Умарали Норматов. Устознинг бир ижодий жасорати (2009)

Истиқлол арафасида республикамизнинг янги раҳбарияти ташаббуси билан адабий таълимни тубдан янгилаш ҳаракати бошланган эди. Айни шу мақсадда тузилган ишчи гуруҳининг ХХ аср ўзбек адабиёти тарихи билан шуғулланувчи аъзолари – О. Шарафиддинов, Н.Каримов, Б.Назаров, Қ.Йўлдошев ва камина зиммасига ғоят жиддий, масъулиятли давоми…

Раҳмон Қўчқор. Бирники юзгами? ёхуд миллат шаъни хусусида куюнчак мулоҳазалар

Мамлакатимиз тоталитар бошқарувдек адолатсиз ижтимоий тузумдан бозор муносабатларига асосланган эркин, демократик жамиятга ўтиш давомида ҳаётнинг барча соҳаларида вужудга келиши табиий бўлган мураккаб муаммоларни ўз вақтида ва оқилона ҳал этиш йўлидан изчил қадам ташламоқда. Жумладан, истиқлолнинг дастлабки йилларидан бошлаб қишлоқ аҳолисига давоми…

Низомиддин Маҳмудов. Сўз шайхининг мўъжизалари (2009)

XX аср ўзбек адабиётининг забардаст намояндаси Мақсуд Шайхзода, шубҳасиз, халқимиз қалбидан чуқур жой олган атоқли сўз санъаткорларидан биридир. Шайхзодани бундай шарафга ноил қилган омилларнинг бошида унинг сўзга эътиқоди ва эҳтироми туради. Ана шу эътиқод ва эҳтиром боис у сўзга шайхлик давоми…

Валижон Қодиров. Бобур Навоий билан адашми? (2009)

Бу саволдан ҳайрон бўлишингиз табиий: исми бир хил кишилар адаш бўлади, бу ерда ундай нисбат йўқ-ку? Албатта, шакл жиҳатидан улуғ боболаримиз адаш эмаслиги аниқ. Лекин исмлари англатган маъноларга кўра номдошдирлар. Қанақасига дейсизми?Аввало ҳазрат Навоийнинг исмлари келиб чиқиши — этимологиясига диққатни давоми…

Хосият Бекмирзаева. “Ҳурлар келур эрдилар анга…” (2009)

Ўз салтанатида ободончилик ишларини бошлаб юборган Бобур подшоҳ салафлари изидан бориб, ҳаммомлар қурилишига алоҳида эътибор беради. Чунки Ҳиндистонда “ҳаммом йўқ” (“Бобурнома”, Тошкент, 1989) эди. Бу юртда ҳаммом маданиятини Бобур подшоҳ жорий этган, деб иккиланмай айтиш мумкин. “Ҳиндустоннинг яна уч ишидан давоми…

Анбара Отамуродова. Отаниёзовнинг отаси — шоир, хаттот ва мударрис (2009)

Боболаримиз меросига янгича нигоҳ билан қараб баҳо бериш имконияти, сўз эркинлиги ҳаётимизга истиқлол нурлари билан кириб келди. Зеро, Муҳаммад Раҳимхон иккинчи — Феруз (1865 — 1910) даври адабиёти намояндалари ҳаёти ва ижоди мустабид шўро ҳукмронлиги даврида минг бир ҳадик билан давоми…

Афтондил Эркинов. “Гар Навоийдин адо сўзини ўткарса…” ёки Адо Навоийдан устун бўлмоқчимиди? (2009)

Ўзбек адабиётшунослигида ХIХ аср аввали Қўқон саройи адабий муҳитида ижод қилган Адонинг қуйидаги байти жуда машҳур: Гар Навоийдин Адо сўзини ўткарса не тонг,Шоҳ Умар афзалму ё Султон Ҳусайни Бойқаро. (Агар Адо сўзда (шеърда) Навоийдан ўзиб кетса нима қилибди,(Ахир) шоҳ Умархон давоми…

Комил Аваз. Ишқнинг турфа ранглари (2009)

Алишер Навоий ҳазратларининг: Хилъатин то айламиш жонон қизил, сориғ, яшил,Шуълаи оҳим чиқар ҳар ён қизил, сориғ, яшил — мисралари билан бошланадиган ғазалини узоқ муддат мутолаа қилдим. 7 байт, 96 сўздан иборат ушбу ғазалда 5 тагина сўз изоҳ талабдир: хилъат — давоми…

Иброҳим Ҳаққул. Маъно ва тафаккур зиёси (2009)

Сўз онингдурким, талабгоридур,Анингдур гуҳарким, харидоридур.Алишер НАВОИЙ Маълумки, Шарқ мумтоз адабиёти ислом заминида дунёга келган тасаввуф таълимоти билан узвий алоқадорликда тараққий топган. Буюк озар санъаткори Ҳусайн Жовид ХХ аср авлодини “мустабид авлод”, деб атаган эди. Унингча, ушбу асрда ақл кашф этган давоми…

Буробия Ражабова. “Манзури шаҳаншоҳи хуросон”

Улуғ озарбойжон шоири Фузулий ўз девонининг дебочасида Алишер Навоийни “Манзури шаҳаншоҳи Хуросон” деб улуғлайди. Фузулийнинг бу баҳоси бежиз эмас. Навоий ўз даврида ҳам, кейин ҳам, бизнинг замонамизда ҳам шоҳларга мақбул бўлган шоир, мутафаккир, илоҳий илҳом олган давлат арбобидир. У адолат давоми…