Бир асар таҳлили. Юлдузлар мангу ёнади (кўрсатув)

«Юлдузлар мангу ёнади» қиссаси илк марта «Шарқ юлдузи» журналида чоп этилган. («Шарқ юлдузи», 1977, 10-сон.) 1980 йилда бу қисса Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида «АБК» — «Авторнинг биринчи китоби» серияси остида чоп этилади. Кейинчалик қисса қайта ишланиб, «Қўшиқ» китобига (1987) «Давра» номи билан киритилади (Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти). «Давра» ёзувчи томонидан яна қайта ишланади — энди «Юлдузлар мангу ёнади» номи билан «От кишнаган оқшом» қиссалар тўпламида чоп қилинади («Шарқ» нашриёт-матбаа концерни Бош таҳририяти, 1994).