Шин Кёнг-ним (1936)

Шин Кёнг-ним (신경림) “Қишлоқ деҳқонлари рақси” (1975), “Йўл” (1991) ва бошқа шеърий тўпламлар муаллифи. Бир қатор миллий мукофотларга сазовор бўлган. ҚАМИШ Анчадан буён қамиш йиғлар жимгина. Тунлардан бир тун қамиш танида титроқ туйди. Ва бунга на ел, на ой нури давоми…

Ко Ин (1933)

Шоир, носир ва драматург Ко Иннинг (고은) “Шимол ва Жануб” (2000), “Ўн минг­лаб инсон шажараси” (2010), “Пэктусан тоғлари” (1987–1991, 7 жилдли) сингари шеърий тўпламлари нашрдан чиққан, асарлари инглиз, немис, француз, испан, рус тилларига ўгирилган. Қатор миллий мукофотлар, халқаро “Олтин тож” давоми…

Ким Со Вол (1902-1934)

Шоир Ким Со Вол (김소월) Сеулдаги Америка коллежи ва Токиодаги тижорат институтида ўқиган. Дастлабки ижодида француз символистларининг таъсири сезилади. “Со Вол” (“Тоза ой”) тахаллуси билан битган шеърлари кореяликлар кўнглидан чуқур жой олган. 1925 йили шоирнинг шеърий тўплами чоп этилган. Со давоми…

Ли Сан Хва (1901-1943)

Ли Сан Хва (이상화) – атоқли корейс шоири. Ўрта мактабни тугатиб, Японияда икки йил давомида француз тили ва адабиётини ўрганади. Ватанига қайтгач, романтизм тарафдорлари бўлган “Оқ оқим” (“Пекчо”) адабий уюшмасига аъзо бўлади. 1923–1930 йиллар орасида эълон қилган шеърларининг бош ғояси давоми…

Хан Ён-ун (1879-1944)

Хан Ён-ун (한용운) – кореялик таниқли шоир. Япониядаги Комаява коллежида таҳсил олиб, буддавийлик ва Ғарб фалсафасини ўрганади. Шеърлари “Руҳ”, “Ижод”, “Дунёнинг яралиши” каби журналларда чоп этилади. 1926 йили шоирнинг “Севги сукунати” шеърий тўплами нашрдан чиқади. Хан Ён-ун йигирма олти ёшида давоми…

Байрамхон (1501-1561)

Муҳаммад Байрамхон (Muhammet Baýram han) туркманларнинг баҳорли қабиласидан бўлиб, ота-боболари узоқ вақт темурийлар хизматида бўлишган. Унинг ўзи эса Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва авлодларининг Ҳиндистон салтанатида саройда отабек вазифасида хизмат қилган, шаҳзодалар тарбияси билан шуғулланган, улкан давлат барпо этишда катта ҳисса давоми…

Эдуардо Гальегос Мансера (1915-1989)

Эдуардо Гальегос Мансера (Eduardo Gallegos Mancera) Венесуэлада шифокор, сиёсий арбоб, пуб­лицист ва шоир сифатида танилган. Унинг “Тутқунликдаги мактублар” (1965), “Ёшлик туғёнлари” (1971), “Кенг дарё ва учқур олов” (1987), “Авлодлар учун поэмалар” (1993) ва бошқа шеърий китоблари чоп қилинган. ТЎРТ ҚИЗ давоми…

Мигель Отеро Сильва (1908-1985)

Мигель Отеро Сильва (Miguel Otero Silva) Венесуэла адабиётининг йирик вакили, “Навқирон 28-йил авлоди”га мансуб шоир ва адиб. 1925 йилда адабий журналда илк шеърлари эълон қилинган. 1930 йилда унинг “Тўмтоқ симфониялар” деб номланган юмористик шеърлари чоп этилган. “Сув ва ариқ” (1937), давоми…

Антонио Арраис (1903-1962)

Антонио Арраис (Antonio Arráiz) Венесуэла шеърияти авангардчиларининг “Навқирон 28-йил авлоди”га мансуб шоири ҳамда фольклорчи ва носир, шунингдек, ҳиндулар мавзусининг асосчиси сифатида танилган. Унинг “Шиддат” (1924), “Симфониялар” (1939) ва бошқа шеърий китоблари дунё юзини кўрган. 1945 йилда болалар учун “Қоплон амаки давоми…

Мануэль Фелипе Рухелес (1903-1959)

Мануэль Фелипе Рухелес (Manuel Felipe Rugeles) шоир, журналист ва сиёсий арбоб. Венесуэланинг Буэнос-Айресдаги элчихонасида адабий маслаҳатчи, Таълим вазирлиги муассасасида директор ва бошқа лавозимларда хизмат қилган. Унинг “Кўза” (1937), “Дайди куй” (1942), “Туман қоплаган қишлоқ” (1944), “Осмон эшиги” (1945), “Сендан таралаётган давоми…