Саид Анвар. Моллар (ҳажвия)

Ҳаммомдан бири новча, бири пакани йигит чиқди. Икковиням хўп буғлангани кўриниб турарди: юзлари қип-қизил. Паканаси хўжайинлардан бўлса керак, новчага гап уқтирирар, шериги қўли кўксида, бош қимирлатарди. Йигитлар бегона бўлгани учунми, чойхонадагиларнинг диққати уларга бурилди. Йигитлар эса, бу эътиборга парво қилишмади: давоми…

Саид Анвар. Эзма (ҳажвия)

Болаларнинг ғавғоси бартараф этадиган бир куч пайдо бўлди – телевизор! Ҳа ишонаверинг! Ишдан келасиз, ғинғир-ғирғир бошланса, «Бор телевизорингни кўр!» дейсиз, зумда тинчишади. Аммо ғавғонинг каттаси ҳам телевизор бузилгандан кейин бошланаркан. «Тузаттир беринг, уста чақиринг!» Бир ёқда болалар эговлаб, иккинчи ёқда давоми…

Саид Анвар. Қўшнилар (ҳажвия)

Мамазия ака билан Тожибой бува қўшни. Ота-бувалари ҳам бир деворнинг икки ёғида яшашган экан. Турпоғи бир жойдан олинган бўлса-да, лекин улар икки хил одам: Тожибой бува новча, ҳар бир сўзни айтсамми, айтмасамми деб, салмоқлаб гапиради. Сўзлари каби қадам ташлари ҳам давоми…

Норали Очилов. Дарча (ҳикоя)

Абдуфаттоҳ анчадан буён одам оёғи етмаган болохона деразасини очиб юборганди, димоғига тоза ҳаво урилди. Бир муддат вужуди қониб, кўксини тўлдириб-тўлдириб нафас олди. Юқоридан ҳовли саҳнига кўз югуртирди. Дафъатан тонгги ғира-ширада акаси икковининг ҳовлисини ажратиб турган девор бироз оғиб қолганини пайқади. давоми…

Раҳмат Файзий. Она (ҳикоя)

Почтальон худди ўз уйига кираётгандек бемалол дарвозани очди-да, тўғри ҳовли саҳнида турган стол ёнига борди. Елкасидан сумкасини олмаган ҳам эдики, ровонда дарс тайёрлаб ўтирган болалар олдинма-кетин югуришиб келиб, уни ўраб олишди. Почтальон уларга газеталарни берди-ю; «буниси эгасига» деб хатни яширди. давоми…

Шукрулло. Кафансиз кўмилганлар (роман)

КЎЗИ БОҒЛИҚ ОДАМ Одам ўлдирибми ёки ўғирлик қилибми, ишқилиб бирор гуноҳга ботиб қўлга тушган кишининг аҳволини тасаввур қилиш мумкин. Аммо ҳеч нарсадан ҳеч нарса йўқ мутлақо бегуноҳ бир одамнинг уйидан қўлига кишан солсалар-да, олиб чиқиб, қамаб қўйсалар, бундоқ қуруқ туҳмат давоми…

Шукрулло. Тирик руҳлар (роман)

Биринчи боб ФАРЁД Ёз кунларидан бири. Кутилмаган даҳшат бошланди.Ўзи гувоҳ бўлиб, ўзи кўрмаган одам ишонмайдиган воқеа юз берди. Ҳозиргина ҳаммаёқни куйдириб турган жазирама саратон бирданига қаҳратон қишга айланди. Ярқираб турган қуёшнинг юзига қоп-қора парда тортилиб, осмон тунга бурканди. Кўнгилни беҳузур давоми…

Шуҳрат. Шинелли йиллар (роман)

БИРИНЧИ ҚИСМ I «Балки, муҳаббат деганлари шудир? Бўлмаса нега юрагим арзиқади. Уни кўз олдимга келтирсам, қалбим гурс-гурс уради, ширин орзу вужудимни эркалаб ўтади. Чиндан ҳам муҳаббат шуми? Дейдиларки, одатда, севишганлар ўз кўнгилларини тил билан изҳор этмайднлар, имо-ишора ва баъзан қочириқ давоми…

Шуҳрат. Олтин зангламас (роман)

БИРИНЧИ ҚИСМ Меҳрибон онам,севикли муаллимим,қадрдон дўстим,азиз фарзандларимгабағишлайман.МУАЛЛИФ. 1. АТЛАС КУЙЛАКЛИ ҚИЗ Қодир умри бино бўлиб бунақа келишган қизни кўрмаган эди!У боғда, майса устида, кўйлагини чиқариб, ботинкасини ечиб, майкада дарс тайёрлаб ўтирарди. Ҳаво дим. Қилт этган шамол йўқ. Дарахтларнинг барглари қўрғошиндан давоми…

Шуҳрат. Машраб (роман)

«… ҚОШИ ҚАРОСИНИ КЎРУНГ» Омади келган йигитнинг севгани ҳам олдидан чиқади.Баҳор нафаси қайта бошлабди. Аммо саратон яллиғи ҳали олисда. Қамиш бўтотларга баҳор кўркини бахш этган кўкатлар орасида унган мунчоқкўз сариқ чечаклар ва лолақизғалдоқлар қорамтир тортиб, ял-ял ёнган гулларини тўкканлар. Болаларнинг давоми…