Шукуржон Исломов. Асар кимники? (ҳажвия)

Илгари билими бор илм қилган бўлса, ҳозир шароити бор илмий иш қиляпти, деб ҳисоблайди кўпчилик. Ҳақиқатан, ҳамёнингиз қаппайган бўлса, ҳар қанақа асарни бир зумда ёзиб берадиганлар сероб.Лекин мен битта одамни учратганман – уни ҳақиқий китоб титиб, тиришиб ўқиб асар ёзган давоми…

«Ёшлик» журналининг 1986 йил сонлари тўлиқ тўплами

Ёшлик — 1986, № 1 Ёшлик — 1986, № 2 Ёшлик — 1986, № 3 Ёшлик — 1986, № 4 Ёшлик — 1986, № 5 Ёшлик — 1986, № 6 Ёшлик — 1986, № 7 Ёшлик — 1986, № 8 давоми…

Шукур Холмирзаев: «Толстойнинг нияти мени мафтун этган» (2004)

— Шукур ака, биласизки, тарбиянинг воситалари кўп. Турли даврларда одамлар тарбиянинг турли усулларига мурожаат қилишган. Ҳатто тарбияда қайси усул афзал, деган баҳслар ҳамон тугагани йўқ. Сиз дунё адабиётининг мумтоз намуналари билан танишсиз ва бу асарларни яратган ижодкорлар ҳаёти, жумладан, уларнинг давоми…

Пиримқул Қодиров. Маънавият, модернизм ва абсурд

Гапни инсонга хос маънавий изланишлардан бошлайлик. Геологлар тоғу чўлларни кезиб қадри паст, арзимас нарсаларни эмас, қадри баланд, қимматбаҳо нарсаларни излашади. Шунга ўхшаб, инсондаги маънавий изланишлар ҳам унга азиз туюладиган, руҳий эҳтиёжларини қондирадиган неъматларга қаратилади.Бутун табиат қуёш нури билан тирик. Аммо давоми…

Абдулла Орипов: «Яхши инсонларни кўрсам қувонаман» (2004)

— Абдулла ака, адабий гурунгларда ўтган асрнинг 60-йиллари ижтимоий ҳаётда юз берган янги бир эпкин ҳақида тез-тез эслаб турилади. Адабиётимизда воқеага айланган бир қанча шеърларингиз айни шу йилларда яратилган эди. Бугун ўша даврдаги ижодингиз, адабий жараён, муҳит ҳақида хотирлаганингизда, кўнглингиздан давоми…

Абдулла Қаҳҳор (1907-1968)

Ўзбек адабиёти тараққиётига катта ҳисса қўшган Абдулла Қаҳҳор 1907 йил 17 сентябрда Қўқон шаҳрида темирчи оиласида дунёга келди. Ўрта маълумотни Қўқонда олган Абдулла 1925 йили Тошкентга келиб, «Қизил Ўзбекистон» газетасида ишлайди. У Ўрта Осиё Давлат до-рилфунунининг педагогика факультетида (1930) таҳсил давоми…

Миркарим Осим (1907-1984)

Тарихий мавзудаги асарлари билан эл-юрт оғзига тушган Миркарим Осим 1907 йили Тошкентда зиёли оиласида дунёга келган. 1918—1921 йилларда «Шамс ул-Урфон» номли бошланғич мактабда ўқиган. 1921 — 1924 йилларда эса Наримонов номидаги таълим ва тарих техникумида таҳсил кўрган. Дўстлари Ойбек ва давоми…

Комил Яшин (1909-1997)

Атоқли адиб ва жамоат арбоби Комил Яшин (Комил Нўъмонов) 1909 йил 25 декабрь куни Андижон шаҳрида туғилди. Ўрта мактабни тугатгач, 1925 йили Ленинградга бориб, Ўрмон хўжалиги институтига ўқишга киради. Сўнгра мактабда ўқитувчилик қилади. 1930—1936 йилларда Яшин Ўзбек Давлат музикали драма давоми…

Зулфия (1915-1996)

Ўзбек халқининг севимли шоираси, таниқли жамоат арбоби Зулфия Исроилова 1915 йил 1 март куни Тошкентда ҳунарманд оиласида туғилган. Шоира хотин-қизлар билим юртида ўқиган вақтларидаёқ (1931—1934) адабий тўгаракларда шеърлар машқ қила бошлади. 1935—1938 йилларда Ўзбекистон Фанлар академиясининг Тил ва адабиёт институти давоми…

Туроб Тўла (1918-1990)

Қўшиқчи шоир ва драматург Туроб Тўла 1918 йил 24 декабрь куни Қозоғистон республикаси Чимкент вилоятига қарашли Турбат қишлоғида деҳқон оиласида туғилиб, болалар уйида тарбияланди. 1933—1941 йилларда Тошкент педагогика институтининг кечки бўлимида таҳсил олди. Шу билан бирга, «Ёш куч» журнали, «Ёш давоми…