Балкришна Сама (1903-1981)

Балкришна Сама (बालकृष्ण सम) – Непал шоири. Ҳукмрон Рана қабиласига мансуб оилалардан бирида таваллуд топган. Кейинчалик қабиласининг демократияга қарши сиёсатига ўзининг кескин норозилигини изҳор қилиб, ўзига “Сама” (Ҳаммага баравар) тахаллусини танлайди. Унинг инглиз тилини чуқур билиши Ғарб маданияти ва фалсафаси давоми…

Бхавани Бхикчу (1914-1982)

Бхавани Бхикчу (भवानी भिक्षु)- Непал адиби. “Ташриф” романи, “Гункесари” ҳикоялар тўплами ва кўплаб шеърлар муаллифи. УШБУ КУН Субҳидам. Деразани очаман. Ҳамма нарса туман ичида, У тутун каби буркирарди Катмандуга Элтадиган йўлнинг устида. Илло, иссиқ эмас ҳали, Уйга етиш мавриди. Айниган давоми…

Лакшми Прасад Девкота (1909-1959)

Лакшми Прасад Девкота (लक्ष्मीप्रसाद देवकोटा) – Непал шоири, драматург, адиб. У Непалнинг Меха Киви (“Энг улуғ шоир”) унвонига сазовор бўлган. Шоир илк таълимни Катмонддаги Олий Дурбар мактабида олди, санскрит имлоси ва инглиз тилини ўзлаштирди. Сўнгра санъат коллежида бакалавр даражасини қўлга давоми…

Мадхав Прасад Гимир (1919)

Мадхав Прасад Гимир (माधव प्रसाद घिमिरे) – Непал шоири. “Ражешвари” ва “Осий она” достонлари унга катта шуҳрат келтирган. ҚАДРДОН ТОҒЛАР Мен шундай севаманки ватаним тоғларини, Унинг мовий кўллари кўзгу эрур фалакка, Ундаги водийлару гўзалликнинг барини… Севдим, самоси эса ложувард юксаклик, давоми…

Сиддхи Чарон Шрешта (1912-1992)

Сиддхи Чарон Шрешта (सिद्धिचरण श्रेष्ठ) – Непал шоири, таниқли адабиётшунос. Инқилобий руҳдаги шеърлари учун 1940 йилда 18 йил озодликдан маҳрум этилади. “Урваши” достони, “Менинг аксим” китобининг муаллифи. ОЙДИН ШАРШАРА Бир лаҳза ҳам тинмайди – Жарангдор ва навқирон. Кўнгул туби тубсиздир давоми…

Бхупи Шерчан (1937-1990)

Бхупи Шерчан (भूपि शेरचन) – непал шоири. “Янги халқ қўшиқлари”, “Шалола”, “Айланма стулдаги сўқир” тўпламларининг муаллифи. МЕНИНГ КЎЧАМ Бу энг танг, тор кўча – менинг кўчамдир. Бу ерда нималар учрамас, ахир! Дўстларим, ҳамма нарса бунда жам! Адоқсиз оғриқлар солар ларзага, давоми…

Али Оқбош (1941)

Али Оқбош (Ali Akbaş) – турк шоири. У 1941 йилда Каҳраманмарашда туғилган. Истанбул университети адабиёт факультетида таҳсил олган. “Девон” (“Divan”), “Асл адабиёт” (“Doğuş Edebiyat”), “Қанот” (“Kanat”) журналларида фаолият кўрсатган. У 2012 йил турк дунёсида йилнинг адабиёт кишиси бўлган. Шоирнинг “Эртак давоми…

Мирослав Максимович (1946)

Мирослав Максимович (Мирослав Максимовић) – таниқли серб шоири. “Шеърлар” (1978), “Мудраётган хизматчи” (1971), “Сарроф” (1972), “Оддий хизматчининг хотиралари” (1983), “Само” (1996), “Танланган шеърлар” (2000), “Белградда ёзилган шеърлар” (2002), “Ҳаёт қувончлари ва ташвишлари ҳақида 77 сонет” (2008), “Озодлик ҳақида ёмғир шивири” давоми…

Гойко Божович (1972)

Гойко Божович (Гојко Божовић) – шоир ва ношир. “Ер ости иншооти” (1991), “Ҳайвон юраги” (1993), “Нарсалар ҳақида шеърлар” (1996), “Архипелаг” (2002), “Элементлар” (2006), “Беназир қўшничилик” (2012) шеърий тўпламлари ҳамда “Замонавий шеърият. ХХ асрнинг иккинчи ярмидаги серб шеърияти ҳақида” (2000), “Севимли давоми…

Томислав Маринкович (1949)

Томислав Маринкович (Томислав Маринковић) – таниқли серб шоири. “Эгизак” (1983), “Таниш вақт” (1986), “Шеърлар” (1991), “Кўзгу олдидаги шубҳалар” (1996), “Омон қолиш мактаби” (2003) ва бошқа шеърий китоблар муаллифи. БОЗОРГА БОРГАН ШОИР Ёзнинг беҳаловат жазирамаси. Бозор шовқини ичра кетиб борардим. Айланма давоми…