Клементина Нзужи (1944)

Клементина Нзужи (Clémentine Faik Nzuji (21 январь 1944) – конголик шоир ва ёзувчи. Бельгияда яшайди. Клементина Нзужи 1944 йили Конгода туғилган. Француз тилида ижод қилади. ЙЎҚ, АЙБДОР ЭМАСМАН Йўқ, менинг айбим йўқ, Тилимни тушунмасангиз на чора. Менга Табиат берган Бежамдор давоми…

Бернар Дадье (1916-2019)

Бернар Дадье (Bernard Dadié, 1916, Асини, Абиджан яқинида, Кот-д’Ивуар – 2019) — ёзувчи, драматург, шоир, фольклорчи. Француз тилида ижод қилади. XАЛҚИМГА Уларга ёт дунёдан чиқдим, бегонаман, ўгайман уларга! Улар тўқиган бирон китобда мен ҳақимда битта ҳам сўз йўқ — Чунки давоми…

Анна Греки (1931-1966)

Анна Греки (ҳақиқий исми Колетт Анна Грегуар, Colette Anna Grégoire; 14 март 1931 – 6 январь 1966) – жазоирлик француз шоираси. У жазоирликка турмушга чиққан. КЕЛАЖАК ЭРТАГА КЕЛАЖАК Келажак келади эртага. Келажак келади илдам. Кафтларимиздаги офтоб куйдирар чарсиллаган оташи билан, давоми…

Надия Гендуз (1932-1992)

Надия Гендуз (Nadia Guendouz, نادية قندوز) 1932 йили Оресда (Жазоир) туғилган. Француз тилида ижод қилган. * * * Мен кўрдим тошларингни, Қаро ерларингни кўрдим, Ерга томган кўз ёшларингни, Тоғларингни, воҳаларингни, Қорларингни, баҳорларингни; Мен кўрдим майса ниш уриб, Бўлиқ бошоқларга айланганини, давоми…

Алда Лара (1933-1961)

Алда Лара (Alda Ferreira Pires Barreto de Lara Albuquerque) 1933 йили Анголада туғилган, 1961 йили вафот этган. Португал тилида ижод қилган. МЕРОС Шаффоф биллур сирғаларимни энг тубан кўчадаги фоҳишага беришни васият қиламан. Хаёлида қасрдаги шаҳзода келиб бағрига босишини кутаётган, иффатли давоми…

Каэтано да Коста Алегре (1864-1890)

Каэтано да Коста Алегре (Caetano da Costa Alegre) 1864 йили Сан-Томеда туғилиб, 1890 йили Лиссабонда вафот этган. Португал тилида ижод қилган. МЕН ЎЛГАНДА Алвидо, ёр! Салом, ажал! Ёрда айб йўқдир. Тошкўмир оташи қорни севгандай, Оқ қизни севдим мен – қора? давоми…

Шел Силверстайн (1930-1999)

Шел Силверстайн (ингл. Sheldon Alan ‘Shel’ Silverstein; 1930 – 1999) – машҳур америкалик шоир, бастакор, муғанний, хонанда ва рассомдир. Болаларга атаб чоп этилган қатор китобларини ўзи безаган. Нозик қочиримларга бой шеърлар ёзган. Шеърларини кўча тилига яқинлаштирган. Болаларга аталган назмида – давоми…

Фрэнсис Кэри Слейтер (ЖАР)

Фрэнсис Кэри Слейтер (1896-1958) – жанубий африкалик шоир, давлат арбоби ЙЎЛ (Шахталарда ишлаш учун уйидан кетаётган мардикор ишчилар қўшиғи) Ота уй! Биз яшаш умидида кетмоқдамиз, Аммо биз ўламиз сендан йироқда, дарахтлардай: Илдизи билан қўпорилган, тошга экилган дарахтлар каби, Уларнинг барглари давоми…

Менгисту Лемма (1924-1988)

Менгисту Лемма — ҳабашистонлик шоир ва драматург. Амҳар тилида ижод қилган. НОМАРД ҚАРИНДОШ Бу қариндош тушда ҳам ҳатто Кулбам сари келмасди асло, Мана, ўлдим — қаранг ғаддорни? Маросимга келди қаппайиб қорни. Даҳшат ғазаб қўзғолди менда, Унинг ёлғон азасин кўриб, Жоним давоми…

Леонард Коса (Жанубий Африка)

Леонард Коса – жанубий африкалик шоир. Инглиз тилида ижод қилади. ТАРАҚҚИЁТ Юрт тараққий этди, дейдилар, гуллаганмиш, яшнабди ҳар ён. Шундай бўлса, мен бечорага узатинглар бирор парча нон. Ишбилармон — сенга омад, бахт! Конъюнктура! Ҳамма ёқ тўкин! “Болаларинг нон сўрайди” деб давоми…