Лойиқ Шерали (1941-2000)

Лойиқ Шерали (1941– 2000) – ҳозирги замон тожик адабиётининг йирик вакилларидан. Панжакент туманидаги Мозори Шариф қишлоғида туғилган. Душанбе Давлат Педагогика институтини тугатган. “Йўловчи”,  “Қадаҳсўз”, “Кўнгил кошонаси”, “Кўзлар манзили”, “Қуёш ёмғири”, “Шоҳнома”дан илҳом”, “Тошдаги битик”, “Мен ва дарё”, “Сассиз фарёд” каби давоми…

Ҳайнрих Ҳайне (1797-1856)

Ҳайнрих Ҳайне (Christian Johann Heinrich Heine; 1797.13.12, Дюссельдорф — 1856.17.2,  Париж) — немис шоири, публицист, танқидчи ва мутафаккир. Бонн, Гёттинген, Берлин университетларида ўқиган (1819—25). Биринчи шеърий тўплами «Қўшиқлар китоби» (1827) романтизм руҳида ёзилган бўлиб, унда немислар ҳаётидаги мешчанлик, худбинлик қораланади. давоми…

Ризо Тавфиқ Фикрат (1869-1915)

Турк адабиётининг йирик вакили Ризо Тавфиқ (Rıza Tevfik Bölükbaşı) 1869 йилда Эдирнадаги Жисри Мустафопошо қасабасида туғилган. Отаси ўқитувчи Меҳмет афанди, онаси Кавказ черкасларидан Мунира хонимдир. Талабаликдан ижтимоий ҳаётга фаол аралашган Ризо Тавфиқ 1907 йилдан яширин ҳаракатдаги «Иттиҳод ва тараққий» жамиятига давоми…

Арсений Тарковский (1907-1989)

ХХ аср рус шеъриятининг таниқли намояндаларидан бири Арсений Тарковский 1907 йили Елизаветград (Кировоград)да туғилган. А.Тарковскийнинг дастлабки шеърлари вақтли матбуотда 1928 йили эълон қилинади. Бу шеърлардаги юрак ҳароратига йўғрилган сатрлар шеърият дунёсига ўзига хос, бетакрор овозли янги бир шоир кириб келганлигидан давоми…

Карло Каладзе (1907-1988)

Карло Каладзе (კარლო კალაძე) XX аср грузин шеъриятининг ёрқин намояндаларидан бўлиб, бу миллат адабиётининг юксалишига ҳисса қўшган забардаст шоирдир. Шеърий тафаккур кенглиги, поэтик умумлашмалар ёрқинлиги, образлилик, грузин халқига хос бўлган оловнок эҳтирос, шиддат – ҳаммаси Карло Каладзе шеъриятининг ўзига хос давоми…

Салоҳий (XVIII аср)

«ГУЛ ВА БУЛБУЛ»ДАН(1740 йилда ёзилган) Сабо чун гул ҳаримиға улашти,Жаҳон оро жамолиға етушти. Деди: «Эй гул кезиб келдим жаҳонни,Таниб дунёда яхши, ҳам ёмонни. Бор эркан даҳр аро бир марғзори,Чаманзори, ажойиб лолазори, Етуштум эрса ногаҳ бир гузарга,Ажойиб бир нимарса келди кўзга. давоми…

Нодир (XIX аср)

* * * Анинг гул оразига жон қуши дор ўлди ўхшайдур,Кўнгил зулфини домиға гирифтор ўлди ўхшайдур. Неча кун офият гулзори ичра эрди оромимМани расвоий олам айлаган ёр ўлди ўхшайдур. Кўруб гулшанда шаҳло кўзларингни жилва чоғиндаХижолат бирла наргис кўзи бемор ўлди давоми…

Океан, денгиз, қўлтиқ ва кўрфаз ўртасида қандай фарқ бор?

Океан улкан сув кенглигидир. Ер юзида жами тўртта океан бор: Тинч, Атлантика, Ҳинд ва Шимолий Муз океанлари. Шуни унутмангки, Тинч океанининг ғарбий чеккаси Осиё, шарқий чеккаси Америка билан туташ. Американинг шарқий ва Европа ва Африканинг ғарбий соҳиллари Атлантика океани билан, давоми…

Континентал шельф нима?

Сиз Атлантика океани тўғрисида гапираётганингизда, фақат сувнинг юқори қатламини назарда тутаётган бўласиз. Лекин ўша сув остида, океан тубида нима бор? Энди, мен Нью-Йоркдан Атлантика океани орқали шарққа саёҳат қиляпман, деб фараз қилинг. Шунда кўз олдингизда қандай манзара пайдо бўлишини биласизми? давоми…

«Шайтон салтанати» қаерда жойлашган?

Ҳамма бир оғиздан, дўзахда-да, деб жавоб бериши турган гап. Дўзах қаерда эканини эса ҳеч ким айтиб беролмаса керак. Аммо Ерда, тўғрироғи, чуқур сув остида шундай жойлар борки, унга борган киши, мана сизга дўзах, шайтон салтанати, деб хитоб қилиб юбориши ҳеч давоми…