Икки халқ фарзанди (Мақсуд Шайхзода) (видео)

«Икки халқ фарзанди» (Мақсуд Шайхзода) Сценарий муаллифи, режиссёр ва оператор: Э. Мамедов Бу фильм шоир ва олим Мақсуд Шайхзода ҳаёти ва ижоди саҳифаларига бағишланади. Ўзбек адабиётининг атоқли намояндаларидан бири, машҳур шоир, забардаст драматург, адабиётшунос олим ва таржимон Мақсуд Шайхзода 1908 давоми…

Сирожиддин Саййид. Жоним Ватан (видео)

Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййиднинг шоир Сидқий Хондайлиқий ғазалига ёзган «Жоним Ватан» номли мухаммаси Ватан — менинг ярқираган қўрғон ерим, Ою офтоб мангу қўрғон қурган ерим, Эсдан чиқар бошқа ҳамма кўрган ерим, Ватан — менинг туққан ерим, турғон ерим, Униб-ўсиб, давоми…

Бобур. Чархнинг мен кўрмаган жабру жафоси қолдиму (видео)

Чархнинг мен кўрмаган жабру жафоси қолдиму?! Хаста кўнглим чекмаган дарду балоси қолдиму?! Мени хор этти-ю қилди муддаини парвариш, Даҳри дунпарварнинг ўзга муддаоси қолдиму?! Мени ўлтурду жафои жавр бирла ул қуёш, Эмди тургузмак учун меҳру вафоси қолдиму?! Ошиқ ўлғоч кўрдим ўлимни давоми…

Бобур. Хазон яфроғи янглиғ гул юзунг ҳажрида сарғардим (видео)

Хазон яфроғи янглиғ гул юзунг ҳажрида сарғардим, Кўруб раҳм айлагил, эй лола руҳ, бу чеҳраи зардим. Сен, эй гул, қўймадинг саркашлигингни сарвдек ҳаргиз, Аёғингға тушуб, барги хазондек мунча ёлбордим. Латофат гулшанида гул киби сен сабзу хуррам қол, Мен арчи даҳр давоми…

Заҳириддин Муҳаммад Бобур (видео)

Бобур (тахаллуси; тўлиқ исми Заҳириддин Муҳаммад ибн Умаршайх Мирзо) (1483.14.2, Андижон 1530.26.12, Агра) — ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили: буюк шоир; тарихчи, географ; давлат арбоби, истеъдодли саркарда; бобурийлар сулоласи асосчиси, темурий шаҳзода. Бобурнинг отаси — Умаршайх Мирзо Фарғона вилояти ҳокими, давоми…

Алишер Навоий. Кеча келгумдур дебон ул сарви гулру келмади (видео)

Кеча келгумдур дебон ул сарви гулру келмади, Кўзларимга кеча тонг отқунча уйқу келмади. Лаҳза-лаҳза чиқтиму чектим йўлида интизор, Келди жон оғзимғаю ул шўхи бадхў келмади. Оразидек ондин эрканда гар этти эҳтиёт, Рўзгоримдек ҳам ўлғанда қоранғу келмади. Ул париваш ҳажридинким йиғладим давоми…

Алишер Навоий. Ашрақат мин акси шамсил-каъси анворул-худо (видео)

Ашрақат мин  акси шамсил-каъси анворул-худо, Ёр аксин майда кўр, деб жомдин чиқти садо. Ғайр нақшидин кўнгул жомида бўлса занги ғам, Йўқтур, эй соқий, майи ваҳдат масаллик ғамзудо. Эй хуш ул майким, анга зарф ўлса бир синғон сафол, Жом ўлур гетинамо, давоми…

Аҳмад ал-Фарғоний (видео)

Абул Аббос Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Касир ал-Фарғоний(798—861) Фарғонада туғилди, шу ерда илмий таълим олди, вояга етди ва, ниҳоят, Бағдоддаги «Байт ал-ҳикма» номли академияда илмий ишлар билан шуғулланди. Бу илм маконида ал-Фарғоний бошқа атоқли олимлар, жумладан, Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий давоми…

Бобур. Агарчи сенсизин сабр айламак, эй ёр, мушкулдур (видео)

Агарчи сенсизин сабр айламак, эй ёр, мушкилдур, Сенинг бирла чиқишмоғлиқ доғи бисёр мушкилдур. Мизожинг нозику сен — тунду, мен — бир беадаб телба, Санга холимни қилмоқ, эй пари, изҳор мушкилдур. Не осиғ нолаю фарёд хоболуд бахтимдин, Бу унлар бирла чун давоми…

«Оқибат» кўрсатуви. Шавкат Раҳмон хотираси (видео)

Адабиётшунос Раҳмон Қўчқорнинг «Оқибат» кўрсатувининг илк сонида машҳур ўзбек шоири Шавкат Раҳмон хотирасига бағишланган. Унда шоирнинг яқин досътлари ва шогирдлари – Усмон Азим, Мурод Муҳаммад Дўст, Хуршид Даврон, Асқар Маҳкам, Аҳмад Аъзам, Иқбол Мирзо иштирок этган. ЎзТВ «Маънавият» таҳририяти, 1997


Мақолалар мундарижаси