Google Analytics маълумотларига кўра, 2021 йилда Ziyouz порталига ташрифлар сони 5 531 679 тани (www.ziyouz.com — 4 107 127; www.ziyouz.uz — 1 424 552) ташкил этди (кунига ўртача 15 155 киши). Ташриф буюрганларнинг 80 фоизи Ўзбекистондан. Россия (5%), Қозоғистон (5%), Қирғизистон (3%), Тожикистон (2%), АҚШ (1%), Туркия (1%) каби 165 давлатдан мухлислар ташриф буюрган.
2021 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ziyouz порталида мақолалар сони: 29079 та (n.ziyouz.com — 10430, islom.ziyouz.com — 2264, davronbek.ziyouz.com — 533, ziyouz.uz — 14153, ziyouz.uz/ru — 1490, ziyouz.uz/en — 209).
Ўзбек тилидаги энг катта электрон кутубхона — Ziyouz.com кутубхонасида ҳозирда 13617 та китоб мавжуд.
* * *
Ўзбек тилидаги энг катта адабий-маърифий портал — www.ziyouz.uz сайтида айни пайтда ўзбек адабиётидан 3202 та, жаҳон адабиётидан 1772 та ҳикоя ўрин олган.
Ушбу рўйхатлар 2021 йилда порталда энг кўп ўқилган ҳикоялар таҳлили асосида тузилди. Рўйхатнинг аввалида энг кўп мутолаа қилинган ҳикоя ўрин олди. Айни муаллифнинг жами 1000 ўқувчидан кам бўлмаган ва рейтингнинг юқори 100 талигидан ўрин олган ҳикоялари ҳам рўйхатга киритилди.
Ўзбек адабиётидан (ҳикоялар сони ва энг кўп ўқилганига кўра) Абдулла Қаҳҳор асарлари, жаҳон адабиётидан Антон Чехов асарлари энг кўп мутолаа қилинган.
Ўзбек адабиётидан энг кўп ўқилган ҳикоялар:
1. Абдулла Қаҳҳор. «Даҳшат», “Ўғри”, «Анор», «Бемор»
2. Саид Аҳмад. «Қоракўз Мажнун», “Қоплон”
3. Эркин Аъзам. “Танҳо қайиқ ёхуд девонанинг орзуси”
4. Одил Ёқубов. «Музқаймоқ»
5. Ўткир Ҳошимов. «Оқ булут, оппоқ булут», “Урушнинг сўнгги қурбони”
6. Ғафур Ғулом. “Менинг ўғригина болам”
7. Хайриддин Султонов. «Ё, Жамшид»
8. Асқад Мухтор. “Этик”
9. Жавлон Жовлиев. “Лобар, Лобар, Лобарим менинг”
10. Абдулла Қодирий. “Жинлар базми”
11. Назар Эшонқул. «Шамолни тутиб бўлмайди»
12. Хуршид Даврон. «Амир Темур ўғлининг ўлими ҳақида ривоят»
13. Тоҳир Малик. «Юлдузга айланган қизалоқ»
14. Шукур Холмирзаев. «Ўзбек характери»
15. Усмон Азим. “Бир даста қизил гул”
16. Ойбек. «Фанорчи ота»
17. Азамат Қоржовов. «Сандиқда сақланган сир»
18. Эркин Усмон. “Уйимизга меҳмон келди”
19. Жамила Эргашева. “Ғанимати онам”
20. Муҳаммад Салом. “Келин”
Жаҳон адабиётидан энг кўп ўқилган ҳикоялар:
1. Жек Лондон. «Ҳаётга муҳаббат»
2. Михаил Шолохов. «Инсон тақдири»
3. Антон Чехов. «Семиз ва ориқ», «Хамелеон», «Ўғил болалар», “Ғилоф бандаси”
4. Иван Тургенев. «Муму»
5. Франц Кафка. «Эврилиш»
6. Агата Кристи. «Тилсимли шахмат»,
7. Эдгар Аллан По. «Морг кўчасидаги қотиллик»
8. О‘Генри. “Сўнгги япроқ”
9. Анна Франк. “Чордоқ ҳикоялари”
10. Рабиндранат Тагор. «Нур ва соялар»
11. Азиз Несин. «Хуштак афандим»
12. Иван Франко. “Феруза”
13. Муродбой Низанов. “Одам қандай қарийди?”
