Назар Эшонқул: «Самовий завқ лаззати» (2003)

— Келинг, суҳбатимизни адабиётнинг жамият ҳаётидаги вазифасидан бошласак… — Адабиёт, умуман, санъат — миллатнинг қалби, руҳи, кўнгли. Санъатга эътиборсизлик миллат кўнглини менсимаслик билан баробар. Мен чинакам санъат ҳақида гапираяпман. Битта олди-қочди китоб ёзиб, ёки уч-тўртта чучмал қўшиқ айтиб, ўзини санъаткор давоми…

Учинчи дарё мавжлари (Омон Матжон билан суҳбат) (2003)

Яхши шеър ёзиш истеъдодни, уни маромига етказиб ўқий олиш эса чинакам санъаткорликни талаб этади. Омон акага бунинг иккаласи ҳам насиб этган. Айниқса, шеърини ўзи ўқиганда бу ҳол яққол сезилади: сатрларни бўлиб-бўлиб, нозик жойларини оҳиста, залворли жойларини эса жаранглатиб ўқиганда шеърнинг давоми…

Нормурод Норқобилов. Қуёш тутилган кун (ҳикоя)

Қишлоқда хунук гап тарқалди. Эмишки, яккабулоқлик Боборайим гов ҳамқишлоқлари Собир полвоннинг қонини ичмоқ қасдида юрганмиш. У мени тупроққа қориб кетди, энди мен уни қизил қонига белайман, пичоғим қайроқ устида, ўчим тўш остида, деганмиш. Собир полвон бу гапларни кенг ҳовли ўртасидаги давоми…

Леонардо да Винчи. Буюк олим, инженер ва рассом

Жаҳон маданияти тарихида ҳам улуғ олим, ҳам буюк рассом, ҳам беқиёс конструктор мутафаккир Леонардо да Винчи ҳисобланади. У 1452 йили Италиянинг Винчи шаҳрида туғилиб, Овруподаги Уйғониш даврининг забардаст намоёндаси бўлиб етишган. Леонардони Италия фанининг отаси деб ҳисоблайдилар. У қолдирган мерос давоми…

Абдулла Аъзамов. Дунёларни илкида тутган шоир

Шундай тарихий ҳодисалар борки, улар, хоҳ тайин миллат тақдири билан боғлиқ равишда ўрганилсин, хоҳ умумжаҳон мезонлари билан ўлчансин, идеал деб эътироф этилиши лозим. Бундай ҳодисалар ҳусусида бахс юритганда “ҳар йўсинда — бир қусур” деган мақолга таяниб ёндашиш ўзини оқламайди. Алишер давоми…

Озод Шарафиддинов. Нажот — ҳамкорликда (Салмон Рушдига очиқ хат) (2003)

Жаноб Салмон Рушди! Мен «Шайтон оятлари» деган асарингиз важидан бўлган можаролар туфайли биринчи марта номингизни эшитгандим. Ўшанда шариат судининг сиз тўғрингиздаги ҳукми аввалига менда норозилик уйғотган эди, лекин асарингиз билан танишиб чиққанимдан сўнг сизни оқлаш учун етарли асос топа олмадим. давоми…

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон. Оддий ҳақиқат (ҳангома)

…одамлар қайнаган катта шаҳардаодамларни соғиниб юрсанг.Шавкат Раҳмон Бир ажиб ҳол: миш-мишларга боқсам, чеврада кўзга илинарли одам қолмабди. Тасаввур қиляпсизми, одам йўқ! Сув бўлмаса, қурғоқчилик бўлади, нарса бўлмаса, йўқчилик бўлади, пул бўлмаса, камбағалчилик бўлади, емак бўлмаса, очарчилик бўлади, Одам бўлмаса-чи?! Ҳамма давоми…

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон. Пуфак (ҳангома)

Ҳар гал ой бошида фабрика уч-тўрт кун оёқ-қўлини ёйиб, тин олволади. Ҳозир шунақа палла. Куни кеча диконглаб юрганлар бугун минг қўйли бойдек хотиржам қадам ташлайди. Куни кеча буткул дунёни унутганлар бугун фабрика ҳовлисидаги гулзорни томоша қилади. Осмонга қарайди, ўтган-кетганга салом давоми…

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон. Кунлардан бир кун (ҳикоя)

Катта қора пашша тинимсиз ғинғиллаб дераза ойналарига ўзини уради, хона торлик қилаётгандек, ёруғ дунёга чиқиб кетмоқчи бўлади, бетоқат ғинғиллайди, қанотларини визиллатиб яна ойнага ёпишади, яна ғинғиллайди…Деразанинг тагида ётган уста Собитали туш кўрарди. Тушида бундан эллик йиллар чамаси наридаги – йигирма давоми…