Борислав Радович (1935-2018)

Борислав Радович (Борислав Радовић) – шоир, эссенавис, таржимон. “Шоирона” (1956), “Бедорлик қардошлиги” (1960), “Танланган шеърлар” (1979), “1971–1982 йиллар шеърлари” (1983) “Қирқ икки танланган шеър” (2007) шеърий китоблари, тўртта адабий эсселар тўплами нашр этилган. Француз тилидан О.Бальзак, Ш.Бодлер асарларини таржима қилган. давоми…

Любомир Симович (1935)

Любомир Симович (Љубомир Симовић) – шоир, носир, драматург, таржимон. Серб фан ва санъат академияси аъзоси. “Славян элегиялари” (1958), “Хўроз уч қичқиргунча” (1972), “Шанба”, “Уммоний идрок” (1982), “Нон ва туз” (1985), “Игна ва ип” (1992), “Зулмат сабоғи” (1995), “Тухум пўчоғи” (1998), давоми…

Иван Лалич (1931-1996)

Иван Лалич (Иван В. Лалић) – шоир, носир, эссенавис, мунаққид. Француз, немис, инглиз ва можор тилларидан таржималар қилган. “Собиқ бола” (1955), “Мелисса” (1959), “Аргонавтлар ва бошқа шеърлар”, “Вақт, гулханлар, гулшанлар” (1961), “Византия” (1987) каби шеърий китоблар муаллифи. Кўплаб шеърий антологиялар давоми…

Стеван Раичкович (1928-2007)

Стеван Раичкович (Стеван Раичковић) – шоир, эссенавис, носир ва болаларга мўлжалланган китоблар муаллифи. Серб фан ва санъат академияси ҳақиқий аъзоси. Йигирмадан ортиқ шеърий китоблари, жумладан, “Харсанглар бешиги” (1963), “Дарёга бораётган кема” (1967), “Тасодифий мемуарлар” (1978), “Теграмдаги олам” (1988) ва “Кундаликдан давоми…

Шайлендра (1923-1966)

Шайлендра (शैलेन्द्र) – машҳур ҳинд шоири, бастакор, қўшиқчи ва мусиқий режиссёр. Раж Капур билан биргаликда 1950-60-йилларда жуда кўп фильмлар учун қўшиқлар яратган. ЖАНОБ 420 (фильмдан қўшиқ) Оёғимда японча бошмоқ, Шимим чет эл – Инглистонники, Бошимдаги ўрисча қалпоқ, Аммо қалбим – давоми…

Вишванатҳ Прасад Тиварий (1940)

Вишванатҳ Прасад Тиварий – ҳинд шоири, эссенавий, адабий танқидчи. БИЗЛАР ШУНАҚА ЭДИК Буғдой наздида-ку эди номимиз, аммо Бизлар лол туравердик. Оқ тан кишилардан титрар эди қишлоқлар, Бизлар лол туравердик. Баҳри муҳитдан тўфон бостириб келди, бироқ Бизлар лол туравердик. Вулқон отилди давоми…

Бираго Диоп (1906-1989)

Бираго Диоп (Birago Diop) – шоир, давлат ва жамоат арбоби. Шифокорлик ва ветеринария соҳаси бўйича таҳсил олган Бираго Диоп ўқувчилик йилларидан шеърлар ёза бошлаган. 1934 йили Африка халқ эртакларини тўплаб, китоб ҳолида чоп эттирган. Бу фидойилиги учун қатор мукофотлар билан давоми…

Усмон Сембен (1923-2007)

Усмон Сембен (Ousmane Sembène) – таниқли носир, шоир ва кинорежиссёр. Фаранг тилида ижод қилган. “Сенегал ўғли” ва “Янги саҳифалар” (1964) ҳикоя ва шеърлар китоби, “Харматтан” (1966) асарлари чоп этилган. КАЗАМАНС Казаманс – азим дарё, сенда замон руҳи жо. Мен дунёга давоми…

Кунвар Бечайн (1942)

Кунвар Бечайн 1942 йилда Уттар Прадеш штатининг Fозиобод шаҳрида зиёли оиласида дунёга келган. Айни пайтда шу шаҳар университетида профессор бўлиб ишламоқда. Кунвар ҳинду мазҳабига мансуб бўлса-да, ижодий ва илмий фаолиятининг катта қисмини ислом адабиётини ўрганишга ва бойитишга бағишлади. Жумладан, у давоми…

Улав Хауге (1908-1994)

Норвегиянинг ҳозирги замон етакчи шоирларидан бири Улав Хауге Улвик деган қасабада 1908 йилда туғилган. Касби боғбонлик бўлиб, бутун умрини отаси бунёдга келтирган боғни парвариш қилиш билан ўтказган. Боғбонлик, миришкорликни қўймаган ҳолда шеър санъатини ҳам эгаллаган. Улав Хауге “Кул ичидаги учқунлар” давоми…