Бобур. Баҳор айёмидур, доғи йигитликнинг авонидур (видео)

Баҳор айёмидур, доғи йигитликнинг авонидур,
Кетур, соқий, шароби нобким, ишрат замонидур.

Гаҳи саҳро узори лола шаклидин эрур гулгун,
Гаҳи саҳни чаман гул чеҳрасидин арғувонидур.

Яна саҳни чаман бўлди мунаққаш ранга гуллардин,
Магарким сунънинг наққошиға ранг имтиҳонидур.

Юзунг, эй сарв, жоним гулшанининг тоза гулзори,
Қадинг, эй гул, ҳаётим боғининг сарви равонидур.

Не ерда бўлсанг, эй гул, андадур чун жони Бобурнинг,
Ғарибингға тараҳҳум айлагилким, андижонидур.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур