Ван Хан (XI аср)
* * * Инсон бир чақмоқдир – бир чақнаб, сўнар, Инсон бир япроқдир – яшнар ва сўлар. Дунё сирларини англагани он – Тирилиш – ўлишдан қўрқмагай инсон. Баргдаги шудрингдир бор-йўқ бу жаҳон… Рус тилидан Карим Баҳриев таржимаси
* * * Инсон бир чақмоқдир – бир чақнаб, сўнар, Инсон бир япроқдир – яшнар ва сўлар. Дунё сирларини англагани он – Тирилиш – ўлишдан қўрқмагай инсон. Баргдаги шудрингдир бор-йўқ бу жаҳон… Рус тилидан Карим Баҳриев таржимаси
* * * Баҳор ўтиб кетар – сочилар гуллар, Яна баҳор келар – очилар гуллар. Кўз ўнгимдан ўтар бутун ҳаётим, Кексалик бошимга тушди, сочим – оқ. Баҳор ўтди, дема – гул сўлди, дема, Ана, тунда ўрик гуллади оппоқ… Рус тилидан давоми…
* * * Инсон бу: Қачонки сен лойдан ақчадон ясасанг одам шаклида ва қовурғаси ўрнига чақа ташлаш учун қолдирсанг ёриқ. Инсон бу: Қачонки сен лойдан ақчадон ясасанг одам шаклида ва бозор пештахтасида қолдирсанг сотиш учун. Инсон бу: Қачонки сен лойдан давоми…
* * * Эшитяпсанми оғир нафасни? Бу менинг хонамдаги тун-хизматкор, У шу қадар қарики, ҳатто тартибга риоя қилолмас тақир. Ҳатто у хўб меҳнат ила ўсдирган арвоҳ ҳам Унинг устидан кулар ва сўзига кирмас. Пардалар ушлаб қололмас деразадан тушаётган нурни. Унинг давоми…
СТРАСБУРГ ОЙИ Омар Турманаулига Она кўкрагида Табиат инъоми Сут кетиб қолар, Ватаннинг эса – пешонасига битилган Абадий боқувчилик. Эвоҳ, нега ахир Бизнинг Она-Ватан Қонли боғич билан танғиб олди кўксини Этагидан бизларни нон ушоғидак Қоқиб юборди? Менинг оғаларим ва опаларим Қора давоми…
Настарин 1986 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг ўзбек филологияси факультетини тамомлаган. * * * Тилимни сукунат еди беаёв, Дилимни қиймалаб тунларга бердим. Шунча илҳақ дўст-у, шунча илҳақ ёв… Сизни кўнгил аро келади девдим… Сочилиб кетяпти давоми…
ШАҲАРДАГИ ҚАҲВАХОНА Совуқдан жунжуккан одамлар бунда Исиниб кетарлар кунда ва кунда. Гоҳи шароб ичиб исинадилар, Тамаки чекиб ҳам исинар улар. Ғамдан ўзни шундай соқит қилмоқчи, Барча ташвишлардан шарт қутулмоқчи. Ичар хандон бўлай деб фақат бир кун, “Малласоч хоним”нинг соғлиғи учун. давоми…
Спосманите Мяйле — литва шоираси, ёзувчи. 1965 йили Литвада туғилган. Ҳозир Данияда яшайди. * * * Уйга қайтиб келар энг олис йўлни излаб йўлга чиқдим Сувратлар орқали биламан Шаҳарлик афсоналарни Бир-бирига ўхшаш байрамлар Ўнгига айланган тушлар Жўмракларда ўйнаган сувлар Нурли давоми…
ЁЛҒИЗЛИК Биз доимо нимадир топамиз Ва нимадир йўқотамиз, Балки муомалада бўлар Ханжарларимиз. Юзимизда бир хил доғлар,чандиқлар қолар. Барибир, ўйлайман, Дўст бўлганмиз-ку, токи Елкама-елка, сўнгги лаҳзагача Зарбалар дўстлигимизни Қоқ иккига бўлмагунича. Шу лаҳзада Қўрқиб, Ўзимда йўқ Маъюс, умидсиз турибман, Турибман-у, ўликларга давоми…
СУКУТ Ҳаётимизга Жим бўлишдек Сукунат чўкди Худди Изиллаган ўқ ёмғири сўнгида Бир сукутки адоғи йўқ. Нима ҳам қилардик Жон қайғусида Бошдан бошлаш тўғрироқ балки Биз Бўри ва қашқирлар увлаши остида Уйимиз, ватанимизда Бадарға қилинганлармиз Ноғорачи ноғорасиз, Карнайчи карнайсиз Жангчилар қиличсиз давоми…