Антон Чехов. Мудҳиш ҳол (ҳикоя)

Маҳкаманинг деҳқонлар иши юзасидан доимий аъзоси бўлган, ўттиз ёшларга кирган ёш Кунин Петербургдан ўз қишлоғи Борисовога қайтиб келиши биланоқ, Синьково қишлоқ руҳонийси Яков Смирнов ҳазратга отлиқ киши юбортирди. Беш соатдан кейин Яков ҳазрат етиб келди. Кулин уни даҳлизда қарши олиб: давоми…

Антон Чехов. Баҳорда (ҳикоя)

Ердан ҳали қор аримаган, кўнгил эса, баҳорни тусаб қолган. Агар сиз бир вақтлар оғир бетоб бўлиб тузалган бўлсангиз, соғайганингиздан кейин руҳингиз енгил тортганини биласиз, шундай пайтда номаълум туйғу-ҳислардан киши ҳайрон қолади ва ҳеч бир сабабсиз жилмаяди. Афтидан, табиат ҳам шу давоми…

Антон Чехов. Агафья (ҳикоя)

Мен С. уездида яшаган вақтимда, Дубов қишлоғи полизларига тез-тез бориб турардим, кўпинча у ерда сабзавотчи Савва Стукач, қисқа қилиб айтганда Савка олдига келиб турардим. Бу полизлар менинг энг севган ва «асосий» балиқ овлаш жойим эди. У ерга жўнаётганда уйга қайси давоми…

Антон Чехов. Ҳодиса (ҳикоя)

Эрталаб қуёшнинг равшан нурлари дераза ойналарини қоплаган уқадай музлар орасидан болалар бўлмасига кирмоқда. Сочлари олинган, бурни тугмачадай Ваня ва унинг тўрт яшар, жингалак соч, миққидай семиз, ёшига қараганда бўйи қисқа кўринадиган Нина уйқудан уйғонди-ю, кроватнинг панжаралари орасидан бир-бирларига хўмрайиб қаради. давоми…

Антон Чехов. Уйқу хумори (ҳикоя)

Округ судининг залида мажлис бўлмоқда. Растрат ва қаллобликда айбланган, башарасидан арақхўрлиги кўриниб турган ўрта ёшли бир жаноб қора курсида ўтирибди. Ориқ, кўкраги чўккан секретар айбномани ингичка товуш билан ўқимоқда. У на нуқтани писанд қилади ва на вергулни; шунинг учун товуши давоми…

Антон Чехов. Овчи (ҳикоя)

Дим ва нафасни қайтарувчи туш маҳали. Кўм-кўк осмонда булутдан асар йўқ… Қуёшнинг тиғидан сўлиб қолган ўт маъюс ва умидсиз боқади, ёмғир ёғса ҳам биз энди кўкармаймиз деяётганга ўхшайди… Сокин ўрмон қилт этмайди, унинг баланд учи аллақаёққа боқаётгандай ёки ниманидир кутаётгандай давоми…

Антон Чехов. Ҳаммомда (ҳикоя)

I — Ҳой, ҳаммомчи! — деб чақирди оқбадан, семиз бир жаноб, буғ орасида зўрға кўринган новча бўй, сийрак соқол, бўйнига катта мис крест осиб олган озғин кишига. — Буғхонангни тузукроқ қизитмайсанми? — Ҳаммомчи мен эмас, жаноби олийлари, мен сартарош бўламан; давоми…

Антон Чехов. Капитан мундири (ҳикоя)

Чиқиб келаётган қуёш уезд шаҳрига сал-пал нур сочиб хўрозлар эндигина қичқира бошлаган пайт, аммо Рилкин амакининг қовоқхонасига мижозлар келибди. Улар уч киши бўлиб, машиначи Меркулов, миршаб Жратва ва молия маҳкамаси хат ташувчиси Смехунов эди. Уларнинг учаласи ҳам ичиб олишган. — давоми…

Зайниддин Восифий (1486-1566)

Тошкентдаги Ҳазрати Имом мажмуаси, Абу Бакр Қоффоли Шоший мақбараси таркибида Зайниддин Восифий (زین‌الدین واصفی) исмли муҳтарам шахснинг қабри бор. Нақлга кўра, мақбарага кираверишдаги чап тарафдаги дахма у зотга мансубдир. Шайх, шоир, адиб ва аллома бўлган бу зотнинг тўлиқ исми Шайх давоми…

Рене Филомбе (Камерун)

Рене Филомбе (ҳақиқий исми Филипп-Луи Омбеде) 1930 йили Камерунда туғилган. Француз тилида ижод қилади. ТАМАДДУН Улар мени излаб топдилар ғаровдан бичилган, қадимий ва хароб кулбамдан. Улар мени излаб топдилар бадбўй терига ёпинган ҳолда, уларга бегона тилда сўзлардим, шаршара шовуллашидай кулардим, давоми…