Тэ Хан (1240-1290)

ҲАЁТ ТАҚВИМИ Мен ўз ҳаётим кунларидан Қоғоз тақвим тузишни истайман, Токим унинг варақларини узай Истаган пайтда. Шунда бахтли кунлар варақларини Узоқ қолдирардим тақвимда Ва қайғули кунларни Тезда йиртиб отардим, Қарамасдим вақтга, замонга… Рус тилидан Карим Баҳриев таржимаси

Ван Хан (XI аср)

* * * Инсон бир чақмоқдир – бир чақнаб, сўнар, Инсон бир япроқдир – яшнар ва сўлар. Дунё сирларини англагани он – Тирилиш – ўлишдан қўрқмагай инсон. Баргдаги шудрингдир бор-йўқ бу жаҳон… Рус тилидан Карим Баҳриев таржимаси

Ман Зак (XI аср)

* * * Баҳор ўтиб кетар – сочилар гуллар, Яна баҳор келар – очилар гуллар. Кўз ўнгимдан ўтар бутун ҳаётим, Кексалик бошимга тушди, сочим – оқ. Баҳор ўтди, дема – гул сўлди, дема, Ана, тунда ўрик гуллади оппоқ… Рус тилидан давоми…

Исмихон Муҳаммад

I О, титраган дудоқларинг Ҳасратига қурбон ўлам. Ҳаёт берган нафасингнинг Шафқатига қурбон ўлам. Кўзимга чизгин суратинг, Тинмоқ менга бўлур метин. Тили боғлиқ муҳаббатнинг Ҳиматига қурбон ўлам. Юлдуз каби оқишингнинг, Чақмоқ каби чақишингнинг, Боқишимла боқишингнинг Суҳбатига қўрбон ўлам. Жавҳарисан тилагимнинг, Қувватисан давоми…

Баёт Аббос

* * * Кўрсат қоматингни, эй сарви равон, Дунё кўрсин ани, раъноланмасин. Кир боққа, рухсоринг арз айла гулга, Булбул ҳайрон бўлсин, шайдоланмасин. Ориф бўлиб бу имога юрмаса, Жононнинг йўлинда жонин бермаса, Чор тараф боққанда сани кўрмаса, Кўзлари кўр бўлсин, зиёланмасин. давоми…

Чхон Ким

(Ўрта асрлар, таржимаи ҳоли номаълум) Тоғдаги қишлоққа тун тушди сокин, Олисдан бир кучук вовуллади, вой… Уйдан чопиб чиқдим – келгандир ёрим – Изғирин самода нур сочарди ой. Эҳ, кўппак, не қилдинг устимдан кулиб – Кучук увилларди ойга термулиб. Рус тилидан давоми…

Ан Мун Ён

(Ўрта асрлар, таржимаи ҳоли номаълум) * * * Шу ойни самода кўргандим олдин, Ўтган йил ҳам боққан, тўлиб чиройга. Йил ўтди ва яна бу оқшом ойдин, Яна термуламан шу гўзал ойга. Англадим: йил ўтур, инсонлар ўтур, Ой эса самода сочаверар давоми…

Ким Су Чжан

(Ўрта асрлар, таржимаи ҳоли номаълум) Эй, сиз – мансабларга ўч биродарлар, Эртанги кун ҳақда ўйлангиз, ахир! Худди қум ўйнаган бир ёш боладек, Нафсу мансабларга асирсиз ҳозир. Эрта қуёш ботар умр осмонида – Жавоб беражаксиз ҳисоб онида… * * * Мовий давоми…

Хван Чин И

(Ўрта асрлар, таржимаи ҳоли номаълум) Ўз ўрнидан сира қўзғолмайди тоғ, Дарё ўзгаради ҳамиша, ҳар кун; Тинимсиз оқади, билмайди чарчоқ, Бироқ орқасига қайтолмас беун. Худди шу дарёга ўхшайди инсон – Кетади, қайтмайди бошқа ҳеч қачон… * * * Қачон хафа қилдим давоми…

Сон Хон

(Ўрта асрлар, таржимаи ҳоли номаълум) Одамнинг тилини ўрмон тушунмас… Инжиқлик қилмасдан оқади дарё; Шамолнинг товуши пулга сотилмас… Ой нури шоҳларга бўйсунмас асло… Шоирман, дунёга боқмай ўтарман, Ўлимни жимгина кутиб ётарман… Рус тилидан Карим Баҳриев таржимаси