Зулфия Қуролбой қизи. Ёлғизлик қурбони (ҳикоя)

Улфат аканинг ўлимидан кейин Тамара хола ёлғизланиб қолди…Гарчи бефарзанд бўлсалар-да, қирқ йиллик турмушлари давомида эри билан ёмон яшашмаганди. Фарзанд бўлмаганидан кейин эр-хотин бир-бирига суяниб қоларкан-да. Бундай эр-хотинларнинг қай бири аввалроқ оламдан ўтса, бева қолганининг машъум айрилиққа кўникиши осон кечмас экан.

Наби Жалолиддин. Аёл (ҳикоя)

Ланг очиқ темир дарвозадан кириб келган уринганроқ “Нексия” ўнг тарафдаги вагон-уйдан бироз ўтиб тўхтади. Унинг орқа эшигидан юз-кўзию ҳаракатларидан чинакам амалдорлардек кўри¬нишга астойдил чиранаётганлиги сезилиб турган қирқ ёшлардаги эркак шошилмай тушди. Эшикни ёпиши биланоқ машина нари кетди.

Омон Мухтор. Суратдаги йўлбарс (ҳикоя)

Рустам уйдаги ўзига тегишли дарсхонани йиғиш¬тираётган эди, турли қоғозлар орасида эски бир девор-календарга кўзи тушди. Календар уйга қаердан, қандай келган? Эсламади. Плакат шаклидаги катта, қалин қоғознинг пастки қисмида бундан анча бурунги йилнинг ой ва кунлари белгиланган, юқори қисмида йўлбарс сурати давоми…

Луқмон Бўрихон. Кутилган кун (ҳикоя)

Бир ёруғлик излаймиз ҳамонРауф ПАРФИ …Бойхон бу кунни илҳақ кутган эди. Узоқ даштда улоқиб қолган, ирор ўткинчи улов шарпасига умидвор кўз тиккан йўловчидан у ҳам шу кунга муштоқ эди.Бойхон танаси тарам-тарам бўлиб кетган дарахтга беҳол суяниб, чуқур-чуқур нафас олди. Кулранг давоми…

Луқмон Бўрихон. Қўноқ (ҳикоя)

Уни кўрдиму юрагим орқага тортиб кетди. У тобутдек тебраниб бораётган вагон тамбурининг бир бурчида чўнқайиб ўтирар, ҳар бир ўтиб қайтувчини қон нуқси урган кўзлари билан қизиқсиниб-қизиқсиниб, бош-оёқ кузатиб  қоларди.Мен тамбурга чекиш учун чиққандим. Унга кўзим тушди-ю, сесканиб кетдим, бу ҳам давоми…

Луқмон Бўрихон. Чўлдан келган ташвиш (ҳикоя)

Ўз маърузалари билан аҳли Оврўпони бирқур анграйтиб ташлаб Париждан қайтган руҳшунос олим жаноб Дўланов олқишу таҳсинларга кўмилиб кетди. Турқи-таровати газета саҳифаларию, телеекранлардан нари кетмай қолди. Таниш-нотаниш дўсту ёронлар бир-биридан ўзиб қутлашгани-қутлашган.Жаноб Дўланов деганлари ўша маълуму машҳур чўл қўйнидаги 41-посёлкада туғилиб давоми…

Собир Ўнар. Одамнинг кучлиси (эссе)

1 1986 йилнинг кузи эди. Университетни тугатганмиз. Ўша кезларда матбуотда бирор асаринг чоп этилса тезда тилга тушар эдинг. Каминанинг “Ёшлик” журналининг 8-сонида бирйўла икки ҳикояси босилиб босар-тусаримни билмай анчайин ҳаволаниб юрган кунларим. Курсдошим Назар Эшонқулнинг 10-сонда “Уруш одамлари” деган қиссаси давоми…

Эркин Аъзам. Аралашқўрғон (ҳикоя)

Мусофирнинг ўртанча қизини Каттаконнинг кучуги қопгани хабари келганда биз қўрғон оғзидаги қўлбола чойхонамизда қартабозлик билан машғул эдик.Ие, қачон? Қандай қилиб? Ўсал эмасмикан? Ҳамма таажжубда: жониворнинг жағи бир зум тинмаган эди-ку, акиллай туриб ҳам қопар эканми?Ҳамма бирдан ғазабга минди.

Эркин Аъзам. Ёзувчи (ҳикоя)

Шукур ака ҳам боғини яхши кўрарди… Ушбу камтарона машқимни ҳикоячилигимизнинг пири — раҳматли Шукур Холмирзаев хотирасига бағишладим. Рози бўлсин.Муаллиф У ўртамиёнагина ёзувчи эди. Бу энди ҳар балони ўқийвериб осмонга сапчийдиган бўлиб қолган бизга ўхшаш «доно»ларнинг фикри. Албатта, у Марк Твен, давоми…