Хэ Сюнь

БОҒДА Дарвозалар қушдек қанот қоқади, Тинимсиз ғийқиллаб куйлар даричалар. Тошйўлда тақиллар нозик бошмоқлар, Бамбуқзорда яшнар ипак либослар. БАҲОР ШАМОЛИНИ КУЙЛАЙМАН Уни ҳамма эшитар, аммо ҳеч ким кўрмайди, Баъзида оч йиртқичдир, баъзан ипакдек майин. Баъзан ойнага боқиб, упа пуркар юзига Ғунча давоми…

Вэй Ину

* * * Сомон йўли, Сомон йўли Ёришмасдан аввал оппоқ тонг Нур ёғдириб турар кузги шаҳарга. Ёлғизоёқ йўлдан тоққа чиқаман Ва кўкка боқаман Сенинг висолингнинг орзуси билан. Тақозоси ила икки тарафга Ажратиб юборди Бизларни тақдир. Бизларни ажратди, Бизни ажратди… Сомон давоми…

Се Тяо

ШАҲЗОДА САЁҲАТИ Яйловлар ям-яшил ипак кийдилар, Дарахтлар шохига қизил гул тақди. “Нега келмадинг?” – деб ёримга айтманг, У келгунча боғнинг зийнати қолмас. Рус тилидан Турсун Али таржимаси.

Чжигуй Кун

ҲАЁТ Тик қоя юксалган осмонга қадар, Қуёш нурин тўсар қалин ўрмонзор. Чўққилар бағрига келмайди кўклам, Тоғ бошидан қорлар кетмас ёзда ҳам… Рус тилидан Турсун Али таржимаси.

Шэнь Юэ

БАЛИҚ ОВИ Гул ортилган қайиқда гулдек жонон икковлон, Олисга сузиб кетдик, дарё тўлқини – илон… Нилуфар илдизига қармоқ илиниб қолди, Ёввойи ўрдакларни биз чўчитиб юбордик. Оҳиста қош қорайди, қучди мени жонона – Икков муродга етдик балиқ ови баҳона. Рус тилидан давоми…

Лу Кай

ФАНЬ Е ГА ТУҲФА ЭТИЛГАН ШЕЪР Почтачига тутқазаман гуллаган бутоқ – Олисдаги дўстимга бу бўлсин хушхабар. У Цзяннан1 совуғига кўниккан, бироқ Гуллаган бутоқ унга келтиргай баҳор. ҚЎШНИ ҚИЗНИ ЎЙЛАЙМАН, АММО У КЕЛМАЙДИ Оқшом чўкди, ой қалқиб кетди, Пайҳон қилди гулларни давоми…

Бао Чжао

ҚАЛАНДАР СЮГА ЖАВОБИМ Қишлоқда гуручдан олишар шароб. Хризантема гулларин кўмди қалин ўт. Ҳар ҳолда дилларда эзгулик сероб! Қани, ҳей, хўжайин, бизларга май тут! Нифрет қадаҳларга май қуйма ҳеч ҳам – Куз қуёши ором бахш этар жонга. Олтиндан ясалган қимматбаҳо жом давоми…

Се Линъюнь

УМРНИНГ УФҚИ Юрагимда қайғу уйқум келмайди. Уйқу ҳам қуволмас ғамимни ҳаргиз! Ойнинг ёғдусида қор ялтирайди, Совуқ шамол эсар ёввойи, ёвуз. Вақт жуда тез ўтар – кутмайди, асло, Умримнинг уфқига ботаман аста… Рус тилидан Турсун Али таржимаси.

Гу Кайчжи

ЙИЛНИНГ ТЎРТ ФАСЛИ Баҳор ёмғиридан кўл тўлди лим-лим, Ёзнинг тоғларида ажиб сукунат. Кузги тўлин ойдан нур ёғди сим-сим, Қишда қарағайлар яшнагай фақат. Рус тилидан Турсун Али таржимаси.

Се Ань

НАСТАРИН ЧОРБОҒИ * * * Қадимги донолар давридагидек Бизлар ҳам навбаҳор сайрин истадик. Қирлар, адирларга талпинди юрак, Бойчечак қидирдик, лола изладик. Дарахтлар осмонга бўй чўзди бирга, Яйловлар тўшалди яланғоч ерга. Булутлар ўрлади кўкка тутундек, Пилдираб музларни эритди жилға. * * давоми…