Пайрав Сулаймоний (1899-1933)

Пайрав Сулаймоний 1899 йил 15 апрелда Бухоро шаҳрида туғилган. Дастлабки маълумотни Марв мадрасасида олган. 1916-1917 йилларда Когон шаҳридаги рус-тузем мактабида таълим олган. 1921-1922 йилларда Бухоро халқ Республикасининг Афғонистондаги элчихонасида иккинчи котиб бўлган. Ватанга қайтгандан сўнг ижод билан шуғулланган. Тожикистон давлат давоми…

Лоҳутий (1887-1957)

Лоҳутий Абулқосим Аҳмадзода (1887.4.12, Кирмоншоҳ, Ғарбий Эрон — 1957.16.3, Москва) — форс-тожик шоири, янги тожик шеъриятининг асосчиларидан бири. 1905—11 йиллардаги Эрон инқилобининг иштирокчиси. «Бисотун» газетаси (1916, Кирмоншоҳ шаҳри), «Форс» журнали (1921, Истанбул шаҳри)ни нашр эттирган. 1922 йил 2-Табриз қўзғолонига («Лоҳутийхон давоми…

Садриддин Айний (1878-1954)

Ёзувчи, олим ва жамоат арбоби Садриддин Саидмуродзода Айний 1878 йили Бухоро вилояти, Ғиждувон туманида туғилган. Ўзбек ва тожик тилида ёзган. Тожикистон Фанлар Академияси академиги ва биринчи президенти (1951—54), Ўзбекистон Фанлар Академияси фахрий аъзоси (1943), Тожикистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1940), давоми…

Раимбой Собиров (1933)

Раимбой Собиров 1933 йилда таваллуд топган. Туркманистоннинг Тошўгиз шаҳрида истиқомат қилади. У 1955 йилда Тошкент Давлат чет тиллар олийгоҳининг француз тили куллиётини битказган. Туркман ва ўзбек тилларида ижод қилади. “Юмалоқ дунё”, “Гирдобдан соҳилга”, “Сирли мақомлар”, “Инсоф”, “Дунёнинг сири” қиссалари, “Қиз давоми…

Аннатувоқ Қақаева (1961)

Аннатувоқ Қақаева 1961 йилда Дошўғиз вилояти Кўҳна Урганч шаҳрида туғилган. “Ўзга бахт истамам” (1992), “Одобнома” (1994), “Руҳиравон” (2004) каби шеърий тўпламлари нашр қилинган. Аннатувоқ Қақаева бадиий ижод соҳасидаги ютуқлари учун 1996 йили Туркманистоннинг Махтумқули номидаги Ёшлар мукофоти соҳибаси бўлди. У давоми…

Миве Тувақбоева (1952)

Миве Тувақбоева Дошўғиз вилояти, Бўлдимсоз тумани Қувонч Отабоев номидаги қишлоқда таваллуд топди. Миве Тувақбоеванинг “Саҳро қизи” (1981), “Беланчак” (1986), “Нон таъми” (1991) каби шеърий тўпламлари ва бир қанча илмий-публицистик асарлари чоп қилинган. ОДАМЛАР ОРАСИДА Денгизлар аччиғин, чучугин тотган, Чорлоқлар мисоли давоми…

Баҳоргул Каримова (1945)

Баҳоргул Каримова (Bahargül Kerimowa) 1945 йил Карки (ҳозирги Отамурод) туманининг Говак қишлоғида таваллуд топди. Шоиранинг “Она меҳри”, “Дунё табассуми”, “Кўнгил”, “Умр ўйлари”, “Ишқ дафтари” каби китоблари нашр қилинган. Кўплаб шеърларига куйлар басталанган. “Ватанга бўлган севгиси учун” медалига сазовор бўлган. УЛУҒЛИК давоми…

Қақабой Қурбонмуродов (1945)

Қақабой Қурбонмуродов 1945 йилда Мурғоб туманининг ҳозирги Х. Жумаев номидаги деҳқон бирлашмасида туғилди. Унинг нашр қилинган китобларининг сони 30 тадан ортиқ. У бадиий таржима билан мунтазам шуғулланади. Жумладан, атоқли ўзбек шоирлари Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Гулчеҳра Жўраева, Ойдин Ҳожиева шеърларидан давоми…

Қурбонниёз Тошқин (1948)

Қурбонниёз Тошқин Кўҳна Урганчда таваллуд топган. 30 га яқин китоблари нашр қилинган. Такубоку, Ф.Тютчев, А.Блок, Э.Воҳидов, А.Орипов ва бошқа бир қатор шоирларнинг асарларини туркман тилига таржима қилган. Мулланафас номидаги адабий мукофот совриндори. “ОТА, ЯХШИ КЎРАР ЭДИНГИЗ…” Ота, яхши кўрар эдингиз давоми…

Мурод Толибий (1766-1848)

Туркман мумтоз адабиётининг атоқли намояндаларидан бири бўлган Толибийнинг (Myrat Talyby) асарлари асосан ахлоқий-дидактик характерда бўлиб, уларда юксак инсоний хислатлар – мардлик, сахийлик, раҳмдиллик, ватанпарварлик улуғланади. БЎЛАР Насиҳат бобинда гар хабар тутсанг, Ақл уйига фаҳм жорубкаш бўлар. Бир ғарибга яхши сўзингни давоми…