Баҳодир Каримов (1966)

Каримов Баҳодир Нурметович 1966 йилнинг 7 февралида Туркманистон Республикасининг Тошҳовуз вилояти Тозаёрмиш қишлоғида туғилган. ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ) ўзбек филологияси факультетини тамомлаган (1991). “Вадуд Маҳмуднинг 20-йиллар адабий танқидчилигидаги ўрни” мавзусида номзодлик (1995), “ХХ аср ўзбек адабиётшунослигида талқин муаммоси” (қодирийшунослик мисолида) мавзусида давоми…

Бахтинисо Маҳмудова (1993-2019)

Бахтинисо Маҳмудова 1993 йили туғилган. “Юрт келажаги – 2015” иқтидорли ёшлар танлови ғолибаси. “Ҳовучдаги юрак”, “Уфққа йўл” номли шеърий тўпламлари нашр этилган. ВАТАН Мен шеърдай ўқидим дарахтларини, Ёдладим баргининг холларигача. Заминин баҳор деб, дунёни куз деб, Қучдим ёзларию қорларигача. Кўзимни нимадир давоми…

Гулноза Каримова (1990)

Гулноза Каримова 1990 йили туғилган. Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультети магистратура босқичини тамомлаган. ХАЁЛ Кўзингни юмсангу тасаввур қилсанг, Гўё ўзгармаган ҳамма-ҳаммаси. Ва яна ўзингни бола деб билсанг, Беш ярим ё олти ёшлар чамаси. Яна ранглар тиниқ, ҳаво яна соф, Бир давоми…

Ғози Раҳмон. Қарқара мерган (ҳикоя)

Қарқара мерган туғилиб вояга етган Сардоба қишлоғидан отнинг бошини ўнг тарафга бурсангиз Бухорога, чап томонга бурсангиз Жайҳуннинг нақ ўзига чиқасиз. Қарқара мерган йигитлик вақтида Бухоро амирининг номдор сарбози бўлган. Ҳар қандай муҳорабада мерганнинг куни туғади. Ўзини кўрсатган мерган ёвқурлиги учун давоми…

Гулчеҳра Асронова. Тонг ёғдуси (ҳикоя)

Шаҳарчамизда шов-шувга сабаб бўлган фотокўргазмага ошиқиб етиб бордим: газетага хабар ёзишим керак эди, бироқ Исломжон деган ҳаваскор сураткашнинг мўъжазгина тўпламига маҳлиё бўлиб, мақола ёзиш учун маълумотлар олишни ҳам унутдим. “Тонг” деб номланган коллажга жамланган суратлар баайни мўъжиза! Оқараётган тонглар битта давоми…

Исажон Султон. Табғачлар (ҳикоя)

– Сен кимсан? Кимнинг ўғлисан? Тангритоғнинг сарсар шамоли от устида бораётган, тақимига хуржун бостириб олган аскардан шуни сўрайди. – Кимни боласисан? Отангни исми не? Аскар бу саволга жавоб бермайди. Шамол унинг узун кокилини ғазабга тўлиб тортқилайди: – Айтсанг-чи! Отанг ким? давоми…

Рисолат Ҳайдарова. Кўзойнак (ҳикоя)

Кун кўнгилсизлик билан бошланди. Кўзойнаги синиб қолди. Гардиш ва қулоқ ортига ўтадиган бандни бир-бирига улаб турадиган, митти мурватча жойлашган темир “қулоқча” узилиб тушди. Аслида унинг бу матоҳи алмисоқдан қолган эди. Қизи кўпинча аччиқланиб: “Йўқотсангиз-чи шуни, – дерди. – Ҳеч ўзингизга давоми…

Тўлқин Ҳайит. Бемор (ҳикоя)

Кенг осмонни хира булут босса, ­Нигорахоннинг ойдек чеҳрасига қора соя тушиб, руҳи ҳорғин тортади. Ўл-а қолсин-а, бугун ҳам шу аҳвол: эрталабдан ҳовлининг юзи ҳам хира осмондан ранг олибди, ёзнинг ўнинчи кунида-я! Нон ҳиди уфуриб турган қўлини пахса қилиб, осмонга, қўрғошинранг давоми…

Муҳтарама Улуғ. Она, сизни соғиндим (бадиа)

Беш соатлик йўл эди Марғилоннинг ораси… Марғилонда яшарди Оналарнинг онаси… Боришимни аввалдан айтсам, ҳаловатингизни йўқотиб, йўқни йўндиришга тушардингиз. Ҳолбуки, ёшингиз саксонни ҳам қоралаб ўтганди, Она. Шу боисдан кейинги пайтларда уйимизга бехосдан кириб боришни одат қилгандим. Дарвозадан кўринишим билан гўё дунёнинг давоми…

Шойим Бўтаев. Уруғ (ҳикоя)

Йилқибой Тўхлиевнинг Илаш деган акаси бўлган экан. Подачилик қилиб, подага эшак, эчкиларни ҳам қўшиб боқаверган экан. Йилқибой уни кўрмаган. Бир куни туман қалин тушганида Наимнинг хўтиги подадан қайтмапти. Наим Йилқибойларнинг уйларига уч-тўрт марта келипти, Илашни ҳоли-жонига қўймапти, оталарингнинг қулоқ бўлиб давоми…