Тойир Жароков (1908-1965)

Тойир Жароков (Тайыр Жароков) Ўрол вилоятининг Ўрда тумани, Жетибой овулида дунёга келган. Дастлабки маълумотни рус-қозоқ бошланғич мактабида олган. Илк шеърлари 1927 йилда “Оқинлар” адабий тўпламида “Олтин кун” номи билан чоп этилган. 1931 йилда Олмаотадаги Абай номидаги Педагогика институтини томомлаган. 1934-1936 давоми…

Исроил Сапарбой (1941)

Исроил Сапарбой (Исраил Сапарбай) Ўзбекистоннинг Самарқанд вилояти, Қўшработ туманида туғилган. Чимкент Педагогика институтини битирган. Чимкент вилоят ёзувчилар бўлимида адабий маслаҳатчи, Жалин нашриётида катта муҳаррир, “Қозоқ адабиёти” газетасининг шеърият бўлими мудири, 1998 — 1999 йилларда Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчихонасида матбуот атташеси вазифаларида давоми…

Анвар Суюнов. От ҳақида ҳақиқат

Тарихдан маълумки, инсоният цивилизациясида турли ашё ва ҳайвонларнинг кўз илғамас, лекин беқиёс даражадаги ўрни бор. Агар илмий нуқтаи назардан ёндашилса, бунга кўп мисоллар келтирилиши мумкин. Биргина бронза ва темир асрларида ит ва отнинг қўлга ўргатилиши, дастлабки кишилик жамияти тараққиётига катта давоми…

Асқар Ўразақин (1935)

Асқар Ўразақин (Асқар Оразақын) Шарқий Туркистон ўлкасининг Или музофотига қарашли Мукей-Қоратош қишлоғида туғилган. Дастлаб Сари-булоқ мактабида таълим олиб, Ғулжа шаҳридаги гимназияда ўқиган. Иш фаолиятини “ Шинжон рўзномаси” да бошлаган. Илк шеърлари “Шуъла” журнали саҳифаларида эълон қилинган. 1955 йилда ота юрти давоми…

Жумағали Саин (1912-1961)

Жумағали Саин (Жұмағали Сайын) Кўкчатов вилояти (ҳозирги Оқмўла)нинг Ариқбалиқ туманида туғилган. Педагогика институтини битириб, ўқитувчилик қилган. Журналистлик фаолияти билан шуғулланган. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси. Урушдан кейин “Қозоқ адабиёти” газетасига муҳаррирлик қилган. Биринчи шеърлар тўплами — “Бахт қўшиғи” 1936 йилда чоп давоми…

Салим Бобуллоўғли (1972)

Салим Бобулло ўғли (Səlim Babullaoğlu Səlimov) ҳозирги Озарбайжон модерн шеъриятининг ёрқин вакилларидан бири, шоир, таржимон ва эссенавис. У 1972 йил 10 декабрда Ширвон шаҳрида туғилган. Кўплаб шеър ва ҳикоялар муаллифи. «Танҳо» (Баку, 1996), «Июнда куйланган қўшиқлар» (Истанбул, 2006), «Юракка бағишлов» давоми…

Азизахон Зайнитдинова. Ибн Сино фалсафаси

Юртбошимиз истиқлолнинг дастлабки йилларидаёқ маънавиятни юксалтиришда тарихий хотира, аждодлар тарихини билишнинг, миллий ва ахлоқий қадриятлар ҳамда анъаналарнинг, муқаддас динимизнинг ўрни ва аҳамияти катта эканини такрор-такрор эслатиб ўтган. Шу боис кўплаб Шарқ алломаларининг юзлаб нодир ва ноёб асарлари ўзбек, инглиз, франтсуз, давоми…

Абдулла Орипов: “Мен нечун севаман Ўзбекистонни?..” (2008)

Она-юртни куйламоқ ҳар бир ижодкор учун улуғ саодат. Ҳар қандай тузумда ҳам халқ манфаатини ўйлаб, адолатни тараннум этмоқ эса чинакам қаҳрамонликдир. Бундай шараф ҳамма ижодкорга ҳам насиб этавермайди. Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Ориповнинг шеърларини ёд олмаган, сўзи куй-қўшиққа давоми…

Сакен Иманасов (1938-2012)

Сакен Иманасов (Сәкен Құсайынұлы Иманасов) Толдиқўрғон вилояти Олакўл туманида туғилган. Халқаро “Алаш” мукофотининг совриндори. Унинг “Она қишлоқ” (1966), “Оқ-ойдин” (1969), “Акдариға” (1973), “Жайдарман” (1975), “Ошиқ дунё” (1976), “Давр қўшиғи” (1978), “Ошиқман сенга” (1981), “Олтин аймоқ” (1982), “Қир-адирлар” (1985) сингари шеърий давоми…

Абдулла Тожибоев (1909-1998)

Абдулла Тожибоев (Әбділда Тәжібаев) Қизил Ўрда шаҳрида дунёга келган. Интернатда ўқиб тарбияланган. 1948 йилда Қозоғистон Давлат университетининг филология факультетини битирган. Шундан кейин ёшлар газетасида Бош муҳаррир ўринбосари, Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси бошқармасининг Раиси, котиби, “Қозоқ адабиёти” газетасининг Бош муҳаррири, М.Авезов номидаги давоми…