Аркана Пужари

* * * Эски ғилдиракнинг чуқур изида Оқ рангда киришни ёқтиради Вақт. Мен сени қандайин асрайин, қалбим, Қариб борар вужуд, Хира тортар кўз. Ой ҳам яширади ёруғ нурини… Катта кун. Яланғоч боғларда яланғоч ёлғон, Улар ҳам хуш кўрар ҳуштак овозин. давоми…

Чени Рам Гогоч

ЯШАЁТГАН ИЛДИЗЛАР На қувонч, на қайғу, на афсус менда, На уйлар учрайди, на бир майсазор. Охири кўринмас томлар устида Кўкка учолмайди, ерга тушмас зор. Мен қоқиб ташлаган қуруқ хас-чўплар Чуқур илдизларга қоқилиб кетар. Илдизларни тирнай-тирнай оёқлар Қонайди, қон илдиз тубига давоми…

Биресвар Баруа

ЛИЛЯНИНГ ТУШЛИГИ Бармоқларим санайман бир-бир, Шошиб-шошиб чиза бошлайман. Бир кўришда дилимга асир Чеҳраларга назар ташлайман. Ёқимли сўз, ёқимли чеҳра… Ким орзу қилади тўғноғичларни? Қоронғу хонада битилган рўйхат Катта ўрмон, барглар, шох, ёғочларни Ким бичар? Ким тикар? Бу қандай қисмат? Ёввойи давоми…

Ҳарекришна Дека

ТОНГ ОТИШИ Инларини ташлаб кетар чоғларда Қарғалар қағиллаб-қағиллаб толди. Қақраган дарёлар сув кутаётиб, Бир кечада гўё кўздан йўқолди. Синиб ётган ёғоч кўприк остига Аскарлар бирпасда беркиниб олди. Баланд ердан сувга тушган оқсочлар Бу сирдан бир умр бехабар қолди. Қуёшда ярқираб давоми…

Наваканта Баруа

АЙЛАНМА ҲАЛҚА ТАСМАСИ Онамнинг айланма ҳалқаларида Чилвирга яроқли тасма бор эди. Ғалтак ўсар ғалтак ўрамларида. Бу менга қоронғу сир-асрор эди. Саватчада иплар, ғалтаклар, ўрам, Бўш ғалтаклар баланд тортар тобора. Бироқ мен айланма ҳалқали тасма Адоғин кўрмадим, кўрмадим сира. Фақат у давоми…

Кешав Маҳанта

МИНИНИНГ БАРГЛАРИ Моҳир қўллар чаққондан-чаққон Япроқларни узиб ташлади. Қадди шамшод Мини кўзлари Энг афсунгар тунга ўхшайди. Қалби нозик баргдай титрайди, Бу туйғуни неча-неча бор Кўринмас қўл узиб юлқиди, О, шафқатсиз, бераҳм, беор! Гўзал Мини бойликни эмас, Суйди еллар шивирлашини. Фақат давоми…

Ажит Баруа

ДУНЁНИНГ АЙЛАНИБ БУРИЛИШ НУҚТАСИ Кел, қора, қора мурч ярғоғи, Гуллари тиниқ сув ичида. Сап-сариқ холларнинг титроғи Қаҳрабо уруғлар учида. Буғдой даласида кезинар Нора… Айланиб-айланиб бурилди дунё, Қачон кўзларимни ранглар ёритди? Бир зумлик ёмғирлар, ойда ҳам гўё Бу дунё айланди, думалоқ давоми…

Китахара Хакусю (1885-1942)

Хакусю Китахара (北原 白秋; 25 январь 1885, Янагава, Фукуока — 2 ноябрь 1942, Токио) — япон шоири, болаларга аталган асарлари ҳам машҳур. Ҳақиқий исми — Рюкити Китахара (北原 隆吉). «Сиёҳранг сувратлар» китобидан Ўн олтинчи кечада тўлин ой ёнбошлади уфққа сал. давоми…

Сесар Кальво (1940-2000)

Сесар Кальво (César Calvo; 26 июль 1940, Икитос, Перу – 18 август 2000, Лима, Перу) – перулик журналист, шоир. У “Generación del Sesenta” (“Олмишинчи йиллар авлоди”) гуруҳига мансуб шоирлардан бири. Романлари итальян ва инглиз тилларига таржима қилинган. ШОИР ХОНАСИГА ТАШРИФ давоми…

Файёд Хамис (1930-1988)

ХХ аср испанча шеъриятнинг ёрқин сиймоси, томирида араб қони оққан, шоир ва мусаввир Файяд Хамис (Fayad Jamís) 1930 йилнинг 27 октябрида Мексиканинг Очокалиенте шаҳарчасида дунёга келган. Болалигида ота-онаси билан Кубага кўчиб келган. Ёшлигида Кубадаги ижтимоий ва маданий муҳитни яхшилашни мақсад давоми…