Эркин Хушвақтов. Кўнгил (спектакль)

Эркин Хушвақтов асари Саҳналаштирувчи режиссёр: Фарҳод Абдуллаев Саҳналаштирувчи рассом: Бахтиёр Тўраев Ролларда: Фарҳод Абдуллаев, Муқаддас Холиқова, Ҳамза Ҳасанов, Шаҳло Темирова, Ҳилола Тошмуҳамедова

Унутилмас сиймолар. Ҳожиакбар Шайхов (кўрсатув)

Ҳожиакбар Шайхов (Ҳожиакбар Ислом Шайх) 1945 йил 25 мартда Хитой Халқ Республикасининг Шинжон вилоятидаги Чугучак шаҳрида туғилган. Ўзбек илмий-бадиий фантастикасининг асосчиларидан. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1997). Ота-боболари асли тошкентлик бўлиб, Шарқий Туркистонга кучиб кетишган ва 1955 йил ватанига қайтишган. давоми…

Абдулла Орипов. Эслаш (видео)

ЭСЛАШ Отам билан бирга отга мингашиб, Китоб довонидан ошгандик бир вақт. Қараб бўлмас эди пастга энгашиб, Бир қадам нарида жарлик– ҳалокат. Қандай ўтган эдик у йўлдан омон? Эсласам, энтикиб кетаман ҳамон. Тун эди, шаҳардан қишлоққа қараб, Катта акам билан тушардик давоми…

Улуғбек Ҳамдам “13-студия” кўрсатувида

Улуғбек Ҳамдам 1968 йил, 24 апрелда Андижон вилоятининг Марҳамат туманида туғилган. ТошДУнинг филология факультетини тугаттан (1993). «Тангрига элтгувчи исён» (2002), «Атиргул» (2006), «Сени кутдим» (2007) шеърий ҳамда «Ёлғизлик» (2000), «Мувозанат» (2003), «Исён ва итоат» (2004) каби насрий асарлари нашр этилган. давоми…

«Муҳаббат саройи» кўрсатуви (Муҳаммад Юсуф)

Муҳаммад Юсуф 1954 йил 26 апрелда Андижон вилоятининг Марҳамат туманида туғилган. Ўзбекистон халқ шоири (1998). Рус тили ва адабиёти институтининг рус тили ва адабиёти факультетини тамомлаган (1978). Илк шеърлар тўплами — «Таниш тераклар» (1985). «Булбулга бир гапим бор» (1987), «Илтижо» давоми…

Бобур. Ким кўрубдур, эй кўнгул, аҳли жаҳондин яхшилиғ (видео)

Ким кўрубдур, эй кўнгул, аҳли жаҳондин яхшилиғ? Кимки, ондин яхши йўқ, кўз тутма ондин яхшилиғ! Гар замонни нафй қилсам, айб қилма, эй рафиқ, Кўрмадим ҳаргиз, нетайин, бу замондин яхшилиғ! Дилраболардин ёмонлиқ келди маҳзун кўнглума, Келмади жонимға ҳеч ороми жондин яхшилиғ. давоми…

Наим Каримов “Ибрат” кўрсатувида

Наим Каримов 1932 йили туғилган. Тошкент Давлат университети (ҳозирги миллий университет)ни битиргандан бери Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институтида хизмат қилиб келмоқда. Олим ўнлаб китоблар, юзлаб мақолалар муаллифи. Беруний мукофоти лауреати, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби. Мустамлакачилик даври қурбонлари хотирасини давоми…

Абдулла Орипов. Кун кўриш (видео)

КУН КЎРИШ Чалпак ёққан эмас осмондан асло, Ҳар ким насибасин албатта еган. Одам болаларин лафзида, аммо Битта ибора бор – Кун кўриш деган. Асли бу қисматга йўлиққан ҳар кас, Орзу-умидидан айрилган демак. Қайда бир луқмани илғадими, бас, Ўша томонга у давоми…


Мақолалар мундарижаси