Алишер Навоий. Ғаминг қаттиғлиғин қилсам ҳикоят (видео)

Ғаминг қаттиғлиғин қилсам ҳикоят,
Эшитса тош анга айлар сироят.

Кўнгул ғам жомидин чиқмоққа бўлди
Бошоғлиғ новакинг шамъи ҳидоят.

Не навъ оллингда шавқумни қилай шарҳ,
Ки хуснунгдек анга йўқтур ниҳоят.

Хаёлинг кўнглум ичра музтарибдур
Ким, ул вайрона  иссиғдур  бағоят.

Кўзунг қонимни ичмакка не хаддим,
Эрур они итинг ичса кифоят.

Дема бир йўлдурур ишқ ичра, эй шайх,
Ки мунда мухталиф келди ривоят.

Навоий қонин ул кўз бирла тўктунг,
Тирик бўлким, будур айни иноят.

Алишер Навоий

TASIX (mover.uz):