Ширин Зафарюлдузи (1968)

Ширин Зафарюлдузи (Şirin Zaferyıldızı) – кипрлик турк шоираси. 1968 йили Никосиада туғилган. “Ичимдаги рўё” (1988), “Ҳаммаси Ватан учун” (1989), “Девордаги расм” (1997) каби китоблари чоп этилган. МЕНДАН СЎРАМА Қайнаб оққан дарёлардан сўр, Билар имконсизни енгмоқни улар. Тошган, шошган шу ирмоқ давоми…

Булант Фавзиўғли (1959)

Булант Фавзиўғли (Bülent Fevzioğlu) 1959 йили Кипрнинг Магоса шаҳрида туғилган. “Санчиқли қон” (1987), “Бир ёним ёзув, бир ёним шеър” (2001) китоблари чоп этилган. УСТА Қайғу ича-ича мириқдик, уста, Хиёнат кўрмоқдаман зериқцик, уста, Қайларга кетдилар яхши инсонлар, Ахир улар билан тирикдик, давоми…

Навзот Ёлчин (1926-2012)

Навзот Ёлчин (Nevzat Yalçın) – кипрлик турк шоири. 1926 йили Кипрнинг Полис шаҳрида туғилган. 1971 йилдан Германияда яшаган. ИПАК ЙЎЛИ Шарққа боққан деразам эрта-кеч очиқ турсин, Ғарб ола қоронғусин ёритар чиққан ҳар кун, Шарқ гўзал, Шарқ яхшидир, ундадир Ипак йўли. давоми…

Йилғай Дурдиев (1934-1997)

Йилғай Дурдиев (Ýylgaý Durdyýew) – Туркманистон халқ ёзувчиси. 1934 йили Берекет туманида туғилган. Туркманистон давлат университетини тамомлаб, турли йилларда “Адабиёт ва санъат” газетасида, “Совет адабиёти” (ҳозирги “Қорақум”) журналида, Туркманистон Ёзувчилар уюшмасида, Маданият вазирлигида ишлаган. МАКСИМ ТАНКГА Инсон фарзандига қодир табиат давоми…

Аннаберди Оғабоев (1938-2011)

Аннаберди Оғабоев (Annaberdi Agabaýew) – Туркманистон халқ ёзувчиси, Махтумқули давлат мукофоти лауреати. 1938 йили Ашхобод шаҳрида туғилган. У Сергей Есенин, Г. Веселков, М. Исаковский, Е. Смеляков, С. Михалков, Е. Евтушенко, Р. Ҳамзатов асарларини туркманчага таржима қилган. АШХОБОДНИНГ САҲАРИ Она осмон давоми…

Анакреонт (м.а. 559-478)

Анакреонт – Қадимги юнон шоири. Машҳур Тўққиз шоирдан бири. * * * Дулдул отлар билинади Қамишдайин қулоғидан. Гердайган парфиялик ­ Кийган баланд кулоҳидан. Бахтиёр ошиқ-маъшуқлар Кўзи боқар эҳтиросли, Тўйиб ҳаёт нашъасидан Хумор-хумор, нозли-нозли. * * * Оқ оралаб, сийраклашди Қўнғироқсоч давоми…

Алкей (м.а. VII-VI аср)

Алкей – Қадимги юнон шоири. Машҳур Тўққиз шоирдан бири. САПФОГА Нозик табассумли, гулгун, мусаффо, Сочлари жингалак, мафтункор Сапфо! Бир гап айтмоқчиман қулоқларингга, Лекин айтолмайман, йўл қўймас ҳаё. БЎРОН Асов шамолни англаш қийин кўпида Бостириб келади тўлқинлар лак-лак. Уларнинг исёнкор талотўпида давоми…

Сапфо (м.а. VII аср)

Сапфо (Милетлик Сафо) – Қадимги юнон шоираси. Машҳур Тўққиз шоирдан бири. Эрамиздан аввалги VII асрнинг иккинчи ярмида Лесбос оролида туғилган. Лесбосдаги асилзода қизларнинг шеърият, мусиқа ва ашула мактабига раҳбарлик қилган. Ривоятларга қараганда, Сапфо бахтсиз муҳаббат туфайли Левкад қоясидан ўзини денгизга давоми…

Эсмира Серова (1983)

Эсмира Серова (Esmira Serova) 1983 йилда туғилган. Озарбайжон Тиллар дорилфунунининг таржима факультети магистранти. Рус тилига инглиз (У.Х.Оден, Д.Уолкот, Ш.Хини, Ж.С.Бака) ва испан (Р.Хуаррос, Г.А.Беккер, Э.Буэтавентура, Э.Бейли) тилларида ижод қилувчи шоирлар шеърларини таржима қилган. * * * Қонун қилиб ол мусиқани, давоми…

Нажот Мамедов (1982)

Нажот Мамедов (Nicat Məmmədov) 1982 йила туғилган. Шоир, таржимон, филолог. Озарбайжонда Иосиф Бродский шеърияти ҳақидаги илк монографиянинг муаллифи. Озарбайжон шоирларининг асарларини рус тилига ўгирган. 2004 йилнинг “Энг яхши таржимони” мукофоти совриндори. * * * Ўйинқароқ болаларнинг қўлларидан юлқиниб чиққан варракларнинг давоми…