Мори Огай. Раққоса (қисса)

Кўмир ортилган. Иккинчи тоифали кают-компания бўм-бўш, электр чироғи беҳуда чарақлаб ёниб турибди. Одатда кечқурунлари бу ерда қартабозлар йиғилишарди, бугун эса ҳаммаси меҳмонхонада, қирғоқда тунашади, кемада ёлғиз ўзим қолдим. Эзгу ниятим ушалгандан буён беш йил ўтди: мен Европага хизмат сафарига юборилган давоми…

Сомдев. Достонлар уммони (биринчи китоб)

РИВОЯТГА МУҚАДДИМА Бир замонлар Мандар тоғи билан пишиб чайқатилган баҳри уммондан абадият оби ҳаёти – амрит ажралиб чиққандайин, ушбу ривоят олийжаноб Гириндрнинг қизига ошиқи беқарор бўлиб қолган Ҳарнинг лабларидан вужудга келмиш. Унинг мазасидан ҳеч ўйлаб-нетиб ўтирмай тотиб кўрганлар барча бало-офатлардан давоми…

Богомил Райнов. Менинг номаълум соҳибжамолим (қисса)

Кимсасиз бу курортга асар ёзиш ниятида келгандим. Аммо биринчи куниёқ қалбимни оғир бир ёлғизлик ҳисси қамраб, ишга ҳавасимни сўндирди. Меҳмонхонада у ёқдан-бу ёққа юриш ёки деворга ёпиштирилган йўл-йўл яшил қоғозга маънисиз тикилганча чалқанча ётишдан бошқасига ярамай қолдим. Яшил йўл-йўл қоғоз давоми…

Жорж Салим. Саҳро йўлида (ҳикоя)

С. одатдагидан барвақт уйғониб, ҳали биринчи шафақ нурлари чиқмасданоқ ўрнидан турди. Сўнг сафарбоп кийимини кийиб, ўрнини тузатиб, хонасига кўз юритди. Кеча кечқурун тайёрлаб қўйган учта жомадонига энгашиб, бирини орқасига осди, қолган иккисини икки қўлига олди. Уйнинг эшиги-ю, дераза-ларига назар солиб, давоми…

Мелис Абакиров. Қатағонда ўтган болалик (ҳужжатли қисса)

Болқор ёзувчиси Алим Теппеевга бағишланади. Муаллиф «ШУМҚАДАМ» Тетапоя бўлгандан бери Алининг эш тутгани-ю, бор дунёси — бу унинг улуғотаси — бобоси. Улуғотасининг мадори ҳам, бу дунёдаги овунчоғи ҳам, олти яшар набираси Али. Унинг ёшидагилар эртадан кечгача ошиқ отиб, чиллак ўйнаб давоми…

Йогендрантҳa Шарма “Арун”

ГАНГАМ МАНИМ БЕҚИЁС Ҳимолайдан тушиб келиб, Абадият муждасини келтирар Гангам маним. Баҳри муҳит бирла бўлиб, ҳамоғуш Ўзи ҳам айланур баҳри муҳитга. Бу ердаги ҳаёт тиним бермай ҳансирар Автоларнинг узун-узун карвонларидан. Беихтиёр кўз олдимга келади Гангам, Менга ҳаёт бахш айлаган онажон давоми…

Алка Синҳ

ОШИҚ КЎКЛАМ Қучоғинг тўлдириб, Бўлибман бир гулдаста Қуёшдан ҳино суриб, Ерлар қизарди аста. Ҳавога пуркаб атир Ажиб суврат чекмишсан. Майна ҳам бўлмиш асир. Дўстим, не кор этмишсан? Оёғингда позеблар Таратар турли садо. Борлиқ сендан ранг тилар, Куй тилар мисли гадо. давоми…

Сунита Рейна

ҒАЗАЛЛАР Минг йиллик тарихни ёзмоқ не учун? Лаҳзалик ҳолимни айтай мен бутун. Кўнгил дер: ҳаётга ишонгил тугал, Дил чоки тикилсин, бўлмайлик дилхун. Умрида томчи сув кўрмаган қақроқ Лаблар ташналигин ёзай энг бурун. Ишқда вафо бўлса муаммолар ҳал, Ҳавасга севмоқ кўп давоми…

Анил Жанвижай

* * * Ҳиндистон, онажон! Ҳаёт берган боғ, Ғамим кўп, биттасин номидир фироғ. Фироғ – бу сингани сут тўла хурма, Худо, мени урдинг, бошқани урма! Шеъримни кўксимдан олар-да юлиб, Денгизга итқитар устимдан кулиб. Эсладим дегунча тирқирар ёшим, Дунё менга тундир, давоми…

Ҳамидулла Болтабоев. Туркий тамаддун ибтидоси

Туркий халқлар тарихи қанчалар қадим, туркий дунё ҳудуди нақадар бепоён, турк тили бой, рангин бўлмасин, турк дунёсининг адабиёти ҳам шунчалар юксакдир. Бу юксаклик белгиларини биз ёлғиз маданий омиллар доирасида олиб қарасак, бу муҳташам тарихга ва чексиз ҳудудга, “қавоийиди мукаммал” тил давоми…