Абдулла Улуғов. Инсон ибратга интилади

Инсон ҳаёти, унинг орзу-умидлари, мақсади йўлида интилишлари, бу йўлда дуч келган тўсиқлар, тортган машаққат, уқубатлари, руҳий изтироб-аламлари, қувонч, шодликлари, тақдир-қисмати тўғрисидаги ўй-кечинмалари, кишилараро муносабатлар мураккаблиги кабилар азал-азалдан адабиёт асарларининг асосий мавзуси бўлиб келади. Бу масалалар адабиёт асарлари учун абадий муаммо давоми…

Абдулла Улуғов. Адабий қаҳрамон қадри

Адабий қаҳрамон ҳар доим адабиётнинг энг муҳим муаммоларидан бири саналади. Чунки адабиётнинг “қиёфа”си, унда Одам ва олам манзаралари тасвири аввало адабий қаҳрамонларда акс этади. Адабий қаҳрамон образи ҳар бир даврда миллий адабиёт инсон дунёсини англаш, тушунишда қандай даражага эришганини кўрсатади. давоми…

Абдулла Авлоний (1878-1934)

XIX аср охири XX аср бошидаги ўзбек миллий маданиятининг машҳур вакилларидан бири маърифатпарвар шоир, драматург, журналист, олим, давлат ва жамоат арбоби Абдулла Авлонийдир. У 1878 йилнинг 12 июлида Тошкентнинг Мерганча маҳалласида, тўқувчи Миравлон ака оиласида дунёга келди. Болалиги Миробод маҳалласининг давоми…

Абдулла Улуғов. ХХ асрнинг энг яхши асарлари

Абдулла Улуғов — мунаққид. 1. ХХ аср жаҳон адабиётининг 10 энг яхши асари деб қайси асарларни тилга оласиз? ХХ асрнинг энг эътиборли асарлари… Улар анча-мунча. «10 та энг сараси» деган мезон қўйиладиган бўлса, уларнинг қайси бирини кўрсатсам экан, деб иккиланиб давоми…

Абдулла Орипов. Қорақалпоқ достони (1999)

Ҳар бир халқнинг ўзига муносиб шоир-ёзувчилари бор. Азалдан сўз санъатига иштиёқи баланд туркий халқларда эса, ким кўп — ёзувчи кўп, шоир ундан кўп! Лекин ҳар бир халқнинг шундай адиблари борки, уларни ўзи мансуб халқнинг пешонасига битган тонг юлдузи деса арзийди. давоми…

Абдулла Орипов. Ўзбекнинг ўз шоири (1993)

Халқимиз ўзининг ардоқли фарзанди, XX асрнинг забардаст шоирларидан бири Ғафур Ғулом таваллудининг 90 йиллигини кенг нишонлади. Ғафур Ғуломнинг номи, босиб ўтган ҳаёт йўли, серқирра ижоди барчамизга яхши маълум. Шоирнинг ўзи бир шеърида фахру ғурур, эркалик билан айтгани сингари: Ғафур Ғулом давоми…

Абдулла Орипов. Ҳайратнинг кўзлари катта бўлади… (1992)

Шеъриятга юлдуздек чақнаб кириб келган ва миллий тафаккурга ислоҳ киритган шоирлардан бири — Абдулла Орипов. Унинг солиҳ асарлари ёруғлик кўрган кун шеърият шайдолари дилида унутилмас из қолдирган. Сурур ё маҳзунлик, шоирона кайфият руҳимизни чулғаб олса, аксар ҳолларда Абдулла Орипов сатрлари давоми…

Улуғбек Ҳамдам. Шеъриятимизда Қодирий анъаналари

Абдулла Қодирий ва Эркин Воҳидов Э.Воҳидов ижодининг А.Қодирий меросига алоқадорлиги бир қарашда кўзга яққол ташланмаслиги мумкин, лекин синчиклаб кўздан кечирилганда устоз-шогирд маъносидаги ижодий таъсирланишни кўрмаслик мумкин эмас. Умуман олганда эса, Қодирийдан кейин ўзбек адабиёти майдонига кирган жиддий ижодкорларнинг деярли ҳаммаси давоми…

Шерали Турдиев. Абдулла Тўқай ва ўзбек адабиёти

Шу йилнинг 26 апрелида буюк татар шоири Абдулла Тўқай таваллудига 125 йил тўлади. ХХ аср бошларида илғор татар адабиётининг етакчи вакилларидан бири Абдулла Тўқай ўзбек адабиёти билан мустаҳкам алоқада бўлган. 1905 йилги биринчи рус демократик инқилоби таъсирида чор империяси ҳудудидаги давоми…

Умарали Норматов. Қодирийнинг сўнгги илтижоси

Адиб ҳаётининг ўқилмаган саҳифалари Улкан сўз санъаткори Қодирий 1937 йил 31 декабрда ҳибсга олинганидан сўнг, то 1956 йилга қадар, салкам йигирма йил давомида, унинг табаррук номини тилга олиш имкони бўлмади, фақат адибнинг ўзи эмас, асарлари ҳам қатағон қаҳрига учраб, бу давоми…