Абдулла Қодирий. Билдиришлар (1922)

Ҳангама ЙЎҚОТДИМ Башараларини сепкил босған, енгил хизматка хўй қилиб олған саккиз бош маржа йўқотдим. Даъволари баришналик бўлса ҳам ўзлари ҳомилаликлар. Дарак бергучиларга суюнчи берилур. Агарда Шайхантаҳур мозоридан топилиб қолсалар, эътибордан соқитдирлар. Мирзавитс   КАМИСИЎННИЙ МАГАЗИН ОЧИЛДИ Шаҳарда машҳур ишончлиқ муттаҳамлардан давоми…

Абдулла Қодирий. Қурбонлиқ ўғрилари (1922)

Кичкина ҳангама —      Қурбон ҳайити ҳам келди… Бу йил қурбонлиқдан қалайсиз Ҳожи? —      Ҳайронман бой, ҳайит ҳаржилари ҳам кўпайиб кетди. —      Қилиш керак, қилиш! Худонинг ўзи етказадир. Сиз билан ман энди, қилмасақ бўлмас. —      Шуниси ҳам бор… алҳамдулиллоҳ, сиз ва давоми…

Абдулла Қодирий. Қазойи осмонийлар (1922)

Кичкина фелетўн Шу кеча-кундузда бир қанча қазойи осмонийлар ёғилиб кетди. Жумладан: — «Инқилоб» журналиға материал топа олмағани учун ўртоқ Назир Тўрақулов истироҳат баҳонаси билан Хитойға қочиб кетмакчи бўлиб турадир. — «Инқилоб» журналининг кўмакчи муҳаррири бўлған зот бобаракот Бўлат Солиев бир давоми…

Абдулла Қодирий. Азоб боғчасида — йиғи-сиғи кечаси (1922)

Кичкина фелетўн 23 апрел деворда «Роҳат боқчаси»да бўлатурған «Қизиқ кечаси»нинг Ўратепанинг суфрасидек башоратномасини (опишасини) кўрдим-да, дарров ҳимм.., исни-бисга қўймасдан миям золиға умумий мажлис йиғиб, букун кечқурун қизиқ кечасига ташрифи қудум этмакка қарор ҳам бериб қўйдим. Чунки кўбдан бери бундай қизиқ давоми…

Абдулла Қодирий. Ижмоли саёсий (1922)

Кичкина фелетўн Юқоридаги сарлавҳани ўқуғач миянгизга Генуя канференсияси[1], Лўйд Жўржнинг ич оғриғи-ю Пуанқаранинг итланиши ва бошқа шунинг каби бир бирисига зид бўлған фикрлар қаторлаша бошлар. Агар чиндан ҳам шундай фикрлар қаторлашқан, чўчиткан ва юрагингизни безиллаткан бўлсалар, сиз тинчлана кўрингиз. Чунки давоми…

Абдулла Қодирий. Отам ва болшевик (1922)

Кулгулик Отам 1242 ҳижрий — 1823 мелодий йиллари Тошкандда туғулуб, алҳол, 99-100 ёшларидадир. Руслар истилоси вақтида 42 ёшида бўлуб Тошкандни руслардан мудофаа қилған қаҳрамонларнинг биридир.Туркистон хонларидан Шералихонни, ундан сўнг Худоёрхон, Маллахон ҳам бу орада йиллаб ва ойлаб хонлиқ қилуб ўткан давоми…

Абдулла Қодирий. Янги систем бетарафлик (1922)

Инқилоб баракасинда ҳисобда ҳам бўлмаған аллақанча янги систем ажиб, ғариб ихтиролар юз берди ва бермакдадирким, бу янги ажойиб аул-тараша бозорларни ёзуб кўрсатув инсон тоқатидан фавқ бир ишдир. Бутун дунёнинг театру бозорида, адабиёт тарихида кўрулмаган равишда янги нафис ўзбак театрулари, ўзбак давоми…

Абдулла Қодирий. Тинч иш (ҳикоя)

I …Энди бу зот ҳам уламодан бири эди. Ўз аҳли тарафидан варасатул-анбиё қаториға киритилган учун мертуқ-сертуқларнинг фалон-туганига қулоқ солувнинг ҳам лузуми йўқ эди. Йигирма беш-ўттуз йилни мадраса тупроғи ялаб ўткарган бир кишини, табиий, бизда уламо қаториға киргузмай ҳол йўқ. Ҳам давоми…

Абдулла Қодирий. Қироатхоналаримиз (1920)

Эски вақтларда Туркистоннинг иккинчи даражадаги шаҳарларидан бўлған Самарқанд, Хўқанд ва Андижон каби шаҳарларда мусулмон қироатхоналари бўлса ҳам Туркистоннинг маркази бўлған Тошкандда мусулмон қироатхоналари йўқ эди. Туркистоннинг бошқа ерларига кўра Тошкандда зиёли синфи кўб бўлса-да, ўзларинда бўлмағанда биргина бўлсун қироатхона бўлиндира давоми…