Шэнь Юэ

БАЛИҚ ОВИ

Гул ортилган қайиқда
гулдек жонон икковлон,
Олисга сузиб кетдик,
дарё тўлқини – илон…
Нилуфар илдизига
қармоқ илиниб қолди,
Ёввойи ўрдакларни
биз чўчитиб юбордик.
Оҳиста қош қорайди,
қучди мени жонона –
Икков муродга етдик
балиқ ови баҳона.

Рус тилидан Турсун Али таржимаси.