14. Чингиз Айтматов. “Аскар бола”
15. Уильям Фолкнер. “Эмили учун атиргул”
16. Акутагава Рюноскэ. “Дўзах азоблари”
17. Бенжамин Франклин. “Ҳуштак”
18. Эрнест Хемингуэй. “Ёмғирда қолган мушук”
19. Марк Твен. «У ўлганми ё тирик?»
20. Ўктой Оқбол. “Ёшлик қайтиб келмайди”
* * *
Айни пайтда сайтда ўзбек шеъриятидан 748 нафар муаллифнинг асарлари ўрин олган. Жаҳон шеъриятидан 1333 нафар шоирнинг шеърлари жойлаштирилган.
Ўзбек шеъриятидан энг кўп ўқилган саҳифалар:
1. Обид Расул (1922-2001)
2. Алишер Навоий (1441-1501)
3. Аҳмад Яссавий (XII аср)
4. Абдулла Орипов (1941-2016)
5. Юсуф Хос Ҳожиб (1020-1070)
6. Ҳумоюн (1964)
7. Зикрилла Неъмат (1961)
8. Сафар Барноев (1938-2001)
9. Хонзодабегим Жамолова (1999-2021)
10. Эркин Воҳидов (1936-2016)
11. Чори Аваз (1957-1992)
12. Чустий (1904-1983)
13. Сўфи Оллоёр (1644-1724)
14. Олқор Дамин (1947)
15. Ориф Тўхташ (1976)
16. Шукур Саъдулла (1912-1972)
17. Ҳазиний (1867-1923)
18. Усмон Носир (1912-1944)
19. Зафар Диёр (1912-1946)
20. Ғафур Ғулом (1903-1966)
Жаҳон шеъриятидан энг кўп ўқилган саҳифалар:
1. Умар Хайём (1048-1131)
2. Жалолиддин Румий (1207-1273)
3. Михаил Лермонтов (1814-1841)
4. Саъдий Шерозий (1203-1292)
5. Махтумқули (1733-1783)
6. Ибройим Юсупов (1929-2008)
7. Юнус Эмро (1240-1320)
8. Сергей Есенин (1895-1925)
9. Холмурод Сафаров (1932)
10. Абдураҳмон Жомий (1414-1492)
11. Александр Пушкин (1799-1837)
12. Муҳаммад Фузулий (1498-1556)
13. Ҳофиз Шерозий (1325-1388)
14. Мирзо Абдулқодир Бедил (1644-1721)
15. Абу Абдулло Рудакий (858-941)
16. Абай (1845-1904)
17. Низомий Ганжавий (1141-1209)
18. Расул Ҳамзатов (1923-2003)
19. Муса Жалил (1906-1944)
20. Иван Крилов (1769-1844)
* * *
2021 йилда энг кўп ўқилган мақолалар
1. Соҳибқирон Амир Темур
2. Алишер Навоий ҳикматлари
3. Илм – энг буюк шараф
4. Мавлоно Жалолиддин Румий ҳикматлари
5. Аброр Мухтор Алий: “Рамазон — илм ва китобхонлик ойидир”
6. Заҳириддин Муҳаммад Бобур
7. 2020 йилда Ziyouz порталида энг кўп ўқилган китоблар, мақолалар, ҳикоялар, шеърлар
8. Бегали Қосимов. Маҳмудхўжа Беҳбудий
9. Ракнинг давоси шунчалик осонми? (Ёнғоқнинг табобатда қўлланилиши ҳақида)
10. Қадимги дунёнинг етти мўъжизаси
11. Бегали Қосимов. Абдулла Авлоний
12. Абдурашид Абдуғафуров. Фурқат
13. Абдулла Орипов: “Мен нечун севаман Ўзбекистонни?..” (2008)
14. Чоршамъ. Тўқсон икки бовли ўзбек уруғлари (1997)
15. Guardian: Барча даврларнинг энг яхши 100 китоби
16. Мутолаа завқи: 10 та энг сара китоб ҳақида
17. Пётр Фалёв. Туркий халқларнинг сўз санъати
18. Абу Наср Форобий
19. Дунёнинг буюк романлари: Абдулла Қодирий. Ўткан кунлар
20. Марсель Брион ёзмаган китоб ёхуд сохталаштирилган бир асар хусусида