Сон Сам Мун (XV аср)

(XV аср, таржимаи ҳоли номаълум, корейс алифбоси муаллифи) * * * Ўлимингдан кейин нима бўласан, Дея мендан сўрсанг – айтарман, эркам: Пинлай чўққисида шовуллаб турган Қарағай дарахти бўларман ўлсам. Бутун дунё қорга тўлса ҳам тўзиб, Ям-яшил шовуллаб турарман ўзим. * давоми…

Абул Ҳусайн (1896-1938)

Абул Ҳусайн (1896-1938) – бенгал шоири ва ёувчиси. Биринчи Бенгал модернист шоири. ЎЙЛАРИМ Жавонга қўйганинг китоблар мисол Меҳр билан аста чангларин артиб Ҳуркак хаёлларга беролсам тартиб Ё ҳарир куйлагинг осиб офтобга Ҳеч кимга кўрсатмай қуритганинг он Ва авайлаб уни тахлагансимон давоми…

Филип Мартин (1931-2005)

Филип Мартин (Philip Martin) — австралиялик академик шоир, таржимон, танқидчи ва публицист. “Флейта”, “Шамол байроғи”, “Танланган асарлар” китоблари муаллифи. МЕРОС Мен ижодимни мерос қолдираман… Ўқишни ёқтирмаслар, барибир қолдираман, Карларга қўшиқ айтгандай бўлади, Кўрларга осмонни тасвирлагандай қолдираман. Кўчирмакашларга қолдираман – Фаросатлари давоми…

Шавқи Бағдодий (1928)

Шавқи Бағдодий – суриялик араб ёзувчиси Муҳаббат яшайди ҳамма замонда Ишқ замони эмас – бизнинг бу замон. Ишқ овозин кўмгин. Қуёшни сўндир. Бугун олам – жанг учун майдон, Шиори – “зарба бер”, “чавақла”, “ўлдир”. Ўлдиргин ва ёки жанг қил ўлгунча. давоми…

Ван Тин-юнь (1151-1202)

Ван Тин-юнь — 王庭筠, Ван Цзы-дуань 王子端, тахаллуси Хуанхуашань-чжу 黃華山主 (Сариқ гуллар тоғи эгаси). 1151/1156, Хэдун (Юнцзи, Шаньси провинцияси), — 1202, Яньцзин (Пекин). Давлат арбоби, адабиётшунос, хаттот, рассом. * * * Сочларимни турмаклаб олиб, қарамасдан ўнгу сўлимга, минорага чиқаман шитоб, давоми…

Максимилиан Волошин (1877-1932)

Ҳаётлигидаёқ афсонавий шахсга айланган бу улкан рус шоири Киевда туғилиб, унинг илк болалик чоғлари Таганрог ва Севастополда ўтди. Тўрт ёшидан бошлаб, унинг ҳаёти Москва билан боғланди. Шоирнинг оиласи 1893 йилда Қримга кўчиб ўтгач, бу ердаги дала ҳовлиси “Шоирлар уйи” га давоми…

Владислав Ходасевич (1886-1939)

Бу ном яқин йиллар ичида яна она диёри Россияга, шеърият ихлосмандларига Гумилёв, Замятин, Набоков, Георгий Ивановлар қато-рида қайтиб келди. Ҳассос шоир, моҳир таржимон, нозиктаъб мунаққид ўз ижодини 15 дан зиёд тўпламларга жойлади. 1922 йилдан бошлаб мусофирлик қисматини бошидан кечирган шоирнинг давоми…

Николай Гумилёв (1886-1921)

Гумилёв Николай Степанович [1886.3(15).4, Кронштад, – 1921.24.8, Петроград] — рус шоири. Анна Ахматованинг умр йўлдоши. 20-асрнинг 10-йилларидаги акмеизмнинг (юн. акме сўзидан — бирор нарсанинг олий даражаси) йирик вакилларидан. Асосий асарлари: «Истилочилар йўли» (1905), «Романтик гуллар» (1908), «Марварид» (1910), «Бегона осмон» давоми…

Анна Ахматова (1889-1966)

Анна Андреевна Ахматова (ҳақиқий фамилияси – Горенко) 1889 йил 11 июнда Одессада таваллуд топди. У она томонидан татар хони Ахмат хонга бориб тақалади (тахаллуси шундан). Отаси – флотда механик-муҳандис бўлиб, баъзан журналистика билан ҳам шуғулланарди. Аннани болалик чоғидаёқ Царское Селога давоми…

Морис Карем (1899-1978)

Морис Карем (Maurice Carême) Ваврада, мўъжаз Брабанта шаҳарчасида меҳнаткаш оиласида дунёга келди. Отаси бўёқчилик, онаси сотувчилик қилиб, амаллаб рўзғор тебратсалар-да, ўғли Мориснинг илмли бўлишини исташди. У мактабни тугатди. Брюселдаги ишчилар шаҳарчасида ўқитувчилик қилди. Ёшлигидан ўғлига қалам олди–дилига шеър ишқи тушди. давоми…