Настарин (1986)

Настарин 1986 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг ўзбек филологияси факультетини тамомлаган. * * * Тилимни сукунат еди беаёв, Дилимни қиймалаб тунларга бердим. Шунча илҳақ дўст-у, шунча илҳақ ёв… Сизни кўнгил аро келади девдим… Сочилиб кетяпти давоми…

Комил Айюб (Миср)

ШАҲАРДАГИ ҚАҲВАХОНА Совуқдан жунжуккан одамлар бунда Исиниб кетарлар кунда ва кунда. Гоҳи шароб ичиб исинадилар, Тамаки чекиб ҳам исинар улар. Ғамдан ўзни шундай соқит қилмоқчи, Барча ташвишлардан шарт қутулмоқчи. Ичар хандон бўлай деб фақат бир кун, “Малласоч хоним”нинг соғлиғи учун. давоми…

Спосманите Мяйле (1965)

Спосманите Мяйле — литва шоираси, ёзувчи. 1965 йили Литвада туғилган. Ҳозир Данияда яшайди. * * * Уйга қайтиб келар энг олис йўлни излаб йўлга чиқдим Сувратлар орқали биламан Шаҳарлик афсоналарни Бир-бирига ўхшаш байрамлар Ўнгига айланган тушлар Жўмракларда ўйнаган сувлар Нурли давоми…

Панос Таситис (1923)

ЁЛҒИЗЛИК Биз доимо нимадир топамиз Ва нимадир йўқотамиз, Балки муомалада бўлар Ханжарларимиз. Юзимизда бир хил доғлар,чандиқлар қолар. Барибир, ўйлайман, Дўст бўлганмиз-ку, токи Елкама-елка, сўнгги лаҳзагача Зарбалар дўстлигимизни Қоқ иккига бўлмагунича. Шу лаҳзада Қўрқиб, Ўзимда йўқ Маъюс, умидсиз турибман, Турибман-у, ўликларга давоми…

Костас Стериопулос (1926)

СУКУТ Ҳаётимизга Жим бўлишдек Сукунат чўкди Худди Изиллаган ўқ ёмғири сўнгида Бир сукутки адоғи йўқ. Нима ҳам қилардик Жон қайғусида Бошдан бошлаш тўғрироқ балки Биз Бўри ва қашқирлар увлаши остида Уйимиз, ватанимизда Бадарға қилинганлармиз Ноғорачи ноғорасиз, Карнайчи карнайсиз Жангчилар қиличсиз давоми…

Мақсуда Мўмин (1968)

Мақсуда Мўмин 1968 йилда Андижон вилоятида таваллуд топган. Эркин ижодкор. Шеърлари турли нашрларда эълон қилинган. * * * Хотиралар ойнасини чертади дил, Кўз олдимдан ўтар аста ўт нигоҳинг. Юрак ярим… Йиғлаяпти ўксик кўнгил, Жудоликка кўндирди ишқ, йўқ гуноҳинг. Наҳот қийин унутмоқлик, давоми…

Сико Кагами (1665-1731)

* * * О заранг япроқлари! Қанотларин куйдирасиз Учар қушларнинг. * * * Ҳавасим келади нақадар сенга! Яшнагайсан нақадар баркамол, гўзал Ва ерга тўкилгайсан, заранг япроғи! Русчадан Турсун Али таржималари

Осима Рёта (1718-1787)

* * * Ой чарақлар куз осмонида. О, кошкийди қайтиб туғилсам Тоғдаги қайин бўлиб! * * * Жимгина ўтиришар Меҳмонлар ҳам, мезбон ҳам Оппоқ хризантема олдида. Хуршид Даврон таржимаси

Такаи Кито (1741-1789)

* * * Қайиқнинг бир четида варақлари Тош билан бостирилган китоб – Баҳор шамоллари эсар… * * * Борарканман булутлар аро, Тўсатдан тоғ сўқмоғи узра Гуллаб турган олчани кўрдим! Хуршид Даврон таржимаси

Жуманиёз Ўтаниёзов

ТУРКИСТОН ТЎЛҒОВИ Қора тоғдан оқ булоқ, Тошни ювиб оққан ер. Ойдин кўллар ярқираб Кўзни тортиб ётган ер. Кўчиб келган халқимга Арвонадай ийган ер. Чикдикми деб ёруғга, Ўз юртиндай суйган ер. «Ёв ёқадан олганда, Ит этакдан олган ер…» Ош оғизга борганда, давоми…