Абдулпфаттоҳ Рауф (1910-1963)

Абдулпфаттоҳ Рауф (Abdülfettah Rauf) 1910 йили Македониянинг Скопье шаҳрида туғилган. Мадрасада таълим олган. Македониядан етишиб чиққан турк уламоларининг етакчиларидан. 1945 йили Югославия ҳукумати тарафидан диний айблар билан қамоққа олинди. 1963 йили вафот этган. СЎНГ НАФАСИМДА ВАТАНИМ Тунга айланди йўлингда неча давоми…

Яҳё Камол (1884-1958)

Яҳё Камол (Yahya Kemal Beyatlı) 1884 йили Македониянинг Скопье шаҳрида туғилган. Турк шоири, ёзувчи, сиёсатчи, дипломат. Абдулҳамид II га қарши ҳаракатларда иштирок этган. 1903 йили Парижга қочган. Сорбонна университетида ўқиган. 1912 йили Истанбулга қайтган. Шеъриятда асосан ғазал жанрида ижод қилган. давоми…

Марина Цветаева (1892-1941)

Рус шеъриятида бетакрор овозга эга бўлган шоира Марина Цветаева 1892 йили Москва шаҳрида таваллуд топди. Унинг отаси адабиётшунос олим Иван Владимирович Цветаев Москва университетида дарс берган ва Пушкин номидаги Санъат музейига асос солган эди. Онаси истеъдодли мусиқачи бўлиб, Рубинштейн қўлида давоми…

Шарль Бодлер (1821-1867)

Шарль Бодлер (Charles Pierre Baudelaire) француз шоири. 1848 йилги Француз инқилоби қатнашчиси. Француз символизми даракчиси. 1857 йилда эълон қилинган «Ёвузлик гуллари» тўплами буржуазия дунёсига, тутуруқсиз бошбошдоқликка нафрат билан суғорилган. ЎҚУВЧИГА Гумроҳлик, баднафслик, гуноҳу хато, Онгимиз забт этган, ўртар танамиз. Виждон давоми…

Нацумэ Сосэки (1867-1916)

Нацумэ Кинноскэ (夏目 金之助) (9 февраль 1867 – 9 декабрь 1916, Токио), Нацумэ Сосэки тахаллуси билан машҳур(夏目 漱石) — япон ёзувчиси, замонавий япон адабиётининг асосчиларидан бири. “Хайку тўплами” китобидан * * * Тиниқ ой. Ватанинг қанчалар олис, а, Кўланкам менинг. давоми…

Найто Мэйсэцу (1847-1926)

Найто Мэйсэцу (内藤鳴雪) (1847 – 20 февраль 1926) – япон шоири. Нариюки ва Нанто номлари билан ҳам машҳур. “Мэйсэцу хайку тўплами” китобидан * * * Совға олдим – Чой идишда уйга олиб кетмоқдаман Олтин балиқчани… * * * Тип-тиниқ сувда давоми…

Такахама Кёси (1874-1959)

Такахама Кёси (高浜 虚子) аксар япон шоирлари туғилган Сикоку оролида туғилган. 1891 йили у машҳур шоир Масаока Сики билан танишди ва унинг севимли шогирларидан бирига айланди. Кейинчалик Такахама хайку жанрида фаол ижод қилиб, Токиога кўчди. Хайкучи шоирлар журнали “Хототогису”ни (“Какку”) давоми…

Кавахигаси Хэкигодо (1873-1937)

Кавахигаси Хэкигодо (河東 碧梧桐) – япон шоири. Ҳақиқий исми – Кавахигаси Хэйгоро. Такахама Кёси билан биргаликда Сикининг севимли шогирдларидан бири эди. У «Синсэй» («Янги ҳаёт»), «Хототогису», «Нихон» («Япония») журнларраида хайкулари билан иштирок этди. “Янги хайкулар” китобидан * * * Булбул давоми…

Масаока Сики (1867-1902)

Масаока Сики (正岡 子規) 1867 йили 17 сентябрда Сукуко оролидаги Мацуяма шаҳрида истеъфодаги ўртаҳол самурай оиласида дунёга келди. Отасидан эрта айрилган Масаока 12 ёшидан шеър ёза бошлайди. Бошланғич таълимни Сукуко оролидаги монастр қошидаги мактабда олган Масаока ўқишни давом эттириш мақсадида давоми…

Мацуо Басё (1644-1694)

Мацуо Мунефуса (松尾芭蕉) 1644 йили Японияда туғилган. Басё унинг тахаллуси бўлиб, Матсуо ҳокку жанрида муваффақиятли ижод қилган шоирлардан биридир. Басё ёшлигида самурай бўлган, лекин у 1666 йилдан кейин шоир бўлишга қарор қилади. У ўз ҳоккуларида ҳаётда учрайдиган ҳолатлар, хурсандлигу-қийинчиликлар ҳақида давоми…