Лу Кай

ФАНЬ Е ГА ТУҲФА ЭТИЛГАН ШЕЪР Почтачига тутқазаман гуллаган бутоқ – Олисдаги дўстимга бу бўлсин хушхабар. У Цзяннан1 совуғига кўниккан, бироқ Гуллаган бутоқ унга келтиргай баҳор. ҚЎШНИ ҚИЗНИ ЎЙЛАЙМАН, АММО У КЕЛМАЙДИ Оқшом чўкди, ой қалқиб кетди, Пайҳон қилди гулларни давоми…

Бао Чжао

ҚАЛАНДАР СЮГА ЖАВОБИМ Қишлоқда гуручдан олишар шароб. Хризантема гулларин кўмди қалин ўт. Ҳар ҳолда дилларда эзгулик сероб! Қани, ҳей, хўжайин, бизларга май тут! Нифрет қадаҳларга май қуйма ҳеч ҳам – Куз қуёши ором бахш этар жонга. Олтиндан ясалган қимматбаҳо жом давоми…

Се Линъюнь

УМРНИНГ УФҚИ Юрагимда қайғу уйқум келмайди. Уйқу ҳам қуволмас ғамимни ҳаргиз! Ойнинг ёғдусида қор ялтирайди, Совуқ шамол эсар ёввойи, ёвуз. Вақт жуда тез ўтар – кутмайди, асло, Умримнинг уфқига ботаман аста… Рус тилидан Турсун Али таржимаси.

Гу Кайчжи

ЙИЛНИНГ ТЎРТ ФАСЛИ Баҳор ёмғиридан кўл тўлди лим-лим, Ёзнинг тоғларида ажиб сукунат. Кузги тўлин ойдан нур ёғди сим-сим, Қишда қарағайлар яшнагай фақат. Рус тилидан Турсун Али таржимаси.

Се Ань

НАСТАРИН ЧОРБОҒИ * * * Қадимги донолар давридагидек Бизлар ҳам навбаҳор сайрин истадик. Қирлар, адирларга талпинди юрак, Бойчечак қидирдик, лола изладик. Дарахтлар осмонга бўй чўзди бирга, Яйловлар тўшалди яланғоч ерга. Булутлар ўрлади кўкка тутундек, Пилдираб музларни эритди жилға. * * давоми…

Лю Чжень

“Амакиваччамга бағишлайман” туркумидан * * * Қарағай тебранар Қояда ёлғиз. Далада шамоллар эсар шитоб, тез. Нақадар Қаҳрли увуллар довул, Синдирмоқчи бўлар Қарағайни ул! Қиш келар – бешафқат қиров ҳам, муз ҳам, Қарағай барига чидайди бардам. У писанд қилмайди аёзни нечун? давоми…

Борис Раушенбах. “Беҳуда фикрлар” китобидан

Воқелик. Илмлар. Орзу Газетада қандайдир мақолани ўқиётиб бир фикрга келдим. Муаллиф уни биолог Николай Владимирович Тимофеев — Ресовскийнинг фикри сифатида тақдим этипти. “Ҳеч нарса, ҳеч қанақа илм-фан чинакам билим бермайди”. Сирасини айтганда, даставвал шуни таъкидламоқ керакки, ҳеч ким ҳеч қачон давоми…

Раъно Иброҳимова. Жаҳон адабиёти ва фантастика

Абулқосим Фирдавсий ўзининг машҳур “Шоҳнома” достони бошланишида Эрон салтанати равнақини, шу билан бирга бутун инсоният тараққиётининг энг муҳим босқичларини ҳам реалистик услубда, ҳам бадиий-фантастик воқеалар орқали тасвирлайди. Севимли фарзанди Сиёмакдан айрилганига қайғуриб, дод-фарёд билан яшар экан, унга Олий тангри Хурмузд давоми…

Муҳаббат Шарафиддинова. Абсурд театри ёхуд тақдир ҳазили

Замондошларимизнинг Чўлпон ижодиёти билан анча кечиккан танишуви нисбатан яқиндагина “Кеча ва кундуз” романи орқали рўй берди. Эндиликда кундек равшанки, Чўлпоннинг бадиий насри халқимиз маънавий маданиятининг муҳим қисмини ташкил этади. “Кеча ва кундуз” романини ўқир экансан, беихтиёр ёзувчи маҳоратининг сири, жозибаси давоми…

Андрей Ананов. Ошиғим олчи бўлди (қисса)

ТИНТУВ Ҳаммаси олдиндан икир-чикиригача ҳисобга олиб қўйилган эди. Ҳозир эшик тақиллайди. Тўғрироғи, аввал эшик қўнғироғи жиринглайди. Бироқ бу қўнғироқ умумий бўлиб, асосан бегоналарга мўлжалланган. Ўзимизникилар эса бошқа яширин қўнғироқ тугмачаси борлигини билишади. Сирасини айтганда, ўзимизникилар бармоқ билан санарли, улар кам давоми…