Отомо Табито (662-731)

Отомо Табито (大伴 旅人 – 662/665 — 731) — япон шоири, шоир Отомо Ясумаронинг ўғли, шоир Отомо Якамотининг отаси. * * * Мана, уйга қайтмоқ Они ҳам етди… Бироқ олис ўша маконда Қолганмикин бир муаттар қўл Бошимни силар. * * давоми…

Яманоуэ Окура (660-733)

Яманоуэ Окура (山上憶良?, 660 — 733) — япон сиёсий арбоби ва шоир. * * * Бойнинг боласида энгил-бош бисёр, Юз йил кийса тугамас, тўзмас, Бойлар сандиғида Чирийди дунё, Не ҳарир либослар топадир абас. Камбағал дағал бўзга зор, Жанда топилмайди илгали. давоми…

Элчин Искандарзода (1964)

Элчин Искандарзода (Elçin İsgəndərzadə) 1964 йил 16 сентябрда Озарбайжоннинг Шуша шаҳрида туғилган. 1986 йилда Озарбайжон Техника университетининг Механика факультетини имтиёзли тугатган. У Техника фанлари доктори, профессор. Халқаро Эко-энергия академияси (2000), Нью-Йорк фанлар академияси (2002), Кавказ халқлари фанлар академияси (2003), Россия давоми…

Адам Мицкевич (1798-1855)

Адам Мицкевич (Adam Bernard Mickiewicz; 1798.24.12, Новогрудка яқинидаги Заосье қишлоғи — 1855.26.11, Истанбул) — поляк шоири, миллий озодлик ҳаракати арбоби. Поляк романтизмининг асосчиси. Вилен университетини тугатган (1819), поляк ёшларининг «Филоматлар» («Фан дўстлари»), «Филаретлар» («Яхшилик дўстлари») ташкилотларида фаол иштирок этган. Адам давоми…

Қайсар Аминпур (1960-2007)

Қайсар Аминпур (قیصر امین‌پور) 1960 йили Эроннинг Хузистон вилоятидаги Дузфул шаҳристонида таваллуд топган. Қайсар Аминпур Теҳрон университетининг Тиббиёт факультетига ўқишга кирди. Аммо ёшлигидан шеърият ва адабиётга қизиққан йигит шу йилиёқ тиббиёт факультетида таҳсил олишдан воз кечиб, ижтимоий фанлар факультети талабаси давоми…

Белла Ахмадулина (1937-2010)

Белла Ахмадулина рус шеъриятининг ХХ аср иккинчи ярмидаги йирик намояндаларидан бири саналади. Шоира 1937 йили Москвада туғилган. Болалигидан шеър ёза бошлаган. Ўрта мактабни тамомлагач, у М.Горький номидаги Адабиёт институтига ўқишга киради. Талабалик пайтида унинг кўплаб очерклари матбуотда эълон қилинади. Жумладан, давоми…

Иван Бунин (1870-1953)

Бунин Иван Алексеевич [1870.10 (22) 10, Воронеж 1953.8.11, Париж] — рус шоири. Петербург Фанлар академияси фахрий академиги. (1909). 1920 йилдан эмиграцияда. Поэзияда рус мумтоз шеърияти анъаналарининг давомчиси («Хазонрезги», тўплам, 1901). Ҳикоя ва повестларида (кўпинча ўтмишни қўмсаш кайфиятига берилган ҳолда) дворянлар давоми…

Аблат Абдулло (1944)

Аблат Абдулло 1944 йили Ғулжа шаҳрида туғилди. Ҳа-ҳу, дегунча чиллак отиб, лайлак учириб болалик ўтди, – дейди шоир “Чидасанг яша…” номли китоби (Пекин. Миллатлар нашриёти. 2007 й.)га ёзган сўзбошисида. У илм осмонида парвоз қилсам, чет элларда ўқисам, ишласам, деб орзу давоми…

Ирфон Беллур (1954)

Ирфон Беллур (İrfan Bellür) 1954 йили Македониянинг Скопье шаҳрида туғилган. Скопье Кирилл ва Мефодий университети филология факультети турк тили ва адабиёти бўлимини тугатган. 1992 йилдан Германияда яшайди. Шеърлари Македония ва Косовадаги бир қанча газета ва журналларда чоп этилган. “Мемет” (1981), давоми…

Фахри Али (1948)

Фахри Али (Fahri Ali) 1948 йили Македониянинг Скопье шаҳрида туғилган. “Бирлик” газетасидан ишлаган. “Севинч” ва “Ғунча” болалар журналларини чиқарган. “Манқал” (1984), “Тақа” (1984) китоблари чоп этилган. ЗАМОН-ЗАМОН Кимдир замон-замон инсонни ўқ қилар Кимдир замон-замон инсонни йўқ қилар Кимдир замон-замон инсонни давоми…