Абдулҳамид Чўлпон. Ўт арава тўғрисида (1923)

Ўт арава демакдан мақсадим автўмўбиль эканлигини билсангиз керак. Халқимиз «автўмўбил»ни ўт арава дейдур. Мен бу мақоламда ўт араванинг фазилатларидан гапирмакчи эмасман. Йироқ йўлни яқин, қийин ишни осон қилиш учун ўт арава жуда керак нарса, фойдалик муюм. Лекин бу мақоламда бошқа давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. Умид сиздан! (1918)

Мухторият эълон этилди! Унинг тўғрисида дўстлардан ҳам, душманлардан ҳам кўб гап­лар эшитдик. Дўстларимиз: «Муборак бўлсун, хайрлик натижаларини кўрингиз!» – дедилар. Баъзи дўстларимиз ёпилиб-­ёпилмасдан: «Мухториятингизга «Яшасун!»дан бош­қа сўзимиз йўқ. Аммо, аммо… ҳозирланмаған, тайёрланмаған, ўқумаған вақтингизда бўлған Мухторият илгариги хонлик­ларни келтирмаса эди…» давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. Ўш (1915)

Фарғона областининг энг кичкина шаҳарларидан бири-да Ўш шаҳридир. Ўш шаҳри 40 минг қадар нуфусли бир шаҳар ўлиб, Қашғар ҳудудина от билан 4 кунлик йўлдир. Қитойнинг катта ва эскидаги тарихий шонлари билан машҳур Қашғар вилоятина Русиядан ва бутун Овруподан келган моллар давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. Ватанимиз Туркистонда темирйўллар (1914)

Ушбу сана ўтган апрель ойидан бошлаб Андижоннинг кўб қишлоқлариға темирйўллар ғоят тезлик билан ишлануб турмоқдадур. Чунончи: Биринчи. Намангандан келуб, Андижонға, Андижондан Ҳазрат Айюбга*, ҳазрат Айюбдан чўзулуб Олмота тарафлариға кетадур. Иккинчи. Андижондан бир шох чиқуб Хўқандқишлоқ, Моси, Бозорқўрғон тарафларға. Учинчи. Андижондан давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. Ватанимиз Туркистонда зироат ва деҳқончилик (1914)

I Муҳтарам муҳаррир афанди! Ушбу мактубимни «Садои Фарғона» газетангизни бир гўшасида дарж қилуб* деҳқон қардошларимизни суюндирсангиз эди. Бутун Русияда манбатлик* жиҳатдан Ватанимиз Туркис­тоннинг илгарида эканлиги ҳаммаға маълумдур. Ва ҳатто бутун дунёда манбатликнинг биринчиси Амриқо бўлса, бизнинг Туркистон ҳам иккинчи саналадур. давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. Андижондан мактуб (1914)

Андижоннинг машҳур милйунури Миркомил афанди ҳақинда «Вақт»да* бир мақола ёзилган эди. Ўшал мақолани «Вақт»дан «Таржимон»*, «Таржимон»дан 14-рақамли «Ойна»га* кўчурулди. «Ойна» ҳам ўз тарафидин «муборак бўлсун» деди. Ушбу бобда биз ҳам бир нимарса этмоқчи бўламиз: ўткан ёз Миркомил афанди табиблар тавсия­си давоми…

Абдулҳамид Чўлпон (1897-1938)

Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон (Юнусов) 1897 йилда Андижон шаҳрида туғилган. Дастлаб мадрасада (1908—12), сўнгра рус-тузем мактабида (1912—14) таҳсил олган. Шоирнинг адабий мероси шеърият, наср, драматургия, публицистик ва адабий-танқидий мақолалар ҳамда таржималардан иборат. Шеърий асарлари «Ўзбек ёш шоирлари», «Уйғониш» (1922), «Булоқлар» давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. Чопон ва паранжи (ҳикоя)

Шаҳарнинг дилрабо, чиройлиқ боғлариға кирар эдим.Кирар эдим мен бир вақтлар шаҳарнинг дилрабо боғларига.Калта, ихчам пичимлик кийимлар кийган озода йигитлар, келишган, кўклам туслик ва тортқич ранглик кўйлак кийган қизлар…Келишган қизлар, озода йигитлар у ёқдан-бу ёқға аста-аста босишиб ўталар, ўталар эди қўлтиқлашиб…Ихчам давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. Қор қўйнида лола (ҳикоя)

I Бир, икки, уч, тўрт… беш; беш… олти! Етти, саккиз, тўққиз, ўн…. Кичкина, қизил ипдан безалган тўп (каптов) алжиб қочиб кетиб, ертўла оғилнинг деворига ёндошиб ўскан ёш қантак ўрикка бориб тегди-да, сакраб ҳовузға «шўп» этиб тушиб ҳам кетди… Қизлар барчаси давоми…