Муин Бсису (1928-1984)

Муин Бсису (معين بسيسو) (1928, Ғазза — 1984, Лондон) — фаластинлик араб шоири, драматург, публицист, жамоат арбоби. Ижоди, асосан, миллий озодлик кураши, халқлар дўстлиги ва тинчлик мавзуларига бағишланган. 11 шеърлар тўплами, 6 пьеса ва 2 публицистик асар муаллифи. «Мактублар» (1952), давоми…

Маҳмуд Дарвиш (1941-2008)

Маҳмуд Дарвиш (محمود درويش) (1941.13.3, Акка ш. яқинидаги Барва қишлоғи — 2008.15.8. АҚШ. Рамаллоҳда дафн этилган.) — фаластинлик араб шоири, жамоат арбоби, журналист. Ёшлиги Хайфада ўтган. Фаластин халқи озодлиги ҳақидаги шеърлари учун исроиллик тажовузкорлар томонидан бир неча бор қамалган. 1971 давоми…

Вольф Бирманн (1936)

Вольф Бирманн (Wolf Biermann) 1936 йил 15 ноябрда Гамбург шаҳрида таваллуд топган. Шоирнинг отаси 1943 йилда Освенцим концентрацион лагерида ҳалок бўлган. 1953 йили Ғарбий Германияни тарк этиб Германия Демократик Республикасига кўчиб ўтган. Театр соҳаси билан ҳам шуғулланган. У ташкил этган давоми…

Ҳерта Мюллер (1953)

Ҳерта Мюллер (Herta Müller) «Инсон – баҳайбат қирғовул», «Тулки ўша даврлардаям овчи эди» сингари ғаройиб романлари билан жаҳонга танилган немис адибаси. Хусусан, 2009 йилда Нобель мукофотига сазовор бўлганидан сўнг дунё миқёсида довруқ қозонди. Ҳерта Мюллер 1953 йилда Руминиянинг Ницкидорф қишлоғида давоми…

Марио Вирц (1956)

Марио Вирц (Mario Wirz) 1956 йилда Марбург шаҳрида туғилган. Марио кўпроқ табиат гўзалликларини, митти жониворлар ҳаётини шеърда акс эттиради, бу шоирнинг севимли услубидир. М. Вирцнинг «Ҳафтада етти ҳаёт бор» (2003),”Ойпараст” (2003), «Бўрон арафасидаги сукунат» ( 2006) сингари шеърий китоблари адабий давоми…

Марица Бодрожич (1973)

Марица Бодрожич (Marica Bodrožić) 1973 йилнинг 3 августида Хорватияда таваллуд топган. 1983 йили Германияга кўчиб келган. Ўн ёшидан эътиборан Берлин шаҳрида истиқомат қилмоқда. “Тито ўлди” номли ҳикоялар тўплами (2000) орқали адабий жамоатчиликка танилди. “Ботиний лаҳзалар ўйинчиси” (2005) романи, “Битта патида давоми…

Ханс Магнус Энценсбергер (1929)

Ханс Магнус Энценсбергер (Hans Magnus Enzensberger) жаҳонга машҳур немис ёзувчиларидан биридир. У насрнавис сифатида ҳам, шоир сифатида ҳам бирдек танилган. Шунингдек, ноанъанавий усуллар тўғрисидаги адабий- танқидий мақолалари адабиёт ихлосмандларида қизиқиш уйғотган. У 1929 йилда Германиянинг Кауфбойрен шаҳрида туғилган. Ҳозирги даврда давоми…

Исфандиёр Назар (1971)

Исфандиёр Назар бугунги тожик шеъриятининг ёрқин вакилларидан бири. У шоир ўз замонасининг овози бўлиши керак деб ижод қилади. Исфандиёр Назар 1971 йили Тожикистоннинг Суғд вилояти Айний туманидаги Дарғи қишлоғида туғилган. 1989 йили ўрта мактабни якунлаб, Тожикистон Миллий Университетининг шарқшунослик факультетида давоми…

Жузеппе Унгаретти (1888-1970)

Жузеппе Унгаретти (Giuseppe Ungaretti; 1888-1970) — таниқли итальян шоири. У Мисрдаги Искандария шаҳрида тугилган. Бу ерда француз мактабини битиргач, Парижда, Сорбонна дорилфунунида ҳуқуқ, адабиёт, фалсафадан таълим олган. Биринчи жаҳон уруши бошлангач, Миланга борган, урушда қатнашган. Урушдан сўнг Римда газеталарда, университетда давоми…

Алдо Палаззески (1885-1974)

Алдо Палаззески (Aldo Palazzeschi; 1885-1974) — атоқли шоир ва ёзувчи, Флоренцияда туғилган. 1904 йилдан шеърлари нашр этила бошлаган. Дастлаб футурист шоир сифатида танилган, аммо кейинчалик улардан четлашган. “Достонлар”, “Қосид” (1910) шеърий тўпламлари, “Опа-сингил Матерассилар» (1934) романи унга шуҳрат келтирган. Сўнгра давоми…