Мунаввара Усмонова. Тўйлар солган кўйлар

Яқин бир танишимиз қиз узатди. Тўрт фарзанднинг тўнғичи бўлгани учунми, қизи оилага қайишган, ота-онасига меҳрибон эди. Юзидан ибо-ҳаёси балқиб турадиган латофатли қизни суйиб юрак очолмаган, унинг уйи яқинида кун бўйи бир кўришга зор ўтирган йигитларни ҳам доғда қолдириб келган совчиларга давоми…

Ҳусан Мақсуд. Болангизни “бобов”ларга бериб қўйманг!

Сиз тирикчилик ташвиши билан кўпроқ кўча-кўйда юрасиз. Болангиз эса мактабга кетади. Куннинг асосий қисмини уйдан ташқарида – бошқа кишилар орасида ўтказади. Мактабдан уйга қайтгунча нималаргадир чалғиб, ҳар хил жойлардан ўтади. Аммо сиз фарзандингизнинг айнан қайси йўлдан уйга қайтишига ва бу давоми…

Жасур Кенгбоев. Бемаъни “одат”лар қаердан пайдо бўляпти?

Тўй-томошаларимиз ҳақида кўп мулоҳазалар қиламиз. Айрим одатларимизни санаб, хурсанд бўламиз: ўзбекона удум ва тадбирларимиз ростакамига тўйларимизда ҳам ўз ифодасини топиб, одамларни меҳр-оқибатга, аҳил-иноқликка, умуман, яхшиликка ўргатади. Бироқ шундай «одат»ларимиз борки ва шундай янги «урф»лар ҳам пайдо бўляптики, улар тушунган одамларнинг давоми…

Башорат Отажонова. Сархуш заифалар

Дунё қадим-қадимдан Шарқ аёлларининг одоб-ахлоқи, урф-­одатларига ҳавас қилиб келган. Ҳавас қилишганича ҳам бор-да! Ахир, дунё тамаддунининг юксалишига муносиб ҳисса қўшган, ўз закоси ила номи тарихга ёзилган ва ҳануз барчани ҳайратлантириб келаётган не-не алломаларни дунёга келтирган, тарбия қилган зотларга ким ҳам давоми…

Вали Мажидов. Ёшлар тарбияси — ҳаммамизнинг ишимиз (1989)

Ахлоқсизлик охирги йилларда жамият бошига тушган бир фалокат тусини олди. Жамиятимизда, айниқса ёшлар орасида кунданкунга авж олаётган ахлоқсизликнинг олди олинмаса, ёмон оқибатлар келиб чиқиши ва катта фалокатлар юз бериши муқаррар. Сўнгги чорак аср давомида ёшлар орасида ахлоқ меъёрларининг бузилиш ҳоллари давоми…

Бекқул Эгамқулов. Хўрлик ёки аёл нега эрини ўлдирди? (1989)

1988 йилнинг 18 октябри кечаси Самарқанд район, Улуғбек қишлоғидаги хонадонларнинг бирида фожиа юз берди. Ойсара Назарова эри Мирзакарим Назаровни ўлдирди. Воқеадан ҳамма ларзага тушди. Одамлар биринчи бор эшитишганда, йўғ-е, деб ёқаларини ушлашди. Ахир у жуда мулойим, қўй оғзидан чўп олмайдиган давоми…

Маъсума Аҳмедова. Муқаддас хаёл

“… Сиз ҳозир вафо-садоқат ҳақида гапирдингиз. Мен қандай қилиб бир одам билан шунча йил яшадим? Қандай яшадим? Мен умрим бўйи қалбимдаги гўзал хаёл билан яшадим. Мен умр йўлдошимни бари фазилатлар эгаси деб тасаввур қилдим. Унинг қиёфасида ўзим орзу қилган фазилатларни давоми…

Нурилла Чори. Манзилу маслагинг аёнми, эй дўст?!

Кейинги пайтлари турли сайтларда, ижтимоий тармоқларда бот-бот чет элда ишлаб юрган айрим юртдошларимизнинг бирор жиноий ишга аралашиб қолгани ёки уларнинг бошига тушган ташвишлар ҳақидаги хабару мақолаларни ўқияпмиз. Баъзан ҳамманинг диққатини тортадиган салбий ҳодиса юз берса, бу ишнинг марказида юртдошимиз бўлмаса-да, давоми…

Абдунаби Ҳайдаров. Ҳар исмда бир ҳикмат мужассам!

Ёхуд кўнгил ила каломнинг қоғоздаги зоҳирий шаклига эътиборсизлик оқибатлари ҳақида Унутилмас сабоқ Ўшанда 1974 йилнинг кузи, аниқроғи, эндигина мактабни битириб, туман газетасида ишлаётган кезларим эди. Бир сафар илғор механизатор ҳақида мақола ёзиш юзасидан топшириқ олдим. Шунга кўра, йиғим-терим авжига чиққан давоми…

Қудрат Дўстмуҳаммад. Отанг – бозор, онанг – бозор

Қадим замонларда мурувватли инсонлар етим болаларга ҳунар ўргатиб, йўлга солиб юборишган. Бунинг иложи бўлмаса, бошини силаб юпатишган ва “Ота-онам ўлиб кетишди, энди нима қиламан, деб ўксинма, мана биз бормиз, қўлимиздан келганча қарашиб турамиз, қолаверса, ўзинг ҳам катта бола бўб қолдинг. давоми…


Мақолалар мундарижаси