Алижон Зоҳидий. Тўйдан кейинги томоша (ҳажвия)

Тунги навбатчиликдан кейин ишдан ҳориб-чарчаб келсам, хотиним қўлимга телеграмма тутқазди.“Икки кундан кейин тўй, — дейилибди унда. — Тутинган ўғлингизни уйлантираяпмиз. Сиз келмасангиз бизга татимайди. Камоли эҳтиром билан фалончи.”Телеграммани ўқиб ўйланиб қолдим. Кейин фалончининг кимлиги эсимга тушиб кетди. Бундан ўн йилча давоми…

Озод Шарафиддинов. Адабиётимиз фидойиси

Шоир ва драматург, адабиётшунос ва таржимон, тарихчи ва мутафаккир, нотиқ ва педагог — буларнинг бари ҳозир, яъни 1950 йилда биз — талабаларга маъруза ўқишга шайланиб, кўз ойнагини дастрўмоли билан артиб турган одамда жамулжам эди. Ўрта бўйли, миқти гавдалик, жингалак сочлари давоми…

Абдуқодир Ҳайитметов. Нодир лаҳзалар

Менинг улуғ шоир ва аллома Ғафур Ғулом билан танишлигим талабалик йилларимдан бошланган. Ҳусанжон исмли жиян биз билан ҳозирги Миллий университетнинг Шарқ факултетида ўқир эди. Қолаверса, кеннойимиз — Муҳаррам опанинг Қўқоннинг ойим туғилган ва яшаган Дегрезлик маҳалласидан эканликлари ҳам катта аҳамиятга давоми…

Зулфия Қуролбой қизи. Холиқ амаки (ҳикоя)

Холиқ амаки…Ўши эллик беш-эллик олтиларга борган; ўрта бўй, буғдойранг, қисиқ кўзларининг атрофини, торгина пешонасини сон-саноқсиз ажинлар қоплаган, ёшлигидан нос чекиб ўргангани боисми ё бошқа сабаби борми, тишлари аввалига сарғая бошлаган, сўнг кўкимтир тус олган, яқиндан буён қорайиб кетган — кулганида давоми…

Шукур Холмирзаев: «Эссе – эркин ижод» (2003)

Таниқли адиб Шукур Холмирзаев ўзбек адабиётида насрнинг турфа хил жанрларида сермаҳсул ижод этмоқда. Унинг ижодий йўлида янгича изланишларни кузатамиз. Хусусан, бу унинг эссе ва бадиаларида кўринади. Шунинг учун биз ижодкор билан эссе жанри табиати ва бевосита Шукур Холмирзаев ижодида эссенинг давоми…

Зойир Зиётов. Уйланинг (ҳажвия)

Анчадан буён таниқли қизиқчи Худойберди Зиётовдан хабар ололмай юриб, бир куни атайлаб қидириб бордим. Борсам уйида невараларидан бошқа ҳеч ким йўқ.— Катта отамиз курортга кетган, — дейишди улар.Ё тавба, деб ўйладим, бу янгилик-ку, бир умр чўпонлик қилиб юриб, бор-йўғи қистов давоми…

Баҳодир Карим. Далойил ўқиётган Юсуфбек ҳожи

Ижод аҳли муайян ғояни, дилини безовта этган ҳис-туйғуни бадиий шаклда ифода қилиш учун турли-туман воситаларни қўллайди. Кимдир бир зарб билан мўъжазгина шеър битиб, кўнглини бўшатади, ором олади. Айнан сунъийлик ва зўрма-зўраки чиранишлардан узоқ бундай асарларнинг умрбоқийлигини муаллифларнинг ўзлари ҳам яхши давоми…

Михли Сафаров. Машҳур китоблар тарихидан: Биз билган ва билмаган Мюнхаузен

XVIII аср — олмон халқи маданиятининг энг шон-шавкатли бир даври ҳисобланади. Худди шу асрда Олмония дунёга адабиёт, санъат ва илмий тафаккурнинг бир талай буюк намояндаларини берди. Ҳёте, Шиллер, Ҳелдерлин, Гофман, Ҳегел, Шеллингдек даҳо адиблар, шоирлар, файласуфлар — мана шу асрда давоми…

Мавлуда Иброҳимова. Кайфият (ҳажвия)

Ёзувчининг икки кўзи муҳаррирда. У эса жиддий, гўё ҳозир маҳбус устидан ҳукм ўқийдиган судядай, қовоқларини уйиб ҳикоя ўқирди. — Лекин, ёмон эмас, чёрт! — тантанали эълон қилди муҳаррир. — Сюжет яхши. Аммо… — бир зум сукут сақлади у. Ёзувчи нақ давоми…

Эркин Самандар. Жазо (ҳикоя)

Гўё Энахон аяни катга кимдир михлаб ташлаган. Ўрнидан туриши уёқда турсин, ёнбошига ағдарилиши амримаҳол. Мана, ҳозир у ўнг томонига ўгирилмоқчи, чунки чалқанча ётаверишдан елка ва беллари тарашадай қотиб қолган. Лекин ўша “мих” қўйиб юбормаяпти. Қандай бўлмасин, у ёнбошлаб ётиши керак, давоми…