Дунёда энг катта илон қайси?

Илонларнинг 2000 дан ошиқ тури бор. Бу жониворлар одамларда ғоят салбий туйғулар уйғотганки, натижада улар ҳақида жуда кўп хато фикрлар юзага келган. Гоҳида улкан, 18—21 метр келадиган қўрқинчлилари ҳам бор деб гапиришади. Тўғрисини айтганда, илонлар ҳеч қачон бу қадар узун давоми…

Шақилдоқ илонлар ҳужум қилишдан олдин шақиллайдими?

Шақилдоқ илон ҳақиқатан ҳам қўрқинчли илон. Одамлар у ҳақда ажойиб тарих яратишган, эмишки, илон чақишдан олдин думлари билан шовқин солади, айни вақтда уни унчалик хавфли деб ҳисоблашмайди. Афсуски, ҳамма вақт ҳам шундай эмас. Шақилдоқ илон шақиллаган пайти у ростдан ҳам давоми…

Гадюка нима?

Илонларнинг бир тури гадюка деб номланади. У Ер юзидаги бир қанча заҳарли илонлардан иборат бўлган випера (гадюкасимон илонлар) оиласига мансубдир. Илонларнинг бу гуруҳига шақилдоқ илонлар, мокасинли сувилонлар, япалоқбошлар, Жанубий Америка бушмейстерлари, Европа оддий гадюкаси ва мугузли Африка гадюкаси киради. Клеопатрани давоми…

Қайси илонлар заҳарли?

Одам ҳамма вақт илондан қўрқув ва ижирганиш туйиб келган. Уларнинг ташқи кўриниши, ҳаракатланиш усули ва илонлар заҳридан одамлар ўлгани ҳақидаги маълумотлар мана шу қўрқув туғилишига сабаб бўлган омиллардир. 2000 дан ошиқ илонлар тури мавжуд. Улар ерда, тупроқ қатламида, сувда ва давоми…

Илонлар тухум қўядими?

Кўпчилигимиз илонларнинг ҳаммасини бир деб биламиз. Улар орасида фарқ борлигини эшитган бўлсак-да, лекин бу фарқ унчалик катта эмаслигига шубҳа ҳилмаймиз. Ана шундай фарқларнинг бири турли турдаги илонларнинг турли йўсинда кўпайишидир. Айтайлик, шақилдоқ илон, япалоқбош илон ва сувилонлар тухум қўймасдан болалайди. давоми…

Илонга тангачалар на ҳожат?

Илонлар рептилияларга мансуб, ҳамма рептилиялар сингари уларнинг териси тангачали ва қуруқ бўлади. Калтакесаклар, аллигаторлар, тимсоҳлар, денгиз ва қуруқлик тошбақалари илонлар оиласига мансубдир. Дунёда илонларнинг 2000 дан зиёд тури бўлиб, улар: қутблар ва айрим ороллардан ташқари ерда ҳам, еростида ҳам, дарахтлар давоми…

Илонларнинг суяги борми?

Илонлар ҳаракатига назар солганингизда, биринчи навбатда икки нарсадан ҳайрон қоласиз. Биринчиси, у қандай ҳаракатланади: оёқлари кўринмайди, унинг танасини ҳеч нарса олдинга сураётгани ҳам, тортаётгани ҳам йўқ — барибир ҳаракат қилмоқда! Иккинчиси, илон танаси ер бўйлаб сузиб боради, гўё суяксиздай! Шунга давоми…

Илонларнинг юраги қаерда жойлашган?

Илонларга қараганимизда, биз узун ва силлиқ, оёқсиз, боши узун думига бирикиб кетган ҳайвонни кўрамиз. Бироқ боши ва думи орасида катта, мураккаб гавдаси мавжуд. Илонларнинг бошқа умуртқали ҳайвонларга хос умуртқаси, овқат сингдирадиган системаси, жигари ва юраги, мушаклари, безлари ва бошқа аъзолари давоми…

Рептилиялар нима?

Рептилиялар (судралиб юрувчилар) совуқ қонли мавжудот, аксариятининг териси мугузсимон тангачалар билан қопланган. Улар ўпкаси ёрдамида нафас олади, тана ҳарорати ўзгариб туради. Тухум қўйиб кўпаяди. Рептилияларнинг тўрт тури бор: тошбақалар (денгиз ва қуруқликдаги), тимсоҳлар, гаттерийлар (тумшуқбошлар) ва калтакесак ҳамда илонлар (тангачали). давоми…

Судралиб юрувчилар нима?

«Судралиб юрувчи» деганда одам дарров кўз олдига илонларни келтиради. Аслини олганда, ҳайвонларнинг бу гуруҳи ўзига бир талай судралиб юрувчиларни жам этган. Ҳайвонот салтанатида судралиб юрувчилар ҳам ерда, ҳам сувда яшовчилар ва паррандалар ўртасидаги ўринни эгаллайди. Олимларнинг фикрича, паррандалар бир неча давоми…