлари, анъаналари, гени, истеъдоди, ўзларининг меҳнат-машаққатлари ортидан орттирган билим ва тажрибалари уларни ер юзида башариятнинг бамисоли зулматни ёритувчи порлоқ юлдузларига айлантиради. Яратгувчининг қисмат қалами бундай инсонлар манглайини чин давоми…

Аҳмаджон Мелибоев. Одамнинг юзи

ёхуд тортмаларда қолган номалар Бу дунёда кимгадир икки энлик мактуб ёзмаган ёки кимдандир нома олмаган кишини топиш қийин бўлса керак. Ёзув инсоният ўйлаб топган энг буюк ихтиро экан, ундан умри давомида ҳамма ҳам, албатта, фойдаланади. Ўн тўққизинчи асрда Европада мактуб давоми…

Швецияда туркий халқларга тегишли 500 дан зиёд қадимий қўлёзма топилди

Швециянинг Уппсала ва Лунд университетлари кутубхоналарида туркий халқларга оид 500 дан зиёд (такрорий нусхалар билан бирга 858 та) тарихий қўлёзма топилди. “Дунё” ахборот агентлиги хабарига кўра, қўлёзмалар Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети профессори Гулноза Халлиева бошчилигидаги делегациянинг Швецияга амалий сафари давоми…

Аҳмаджон Мелибоев. “Ўткан кунлар”нинг ўтмаган тили

Ўқувчилик йилларимиз қишлоқ оқсоқоли Абдуллажон бува маҳалла ёшларига Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романидан парчалар ўқиб берарди. Бунинг эвазига биз у кишининг экин-тикинларига қарашиб турардик.  Ўшанда бизни икки кундош ўртасидаги жанжал эмас, Ҳомид бошлиқ жиноятчиларнинг қилмиши, Отабекнинг бир ўзи уч кишини давоми…

Тўхтамурод Бобоев. Шеър илми таълими

Тўхтамурод Бобоев. Шеър илми таълими.— Т.: Ўқитувчи, 1996. — 344-б. Таниқли адабиётшунос олим ва методист, филология фанлари номзоди, доцент Тўхтамурод Бобоев қаламига мансуб мазкур қўлланмада ўзбек шеърияти илми асослари — шеър тузилиши қонуниятлари ва шеърий нутқ бадииятини ўрганиш масалалари чуқур давоми…

Тошкентда Озарбайжон–Ўзбекистон дўстлик музейи очилди

Тошкентдаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият марказида Озарбайжон–Ўзбекистон дўстлик музейининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Озарбайжон халқининг умуммиллий етакчиси Ҳайдар Алиев таваллудининг 100 йиллигига бағишланган музейдан икки халқнинг муштарак қадриятларини акс эттирувчи экспонатлар ўрин олган. Маросимни Озарбайжон маданият маркази директори Самир давоми…