Оҳанг яратувчи уста (Дмитрий Шостакович)

Унда табиатан ато этилган бетакрор истеъдод борлигини зоҳиран илғаш анча қийин эди. Чунки, қадди-қомати нозик, лаби ингичка, қирғийбурун, ялтироқ ипдай ингичка металл билан эскича гардишланган кўзойнак таққан, индамас, қовоғи солиқ бу ўспириндаги мусиқий қобилият унинг ботинида пинҳон яшарди. Бироқ у давоми…

Севара Алижонова. Нега ёндим, нега чекингум? (Эрнест Сетон Томпсон)

Инсон учун дорулфанодаги илоҳий тортиқлардан бири – бу дўст. Кимдир ўз муҳибига етишади, кимдир умри давомида уни излаб ўтади. Томпсон эса бошқалардан фарқли ўлароқ, жуда эрта абадий дўстликка мушарраф бўлди. Аҳамиятлиси шуки, унинг дўсти тилсиз-забонсиз-у, аммо бошқалардан кўра кўпроқ тиллаша давоми…

Мунис Хоразмий (1778-1829)

Амир Авазбий ўғли Шермуҳаммад, адабий тахаллуси Мунис Хоразмий XVIII асрнинг иккинчи ярми ва XIX асрнинг бошларида Хоразмда яшаб ижод этган шоир, тарихнавис олим, таржимон, хаттот ва маърифатпарвардир. Мунис ўзбек адабиёти, умуман маданияти тарихида салмоқли ўринни эгаллайди. У муаррих сифатида ўзининг давоми…

Санъаткорнинг мангу умри (Олим Хўжаев)

Жаҳон адабиёти дарғалари – Софокл, Гоцци, Шекспир, Шиллер, Гоголь, Островский, Горький, Чехов, Тагор асарларида бетакрор образлар яратган актёр Олим Хўжаев 1910 йилнинг 24 сентябрида Бухоро шаҳрида дунёга келган. Нутқи равон, овози ширали ва жарангдор, нафаси ўткир ижодкор 1929 йили Бухоро давоми…

Муҳаммаджон Холбеков. Экзистенциализм: Альбер Камю

Француз ёзувчиси ва файласуфи Альбер Камю (1913-1960) ўтган асрнинг 50-йилларида жаҳон интеллигенцияси тафаккури ва дунёқарашига катта таъсир кўрсатган ижодкорлардан саналади. Замондошлари унга “Ғарб виждони” деган шарафли ном бергандилар. Альбер Камю 1913 йилнинг 7 ноябрида Жазоирда яшовчи француз оиласида дунёга келди. давоми…

Маҳмадиёр Асадов. “Қобилият – бу чексиз бардош” (Ги де Мопассан)

Буюк француз ёзувчиси Ги де Мопассан 1850 йил 5 августда Турвил-сюр-Аркес (ҳозирги Қуйи Сена)даги Миромесниль қасрида дунёга келган. Ўз даврида Гюстав Флобер ва Эмиль Золялар билан ижодий алоқада бўлган Ги де Мопассан француз адабиёти саҳнасида “Ҳаёт” (1883), “Азизим” (1885), “Пьер давоми…

Огаҳий (1809-1874)

Муҳаммадризо Эрниёзбек ўғли — Огаҳий XIX аср Хоразм адабий муҳитининг йирик сиймоларидан бири бўлиб, Навоийдан кейин энг “кўп ва хўб” шеър айтган шоирлардандир. Огаҳий 1809 йил 17 декабрда Хива атрофидаги Қиёт қишлоғида (Ҳозирги Огаҳий номли жамоа хўжалиги) дунёга келган. Отаси давоми…

Устоз режиссёр (Тошхўжа Хўжаев)

Театр… Саҳна… Режиссура… Бир-бирини тақозо этувчи бу тушунчалар кимлар учун оддий сўзлар, яна кимларга маълум соҳа, яъни санъатга дахлдор атамалар шодаси, холос. Бироқ яна бир қатлам кишилар борки, улар учун театр, саҳна, режиссура ҳаёт мазмуни, бахту армони, маскани, тақдири азал давоми…

Дилмурод Қуронов, Феруза Ҳабибуллаева. “Ўткан кунлар” таржимаси: таҳлил ва тавсиялар

Ислом Каримов фондининг фейсбукдаги саҳифасида қувончли бир хабар эълон қилинди. Унда айтилишича, “Фонд Ўзбекистоннинг ­ЮНЕСКОдаги доимий ваколатхонаси билан ҳамкорликда атоқли ўзбек адиби Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романининг инглиз ва француз тилларига таржимасига бош-қош бўлмоқда”. Хабарда яна “миллий маънавий бойликка” айланган давоми…

Парижлик даҳо (Клод Дебюсси)

Жаҳон мусиқаси тарихида ёрқин из қолдирган француз композитори Клод Дебюсси ижодий анъанани янги босқичга олиб чиққан машҳур мусиқа намояндаларидан биридир. Унинг ижоди  ХIX-XX асрлар оралиғида дунё мусиқасида янги даврнинг бошланишига сабаб бўлиб, сўнгги романтизмдан импрессионизм оқимига ўтувчи кўприк вазифасини бажарган. давоми…