Жамила Эргашева. Ёпиқ деразалар (қисса)

Гул деганинг нима сенинг? Уч-тўрт тикон, бироз япроқ, Недур сен севган бу ҳаёт? Уч-тўрт нафас, сўнгра тупроқ… Жалолиддин Румий Илёс онам яна минг йил яшайди, бутунлай иш топмай бекор қолган куним йўқлаб борарман, деб юрганмиди, хизмат сафаридан қайтиб эшитган хабардан давоми…

Бухоро амирлигининг ҳужжатлари ЮНЕСКО рўйхатига киритилди

ЮНЕСКО бош қароргоҳида бўлиб ўтган Ижроия кенгашнинг 216-йиғилиши якунида 64 та ҳужжатлар тўплами, жумладан, Ўзбекистон бошчилигида илгари сурилган икки ҳужжат ЮНЕСКО “Жаҳон хотираси” реестрига киритилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди. 1992 йилда ЮНЕСКО томонидан ташкил этилган “Жаҳон хотираси” давоми…

Илҳом Аҳрор. “Чор дарвеш” ва “Алкимёгар”

Дунё адабиёти равнақига ижобий таъсир ўтказа оладиган асарларнинг ўзи дунёвий аҳамиятга эга манба ҳисобланади. Шарқ адабиётининг афсона, ривоят, эртак, нақл, миф, саргузаштга асосланган унсурлари жаҳон адабиёти вакиллари ижодига икки йўналишда таъсир этган: шарқона асарларнинг бевосита ўзидан ва шарқ фалсафасини ўзлаштирган давоми…

Матназар Абдулҳаким. Холу хаттинг

Баъзан мавҳум фикрлаш орқали муайянликдаги чувалашиқлар ечилса, гоҳида муайянлик воситасида мавҳумликдаги чалкашликлар ҳал қилинади. Бундай тафаккурий синоатни айниқса шеъриятда, хусусан Алишер Навоий ғазалиётида кўп кузатиш мумкин. Шу жумладан бобокалон шоиримизнинг “Холу хаттинг” ғазалида ҳам бундай ҳол яққол намоён бўлган. Умуман, давоми…

Муҳаммаджон Имомназаров. Алишер Навоий даври адабиётининг ривожланиш босқичлари

Ҳозирда “жаҳон илми” деганда, назарий жиҳатдан, кўпроқ Европа минтақасида шаклланган илмий андазалар тасаввур этилмоқда. Аслида, Ер юзининг турли ҳудудларида минг йиллар давомида шаклланган кўплаб минтақавий маданиятлар мавжуд бўлиб, улар ўзаро алоқа ва таъсирга киришган мустақил ҳамда залворли маданият тизимларини ҳосил давоми…

2022 йилда Ziyouz порталида энг кўп ўқилган мақолалар, ҳикоялар, муаллифлар

Google Analytics маълумотларига кўра, 2022 йилда Ziyouz порталига ташрифлар сони 6 384 653 тани (www.ziyouz.com — 4 787 412; www.ziyouz.uz — 1 597 241) ташкил этди (кунига ўртача 17 492 киши). Ташриф буюрганларнинг 81 фоизи Ўзбекистондан. Россия (5%), Қозоғистон (5%), Қирғизистон (3%), Тожикистон (2%),  АҚШ давоми…

Аҳмаджон Мелибоев. “Дадангмасман, Неъмат акангман…”

Ёқимли нутқ инсоннинг қиёси йўқ маънавий бойлиги, жавоҳирлар тўла сандиғи. Яхши сўз, яхши хабар кўнгилга қувонч бахш этади, юракка мойдек ёқади, шифобахш малҳамдек таъсир қилади. Халқимизда тилга доимо эътиборли бўлиш, ҳар сўз, ҳар иборани етти ўйлаб гапириш, қисқа сўзлаш, муомала давоми…

Туркия йирик маданий фестивалларга ҳозирлик кўрмоқда

Жорий йил 16 сентябрдан 23 октябрга қадар Истанбул, Aнқара, Чаноққалъа, Диёрбакир ва Кўня шаҳарларида Туркия маданият йўли фестиваллари бўлиб ўтади. Мамлакат маданият ва туризм вазирлиги томонидан ташкил қилинган тадбирларда дунёнинг турли давлатларидан кўплаб сайёҳлар иштирок этиши кутилмоқда. 15 мингга яқин давоми…

Бешинчи Ислом бирдамлик ўйинлари Туркияда бўлиб ўтади

V Ислом бирдамлик ўйинлари жорий йил 9-18 август кунлари Туркиянинг Коня шаҳрида бўлиб ўтади.  2021 йил 20-29 август кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган халқаро мусобақа дунё мамлакатларидаги COVID-19 пандемияси билан боғлиқ вазият туфайли бошқа муддатга кўчирилган эди. Бу йил бешинчи бор давоми…

2021 йилда Ziyouz порталида энг кўп ўқилган мақолалар, ҳикоялар, муаллифлар

Google Analytics маълумотларига кўра, 2021 йилда Ziyouz порталига ташрифлар сони 5 531 679 тани (www.ziyouz.com — 4 107 127; www.ziyouz.uz — 1 424 552) ташкил этди (кунига ўртача 15 155 киши). Ташриф буюрганларнинг 80 фоизи Ўзбекистондан. Россия (5%), Қозоғистон (5%), Қирғизистон (3%), Тожикистон давоми…