Алишер Навоий. Навбаҳор айёми бўлмиш, мен диёру ёрсиз (видео)

Навбаҳор айёми бўлмиш, мен диёру ёрсиз,
Булбул ўлғондек  хазон фасли гулу гулзорсиз.

Гоҳ сарв узра, гаҳи гул узра булбул нағмасоз,
Ваҳки, менмен гунгу лол ул сарви гулрухсорсиз.

Тонг эмастур, гар диёру ёрсиз озурдамен,
Ким эмас булбул гулу гулзорсиз озорсиз.

Равза ашжори ўтундур, гуллари жонимға ўт,
Мумкин ўлса анда бўлмоғлиғ даме дилдорсиз.

Май чу бердинг, зулф ила банд эт мени, эй муғбача,
Ким хуш эрмас муғ била ичмак қадаҳ зуннорсиз.

Топмадуқ гулранг жоме  бехумор, эй  боғбон,
Ваҳки, бу гулшан аро гул бутмас эрмиш хорснз.

Аҳли зуҳд ичра Навоий топмади мақсадқа йўл,
Вақтингизни хуш тутунг, эй жамъким, хумморсиз.

Алишер Навоий

TASIX (mover.uz):