Наим Каримов. Абдулла Қодирийнинг Қозон сафари

Халқлар ва адабиётлар ўртасида дўстлик алоқаларининг ўрнатилиши ва камол топишида ёзув маданияти, хусусан араб ёзуви яқин-яқингача ғоят катта роль ўйнаб келган. Бу ёзувнинг асосан ундош товушларни ифодаловчи ҳарфларга асосланганлиги шу ёзувда битилган китобларнинг Ўрта Осиё, Кавказ ва Волга бўйларида яшаган давоми…

Улуғбек Долимов. Абдулла Қодирий (1894-1938)

XX аср халқимиз тарихида ўзликни англаш, миллий уйғониш даври билан бошланди. Жадидчилик ҳаракати номи билан тарихга кирган бу жараён халқимиз маънавий ҳаётининг ҳамма жабҳаларини қамраб олди, бадиий адабиётда ҳам том маънода янгила-ниш жараёни кечди. Абдулла Қодирий «Ўтган кунлар» романига ёзган давоми…

Абдулла Қодирий. «Ўткан кунлар» ҳам «Ўткан кунлар» танқиди устида баъзи изоҳлар (1929)

Меним «Ўткан кунлар»им тўғрисида Сотти Ҳусайннинг[1] катта танқиди босилиб, яқинда тамом бўлдиким, бу муҳтарам «Шарқ ҳақиқати» ўқуғучиларининг маълумидир. Ижтимоий ёш олимимиз С. Ҳусайн ўзининг кўб вақтини сарф қилиб, танқидчилиқ бобидағи бирмунча нуқсонларимизни тўлдурушқа буюк жасорат ва ғайрат кўрсатдиким, бунинг учун давоми…

Абдулла Қодирий. Ўқуш — ўрганиш (1936)

Майда ҳикоялар ёзганда сўзни қандай тежаш керак Майда ҳикоялар устаси Чехов сўз тўғрисиға келганда ҳаддан ташқари хасис, ортиқча сўзлар сарф қилиш у ёқда турсин, керакликларидан ҳам мумкин қадар юлишга ҳаракат қилади. Ўзи айтади: «Майда ҳикоялар ёзганда сўзни ортиқча исроф қилғандан давоми…

Санобар Тўлаганова. Абдулла Қодирий қомуси: муаммо ва ечимлар (2014)

Абдулла Қодирийнинг адабий-танқидий ва эстетик қарашлари акс этган мақолалари адиб ижодий меросининг талайгина қисмини ташкил этади. Ёзувчи ўзбек адабиётига янги роман жанрини олиб кириши билан кичик асарлари адабиётшуносликда танқидий тафаккурнинг янги босқичини бошлаб берди. Қодирийнинг адабий-эстетик қарашлари ҳануз чуқур ўрганилган, давоми…

Абдулла Қодирий. Биринчи май (1923)

Биринчи май куни бизнинг башарамиз иржайган, иккинчидан бой, уламо, ашқиёларнинг башараси тиржайган кундир. Биринчи май биз ўйнаған, кулган; мустамлакачи «мушфиқ меҳрибонларнинг» қон йиғлаған, куйган кунидир. Биринчи май бутун дунё меҳнаткашларининг бирлашкан байрами, бутун дунё ифлосларининг бир-бирлари билан ит-мушук бўлуб ажрашқан давоми…

Абдулла Қодирий. Ёмон кўз (1923)

Ёмон кўздан сақланиш керак Баъзи-баъзида «Туркистон» билан «Ёш шарқ» газеталарига кўзим тушуб қоладир. Нималарга йўлиқасан денг! Худо кўздан сақласун. Газеталарда қизиқ-қизиқ байтлар босиладир. «Мамаданалар»нинггина оғзидан чиқатурған «тўти қуш» гапларини ўшал байтларда кўрасиз. Гапка мунча чечан бу ҳаромилар?! «Фалон мактабнинг фалон давоми…

Абдулла Қодирий. Дарди йўқ — кессак, ишқи йўқ — эшшак (1923)

—      Калникига ошға-а-а-а!!! Гур-гур одам калникига туз ялаб чопадир… —      Айиқ полвон кураш тушадир, Жўра қизиқ маймун ўйнатадир, Фарғонадан Арава полвон келди, Жиззахдан Ит полвон келди… Кўрубсизки, кураш ўрнини ижарага олған зарғалдоқ хўжаларнинг қилған фойдалари минди-минди… —      Чет эллардаги ўқуғучи давоми…

Абдулла Қодирий. Шўх байтал (1923)

Шўх байтал ҳар бир миллатда ҳам бор. Фаранг шўх байталлари[1] ҳақида ажиб ривоятлар эшитамиз. Англиз сиёсиюнлари Лўндўн шўх байталларини Шарқ амир ва шоҳларини ёввошландириш учун Арабистон, Эрон ва Ҳиндистонларга йўллар эканлар. Лўрд Керзўн ўз сиёсатини Шарқда амалга ошириш учун қизчасини давоми…

Абдулла Қодирий. «Кўмак» уюшмасига ионалар (1923)

Кейинги кунларда «Кўмак» уюшмасига[1] берилган ионаларнинг ҳисоби жуда ҳам кўпайиб кетди. Тушкан ионаларни[2] уюшманинг битта кассаси эплай олмағанлиқдан иккинчи касса очмоққа мажбур бўлинди. Кейинги ойда иона берган сахийларнинг рўйхати мундайдир: Валиҳожи — беш миллиард сўмга арзийтурған дуо. Ғуломшайх бойбачча — давоми…