Жаҳонгир Исмоилов. Оралиқдаги масофа

Инсоннинг қачон, қаерда, қандай шароитда дунёга келиши ҳамда қачон ва қандай ҳолатда ҳаётдан кўз юмиши — тақдири азал. Умрни эса оралиқдаги масофага менгзаш мумкин. Бу масофани албатта ҳар ким ўзича босиб ўтади ва у қандай кечганига қараб инсонга баҳо берилади. давоми…

Эргаш Фозилов. Матнчи масъулияти (2011)

Ўзбек адабий тилининг шаклланиши ва тарихий тараққиётида XI — XV асрлар ёзма ёдгорликлари муҳим аҳамият касб этади. Бу даврга оид қўлёзмаларни излаб топишда, қаерда сақланишини аниқлашда, тадқиқ қилиб, нашр этишда дунёга машҳур ўнлаб олимларнинг хизматлари, айниқса, Европа, Туркия, Россия, Ўзбекистон, давоми…

Умарали Норматов. Янги давр олими: У қандай бўлиши керак?

Ҳимоя жараёнидаги ўйлар Истиқлол даврида нуфузли илмий кенгашларда ёқланаётган диссертациялар ва диссертантларга қўйилаётган талаблар оширилиб, илмий даража бериш тизимини такомиллаштириш чоралари кўрилгани айни муддао бўлди. Жумладан, фан номзоди, хусусан, докторлик илмий даражасини олишга даъвогар тадқиқотчи албатта хорижий тиллардан камида бир-иккитасини давоми…

Низомиддин Маҳмудов. Тил мавқеи – эл мавқеи (1989)

Ўзбек тилининг тараққий этиб боришини, унинг ҳар томонлама камолотини давлат миқёсида таъминлаш, яъни ўзбек тилига давлат тили мақомини бериш республикамиз аҳолисининг диққат марказида турган фавқулодда масалалардан биридир. Бу муаммонинг ижобий ҳал қилиниши ҳозирги шароитда энг оқилона йўл бўлиши шубҳасиз. Яна давоми…

Иброҳим Ғафуров. Замон ва таржима

Терминлар ҳар қандай илм, ҳар қандай ҳодисанинг, алоқа-коммуникацияларнинг ўзагидир. Тилшунослар ва таржимонлар яхши биладиларки, ҳар қандай терминлар ортида ҳаёт ва ҳаёт ортида терминлар қад ростлаб туради. Уларнинг миллий тил майдонига кириб келиши, ифодалайдиган маънолар доираси, тил ичида қанчалар ўзлашиши таржимонлар давоми…

Сайфиддин Жалилов, Хуршидабону. Бетакрор ғазалнавис

Ўзбекистон халқ шоири Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Ҳабибийнинг бетакрор ғазаллари, шеърлари қўшиққа айланиб кириб бормаган ўзбек хонадони бўлмаса керак. Лутфий, Навоий, Бобур, Огаҳий, Фурқат, Муқимий, Завқийлар анъанасини давом эттириб, ўзбек адабиётида мумтоз шаклларни янги мазмун билан бойитишда Ҳабибий ҳам ўз ижоди давоми…

Чингиз Айтматов: “Фақат бир марта ақл ва завқ билан яшаш керак” (1977)

Чингиз Айтматов… Бу ном бутун дунё китобхонларига жуда таниш ва қадрли. Буюк қирғиз ёзувчиси ва жамоат арбобининг вафоти ҳақида тарқалган хабар жаҳон аҳлини қайғуга солди. Адиб ҳақли равишда ўзбек халқининг ҳам севимли ёзувчисига айланганди. Буюк ёзувчининг 80 ёшга тўлишига ярим давоми…

Абдуғафур Расулов. Тарих, фалсафа, роман

Роман бадиий адабиётнинг навқирон, изланишдаги жанри. Жаҳон адабиётида у драма, достон сингари таянч жанрлардан анча кейин пайдо бўлди. Ўзбек романчилиги яна-да янги, салкам бир асрлик тарихи бор, холос. Абдулла Қодирий етук намуналарини яратиб берган ўзбек романчилиги тез ривожланди, ўсди, изланди давоми…

Асанбек Стамов. Даҳрийнинг туши (ҳикоя)

Тун. Хонадаги сукунатни девор соатининг бир маромдаги чиқиллаши бетиним зарбалайди. Шунданми ёки бугун мазаси қочдими, ҳайтовур, Жўлдўшбекнинг уйқуси келмайди. Қайдадир узоқда автобус бир гуриллади-да, худди ўпқонга тушиб кетгандай шу заҳоти тинчиди-қолди. Ташқарида шамол қўзғалиб, деразага урилди, томда биров юргандай бўлди. давоми…

Хуршид Дўстмуҳаммад: “Муаллиф нуқтаи назари таҳлилда кўринади” (2010)

— Истиқлолимиз шарофати билан мустақил Ўзбекистоннинг бугунги тараққиётида фан, адабиёт, матбуот сингари маънавий соҳаларнинг ўрни ва аҳамияти ҳам янада ортди. Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганларидек, “Ижтимоий ҳаётимизни ислоҳқилиш ва янгилаш бошланиб кетганлиги боис, маънавий маданиятнинг қудратли қатламлари очилди. Улар халқ руҳиятини давоми…