Элёр Мурод (1987)

Элёр Мурод 1987 йилда туғилган. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида ўқиган. Шеърлари республика матбуотида эълон қилинган. * * * Олислардан энгашганда ой, Тун ваҳмини қувади ёғду. Юлдузми бу, қуёшмикан, ҳой, Юрагимда туғилган туйғу? Ёришади бутун вужудим, Борлиқ аро йўқ давоми…

Ҳафиза Эгамбердиева (1965)

Ҳафиза Эгамбердиева 1965 йилда туғилган. Тошкент давлат университетининг (ҳозирги ЎзМУ) журналистика факультетини тамомлаган. Унинг “Кўнгил кўшки” шеърий тўплами, “Қоронғи тўқай”, “Нахшона” каби насрий китоблари чоп этилган. * * * Бахтнинг болишига бош қўйдиммикан, Ёки ҳасрат ичра тўкдимми, баргим? Қайғу чирмовуғи давоми…

Оллоёр Бегалиев (1961)

Оллоёр Бегалиев 1961 йилда туғилган. Тошкент давлат маданият институтини (ҳозирги ЎзСМ) тамомлаган. Унинг “Сеҳрли уйқу”, “Ёлғонга ишонган дарахт”, “Рангин қорлар”, “Бир булоқ бор”, “Жўнатилмаган мактуб”, “Бекободлик самурай” каби шеърий, насрий, адабий эртаклар тўпламлари нашр этилган. БУЛОҚ Бир булоқ бор, биров давоми…

Малика Мирзо (1940)

Малика Мирзо 1940 йилда туғилган. Фарғона давлат педагогика институтининг (ҳозирги ФарДУ) тарих-филология факультетини битирган. Шоиранинг ўндан ортиқ китоблари нашр қилинган. БИР ДОНА Бир дона гулни тутдинг, хаёлимни шошириб, Гул баргига дилингни қўйганмидинг яшириб? Қасди жон саволларни гул баргига битибсан, Гул давоми…

Менгнор Олломуродов (1955)

Менгнор Олломуродов 1955 йилда туғилган. Унинг “Юрагимда йиғлаб турган қиз”, “Севги дарахтининг гули”, “Арзимни  ўғлимга еткар”, “Наврўз ёки сиз истаган келин келди” сингари китоблари чоп этилган. ИККИ ҚУШДАЙ УЧАЙЛИК Юлдуз-юлдуз боғларда Самойи ой кўринур. Соғинч-соғинч чоғларда Сочларинг сой кўринур. Тун давоми…

Меҳрибон Абдураҳмонова (1964)

Меҳрибон Абдураҳмонова 1964 йилда туғилган. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг рус филологияси факультетини тамомлаган. Унинг “Эшик олди гулхайри”, “Оқшомлар қўшиғи” каби шеърий тўпламлари нашр этилган. КУЗ Япроқлар салқиди куз қабоғида, Силкилатиб тўкди мезон шамоли. Юлқиб, олиб қочди у ёқ-бу ёққа, давоми…

Юсуфжон Мирзамаҳмудов (1941)

Юсуфжон Мирзамаҳмудов 1941 йилда туғилган. Тошкент давлат университетининг (ҳозирги ЎзМУ) ҳуқуқшунослик факультетини битирган. Кўп йиллар ҳуқуқ-тартибот идораларида турли лавозимларда фаолият кўрсатган. “Кўнгил боғи” номли шеърий китоби чоп этилган. ИСТАР КЎНГИЛ Не ажабки, фасли куз ҳам яшил баҳор истар кўнгил, Ифорлари давоми…

Музаффар Аҳмад (1956)

Музаффар Аҳмад 1956 йилда туғилган. Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институтини (ҳозирги ТДПУ) тамомлаган. Унинг бир қатор шеърий китоб­лари чоп этилган. “Дўстлик” ордени билан мукофотланган. ЭШИК Хонамга кираман ҳатлаб остона, Очилиб кетади орқада эшик. Ёпаман, очилар яна ва яна, Ушлолмас давоми…

Тошпўлат Ҳамид (1927-1984)

Тошпўлат Ҳамид 1927 йилда туғилган. Бухоро Давлат педагогика институтининг ўзбек тили ва адабиёти факультетида ва Москвадаги Олий адабиёт курсида ўқиган. “Қуёш шаънига”, “Менинг асрим”, “Табаррук тупроқ”, “Қора кийик”, “Қуёш зарралари” номли шеърий китоблари нашр этилган. “Асқад Мухторнинг поэтик маҳорати” мавзуида давоми…

Воқиф (1952)

Воқиф (Мўминжон Турғунов) 1952 йилда тугилган. Андижон Пахтачилик институтининг Гидромелиорация факультетини тугатган.  Шоир шеърлари туман ва вилоят матбуотида мунтазаб чоп этиб турилади. * * * Қалби тошим на қилай, қалбим суйиб ёр этмасанг, Тийра кўнглимни зор этиб, умидларим бор этмасанг? давоми…