Вэй Ину

* * *

Сомон йўли,
Сомон йўли
Ёришмасдан аввал оппоқ тонг
Нур ёғдириб турар
кузги шаҳарга.

Ёлғизоёқ йўлдан тоққа чиқаман
Ва кўкка боқаман
Сенинг висолингнинг орзуси билан.
Тақозоси ила икки тарафга
Ажратиб юборди
Бизларни тақдир.

Бизларни ажратди,
Бизни ажратди…
Сомон йўли порлаб
турар осмонда
Аммо икковимиз
учрашар йўл йўқ!

Рус тилидан Турсун Али таржимаси.