Ҳабибулла Олимжонов. Доҳийлар ва иблислар

ёки “Пахта иши”, “Ўзбеклар иши” компаниясини ким бошлиб, ким тугатгани, бу сўнгги қатағон миллат бошига қандай кулфатлар солгани тўғрисида эслов … Қизил салтанат ўзининг сўнгги нафасларида ўзбек халқига қилган ҳамласи миллат бошига ўттизинчи йиллар қатағонидан кам бўлмаган жабр-ситамлар келтирди. Улуғ давоми…

Теша Мўминов: “Умр эзгу ишлар учун берилган” (2010)

Аслида бу инсоннни халқимизга таништириб ўтиришга ҳожат йўқ. Чунки ўзининг ажойиб роллари, бетакрор санъати билан барчамизга таниш, қадрдон бўлган Ўзбекистон халқ артисти Теша Мўминов яратган бир-биридан ажойиб Ойбекнинг “Қутлуғ қон” асаридаги Йўлчи, Абдулла Ориповнинг “Соҳибқирон” драмасидаги Амир Темур, “Бой ила давоми…

Маҳмуд Сатторов. Миркарим Осимнинг «иси» (2007)

Иброҳим Ғафуровнинг “Ҳаё — халоскор” китобини оҳиста варақларканман, не сабабдандир, кўз ўнгимда фидойи тарихчи адибимиз Миркарим Осим сиймоси гавдаланаверди. Китоб муаллифию Миркарим Осим, китоб сарлавҳасию Миркарим Осим, китобга кирган мафтункор асарлару Миркарим Осим. Булар орасида қандайдир кўзга кўринмас бир ип давоми…

Дадахон Нурий. Закийлик (2007)

Домла Озод Шарафиддинов қанчалик жиддий, теран фикрли ижодкор, олим, мунаққид бўлишига қарамай ҳар қандоқ суҳбатдош билан бўладиган гурунгга файз киритиб турадиган ўзига хос ҳазил-мутойиба, юморнинг устаси эдилар. Қарийб тўққиз йилга чўзилган хуружли дарднинг азоб-уқубатларига чидаш ҳамда тинимсиз ижод билан банд давоми…

Иброҳим Мирзаев. Адибнинг бир нутқи (2007)

Ғафур Ғуломга сўз берилган вақтда Абдулла Қодирийнинг оила аъзолари ўтирган жойда қандайдир ғовур-ғувур бўлиб ўтди… Ғафур Ғулом нутқида, менинг назаримда, ёзувчи ижодининг ижобий томонлари, унинг адабиётимиз тараққиётида тутган ўрни етарли даражада ёритилмади. Мазкур анжуман бўлганига 40 йилдан ортиқроқ  вақт ўтгани давоми…

Жамол Камол. Адабиёт – нурли сўз (2011)

Мен болаликдан Бобур рубоийларини ёд олганман, кейин Навоий ғазалларини… Кейинчалик барча замондош етук шоирларни севиб ўқидим. Ҳамид Олимжон, Ғафур Ғулом, Ойбек шеърияти мен учун ижод мактаби бўлди. Навоий менга устоз, пир ўлароқ Шарқ шеърияти эшигини очди. Румий, Аттор, Ҳофиз, Бедил давоми…

Муҳаммад Али: “Умид кўнглимизни ёритиб турсин” (2011)

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али билан суҳбат – Муқаддас нарсалар ҳамиша муҳофазага, ҳимояга муҳтож бўлади. Чунки эзгуликнинг душ­­мани кўп. Ғанимнинг кўплиги, хавфнинг кў­лами эса ЭЗГУЛИКнинг баҳосини белгилайди. Шу маънода Ватан ва унинг ҳуррияти ҳамиша ҳимояга муҳтождир. Сиз ижодингизда, хусусан, тарихий давоми…

Сайди Умиров. Адабиёт фидоийлари билан барҳаёт (2011)

Инсон умри орзулар, умидлар, қайғу ва из­тироблар мажмуидир. Бугун болалик йилларимни эслар экан­ман, кўз олдимда тупроқ кўчалару саҳармардонда пода ҳайдаб юрган сарпойчан болалар гавдаланади. Не тонгки, ўша содда ва беғубор болаларнинг бири, шубҳасиз, мен эдим. Гарчи бизнинг болалик давримиз бахту давоми…

Абдулла Орипов: “Ёшлар байроқдор бўлсин!” (2011)

– Абдулла ака, аввало қутлуғ 70 ёшингиз билан самимий табриклаймиз. Шу ёшда тўла илҳом билан ижод қила­ётганингиз шогирдларингизга ҳам юқсин. Сиз 50 ёшга кирганингизда ўша вақтдаги Ёзувчилар уюшмасининг раиси, атоқли адиб О. Ёқубов адабиёт газетамизда каттакон бир мақола (балки эсседир) давоми…

Озод Шарафиддинов. «Адабиёт яшаса – миллат яшар…»

Ҳар қандай чинакам истеъдод соҳиби каби Абдулҳамид Чўлпон ҳам ижоднинг деярли ҳамма соҳаларида самарали фаолият кўрсатган. У ҳам шоир, ҳам носир, ҳам драматург, ҳам таржимон, ҳам публицист бўлиши билан бирга, баркамол мунаққид, моҳир адабиётшунос, ўзига хос тарзда фикрлайдиган санъатшунос ҳам давоми…