Саидали Маъмур (1944)

Тожикистон халқ шоири, Абу Абдуллоҳ Рўдакий номидаги давлат мукофоти соҳиби Саидали Маъмур 1944 йил 28 декабрда Ўратепа(бугунги Истаравшан)нинг Яккабоғ қишлоғида туғилган. Тожикистон давлат университетининг тарих ва филология факультетида таълим олган. Ўқишдан сўнг радио, нашриёт,газета ва журналларда фаолият юритган. Шоирнинг илк давоми…

Озарахш (1963)

1963 йилда Айний районининг Урметан қишлоғида туғилган. 1980-85 йилларда Тожикистон Миллий университетининг журналистика факултетида таҳсил олган. 1985-88 йилларда Республика радио ва телевидение комитетида, 1988-92 йилларда Ленинобод вилояти театрлар иттифоқи директори лавозимида, 1992-2001 йилларда Ленинобод вилояти радио ва телевидение комитетида ишлаган. давоми…

Мўмин Қаноат (1932-2018)

Атоқли тожик шоири Мўмин Қаноат 1932 йил 20 майда Тоғли Бадахшон Автоном Областининг Қалъаихум туманидаги Курговад қишлоғида туғилган. «Шарора» (1960), «Ер юлдузлари» (1963), «Йўллар ва қанотлар» (1964), «Днепр мавжлари» (1964), «Нур карвони» (1970), «Сталинград овози» (1975), «Мен ва бедор кечалар» давоми…

Фарзона (1964)

Тожикистон халқ шоираси Фарзона (Иноят Ҳожиева) 1964 йилнинг 3 ноябрида Хўжанд шаҳрида туғилган. «Кулги авжи»(1987), «Чақмоқ ҳамласи»(1989), «Йигирма дона атиргул»(1991, рус тилида), «Ишқ ояти»(1994), «Сўнгсизлик қадар»(2000), «Шабнам меърожи»(2001), «Fунча сири», «Осмон гулининг муҳри» каби шеърий тўпламлари нашр этилган. Абай, А.Ахматова, давоми…

Лойиқ Шерали (1941-2000)

Лойиқ Шерали (1941– 2000) – ҳозирги замон тожик адабиётининг йирик вакилларидан. Панжакент туманидаги Мозори Шариф қишлоғида туғилган. Душанбе Давлат Педагогика институтини тугатган. “Йўловчи”,  “Қадаҳсўз”, “Кўнгил кошонаси”, “Кўзлар манзили”, “Қуёш ёмғири”, “Шоҳнома”дан илҳом”, “Тошдаги битик”, “Мен ва дарё”, “Сассиз фарёд” каби давоми…