Костас Стериопулос (1926)

СУКУТ

Ҳаётимизга
Жим бўлишдек
Сукунат чўкди
Худди

Изиллаган ўқ ёмғири сўнгида
Бир сукутки адоғи йўқ.

Нима ҳам қилардик
Жон қайғусида
Бошдан бошлаш тўғрироқ балки
Биз
Бўри ва қашқирлар увлаши остида
Уйимиз, ватанимизда
Бадарға қилинганлармиз

Ноғорачи ноғорасиз,
Карнайчи карнайсиз
Жангчилар қиличсиз

Аслида бу ҳам бир йўл дейишмоқда.

Рус тилидан Рауф Субҳон таржимаси